март 17, 2018 18:48 Asia/Tashkent

Руҳшуносларнинг эътиқодларига кўра, агар сиз вақтинчалик оила қуришни истасангиз, мувофиқ келиш ва оилани мустаҳкамлаш маҳоратига эга бўлишингиз лозим.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

«Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз. 

Руҳшуносларнинг эътиқодларига кўра, агар сиз вақтинчалик оила қуришни истасангиз, мувофиқ келиш ва оилани мустаҳкамлаш маҳоратига эга бўлишингиз лозим. Оғир шароит ва оғир кунларда одамлар одатда бу икки равишлардан бирига аксуламал кўрсатишади. Улар ё эгоист бўлиб фақат ўзларини уйлашади ёки ўзларидан кечиб қарши томон ҳақида уйлашади. Агар сиз биринчи тоифадан бўлсангиз, ҳали оила қуриш учун тайёр эмассиз.

Эгоизм пойдевори билан барпо этилган оилалар ишқ, меҳр-муҳаббат ва ахлоқий мақсадлар асосида оила қуриш ўрнига моддий ва ҳою-ҳаваслар асосида амалга оширилади.  Табиийки, бундан никоҳ кўп вақт давом этмайди. Ривоятларда келтиришларича, кунлардан бир куни бир тўлки ўтирган бир туяни кўриб қолади. Тўлки у билан дўст бўлишни хоҳлади. Келиб туянинг ёнига ўтириб думини туянинг думига боғлаб қуйди. Туя ўз жойидан турганида тўлки ҳаво ва ер орасида ослиб қолди. Ундан нимага бундай бўлдинг деб сўрадилар? У катталар билан васлат қилиш мени шундай аҳволга солиб қуйди,-деб айтди. Қизнинг мол-мулки ва мақомига умидвор бўлиб у билан турмуш қуришни хоҳлаган кишилар ана шу ҳикоятдаги тўлкининг аҳволига тушиб қолишади.

Азиз тингловчилар, бугунги дастуримизда оиланинг бошқа тури билан ошно бўламиз. Эслатиб ўтган эдикким, охирги пайтларда Эрондаги оилалар жиддий ўзгаришларга юзмаюз бўлган ва ижтимоий ўзгаришлар ва замон ўтиши билан кенг ва негиз оилаларнинг турли шакллари вужудга келди. Анъанавий оила кенг хонавода шаклида ўз ҳузурини сақлаб, аммо негиз оила замонавий ва посмодерннинг асосий шакли кенг янги зуҳур топган оилалар шаклларини вужудга келтирганким, жамиятшунослар уни “Ноқис негиз оила” деб тилга олишади.

Ноқис негизли оила шундай оила ҳисобланадиким,  бирон бир далилларга асосан оиланинг муҳим ва асосий унсурларидан бири эркак, аёл ва болага эга бўлмайди. Бундай хонавода жаҳоннинг турли минтақаларида учрайди. Бу оиланинг шакли “Минимал оила” ҳисобланадиким, унда ёш эр ва хотин ўзларининг муштарак ҳаётларини бошдан ўтказишади аммо фарзанд қўришни исташмайди. Бу оиланинг бошқа тури кекса ёшда бўлган эр ва хотиннинг ҳузури билан уларнинг фарзандлари турмуш қуришларидан кейин оилани тарк этишган. “Фарзандсиз оила” ҳам негиз ноқис оиланинг бошқа шаклидан ҳисобланадиким, аёлнинг зурриётсиз ёки эркакнинг мушкулоти билан фарзанд кўришдан маҳрум бўлиб қолишган. 

Оиланинг бошқа шакли “Дискрет оила”, яъне уюшмаган оила ҳисобланади. Бундай оила эр ва хотиннинг бири ўлгани ёки уларнинг ажралишлари ва муҳожират қилиши сабабли бу оилада фақат аёл ёки эркак ҳаёт кечиради.  “Қисқа муддатли негиз оила” ҳам шундай оила сирасига кирадиким, вақтинчалик уйланиш билан шаклланади. Вақтинчалик уйланиш ноқис негиз оиланинг шундай турларидан ҳисобланадиким, жинсий тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида тавсия этилади. Бундай никоҳда аниқ бир муддат ўтишидан кейин аёл ва эркак ўртасида муносибат охирга етади ва расмий талоққа эҳтиёж сезмайди. 

Жамиятшунос доктор Озод Армакий фикрига кўра, Эрон жамиятида маданий тикланиш шакли вужудга келмоқда ва эронлик оилалар аста-секинлик  билан комил негиз оилага айланиб қолмоқда. Яъни кам фарзандли ота ва онадан иборат оилалар. Агарчи бу оилаларда индивидуаллик зуҳур топсада, аммо янги бир ижтимоий фалсафа “Ҳаёт аҳамияти” асосида шаклланмоқда. Эрон жамиятида “ҳаёт ”  муҳим бўлиб қолган.

У шундай қўшимча қилади: “Айримлар айтишлари мумкинки бу ўзгаришлар Эрон жамиятининг замонавий бўлишидан келиб чиққан. Бу ҳам туғри, аммо замонавий бўлмоқ тартибсизлик ва парчаланиш маъносида эмас. Мен модернизмни ушбу сўзнинг ижобий маъносида деб қабул қиламан. Замонавий оила сўзнинг ижобий маъносида Эроннинг ахлоқий, маданий ва анъанавий мерослари асосида шаклланади. Бундай ҳолатда оила диний ибрат-намуна асосида вужудга келади. Аммо унинг қоидаси модернизм қоидасидир. Замонавий одам замонавий жаҳонда Эрон жамиятида бўладими ёки Ғарб жамиятида бўладими ҳамма нарсадан олдин таълим-тарбия, сиёсат ва давлат каби ташкилотларнинг маҳсули эмас, балки  оиланинг олиб борадиган фаолиятининг самараси ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам оила одамга тартиб интизом ва маданиятни ўргатади. Бошқа ташкилотлар таълим-тарбия бериш каби ташкилотлар маданият ва тартиб-интизомни мукаммаллаштирувчи ташкилотлар ҳисобланади. Айниқса эронлик оилалар тарихий меросга эга бўлишлари билан бирга диний тизимга эгадир ва маданий ва ижтимоий алоақаларни шакллантиради ва ундаги одамлар таълим-тарбия олишади. Бу нарсалар ҳозирги шароитда оиланинг боқий қолиши ва ривожланишининг ниошнасидир. ” 

  Франциялик ёзувчи Александр Дюма шундай деб айтади:”Аёлнинг юраги тез йиртиладиган ва зудлик билан ямоқ бўладиган матога ўхшайди. “

Аёлнинг хурсандчилиги ва шодоблиги эркакнинг меҳр-муҳаббатига боғлиқдир. Аёл ўз ҳис-туйғулари ва меҳр-муҳаббатини сўзлар билан баён этади. Шу билан бирга яхши сўз, севги меҳр-муҳаббат,ҳамда яхши ҳиссиётларни бошқалардан эшитишга эҳтиёж сезади. Аёл мулоим ёқимли ва меҳр-муҳаббат тўла сўзларга эҳтиёж сезади. Аммо эркаклар ўз амал ва хатти ҳаракатлари билан ўзларининг ҳис-туйғу ва меҳр-муҳаббатларини намоён этишади.