Туризм-маънавият оламига очилган дарича
Халқаро соғлиқини сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра 2030 йилга келиб , депрессия дунёдаги зайиф ва нотавон қиладиган энг муҳим касаллик бўлиши аниқ.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Бир неча муддат мен кундалик ҳаётдан чарчаган эдим ишдан зерикиб ўйга келардим, аммо ўйимда ҳам тинчлантирмадим. Мен психиатрга мурожаат этдим. Доктор менинг сўзларимга диққат билан қулоқ солди, мен унга ҳаётимнинг барча воқеаларини айтиб бердим. Охирида шифокор секинлик билан шундай деди: “Сиз маънавиятга эҳтиёж сезасиз. Мен йиғлай бошладим. Мен, 31 ёшли бир киши, у ҳақ эканлигини чин дилдан ишонардим.
“Сиз маънавиятга эҳтиёж сезасиз” , деган клиник психолог ва университет профессори доктор Девид Элкинснинг бу жумласи кўплаб одамларнинг ҳаётини ўзгартирди.
Фан ва тиббиёт соҳасида эришилган ютуқларга қарамасдан замонавий ҳаётнинг хусусиятлари, соғлиқни сақлаш ва касалликнинг сатҳи пасайтириш ақлий-руҳий безовиталикни ошириши ҳисобланади. Депрессия ва изтироб – бу бизнинг жамиятимизнинг икки хил касаллиги бўлиб ўз жонига қасд қилиш даражасининг ошиши билан боғлиқ бўлган.
Халқаро соғлиқини сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра 2030 йилга келиб , депрессия дунёдаги зайиф ва нотавон қиладиган энг муҳим касаллик бўлиши аниқ. Албатта, баъзи мутахассислар буни 2020 йилга қадар юз беришини тахмин қилишган.
Ҳаддан ташқари истеъмол этиш, меҳр-муҳаббатнинг йўқлиги, оиланинг пойдивори зайиф бўлиши, руҳий тушкунлик ва маънавиятнинг пасайиши бу касалликлар учун эслатиб ўтилган омиллардан биридир. Англиянинг Ланкашира университетининг профессори Ричард Шарбли каби баъзи кишилар шундай дейишади: “19 асрнинг охирида Ғарб жамиятшунослар Ғарб жамиятларида мазҳабий анъаналар ижро этилишининг пасайиши сабабли одамлар ўзининг тинчлиги ва хавфсизлигини қўлдан бой беришган.”
Шарбли ҳамфикрларининг фикрига кўра туризм ва сайёҳлик маънавиятга эришиш учун лозим бўлган асосларини муҳайё этиши мумкин. Эҳтимол шунинг учун бўлса керакки бугунги кунда дунёда, айниқса Ғарбда янги тўлқин сифатида, диний ва мазҳабий тушунчалар ва дунёнинг маънавий сайтлари томон янги мафҳумлар ва тушунчаларни топиш учун ҳаракат қилиш Ғарб жамиятида ривожланган.