март 24, 2018 14:33 Asia/Tashkent
  • тарихий саналар
    тарихий саналар

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 1-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг ойининг 3-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 21-чи кунидир.

Бундан 1185 йил олдин 254  йилнинг 3- ражабида  Ислом Пайғамбари (с)нинг пок неваралари Имом Али Ан-Нақий (а) шаҳодат топганлар. Ушбу қайғули сана муносабати билан барчангизга ҳамдардлик изҳор этамиз.

Ҳазрат имом Ҳодий(а) нинг номлари Али бўлиб, ул зотнинг машҳур лақаблари Ҳодий, Нақийдир.

  Оталари: Имом Жавод(а), волидаи муҳтарамаларининг номлари эса Самона хонимдир. Имом Ҳодий (а) ҳижрийнинг 212- йили, 15-зилҳижжа ойида, Мадинаи Мунавварада таваллуд топдилар.

Имом Ҳодий (а) 33 йил имомлик ва пешволик қиладилар. Имом Ҳодий алайҳиссаломнинг имомат қилиш даврлари нотинчлик ва тартибсизлик даври билан туғри келган эди ва Аббосийлар сулоласининг ҳокимлари бирин-кетин қудрат бошига келарди. Аммо Имом Ҳодий алайҳиссалом  ва унинг тарафдорлари Аббосийларнинг золим ҳокими Мутаваккилга соладиган хатарлари Имом Ҳодий алайҳиссаломни Мадина шаҳридан Ироқда жойлашган Самиро шаҳрига кўчириш ва ул ҳазратни назорат остига қарор бериш сабабига айланди. Ҳукумат идоралари томонидан Имом Ҳодий алайҳиссаломга қарши қуйилган бу чеклов ва босимларга қарамасдан ул ҳазрат кўпгина шогирдларни тарбиялади. Уларнинг жумласидан парҳизкор муҳаддис ва олим ҳазрат “Абдулазим Ҳасаний” эди ва у ҳам Имом алайҳиссалом ва ёронлари билан бирга исломий асил маданиятни муҳофазат этарди. Имом Ҳодий алайҳиссалом Мутаваккил билан қилган тўқнашувларида Аллоҳ таолонинг азамати ва буюклигини  назарга оларди ва ҳамиша ислом ва Муҳаммадий расм-русумларнинг ҳақиқийлигини далиллар билан таъкидларди. Бу буюк имомнинг таваллуд топган куни муносибати билан барча мусулмонларни табриклаган ҳолда, ул ҳазрат баён этган чиройли бир сўзни сизларга тақдим этамиз. Ул ҳазрат шундай марҳамат қиладилар: "Ҳар бир яхшиликдан афзалроқ  бу эзгў амал қилувчи, арзийдиган ҳар бир сўздан яхшироқ  нарса бу ушбу сўзни баён этувчи шахс ва илмдан афзалроқ нарса бу уша илмнинг эгаси ҳисобланади." Ул ҳазрат Аллоҳ йўлида ислом динини тарғиб қилишлари ва адолатхоҳликлари сабабли, ўша даврнинг золим ҳукмронлари томонидан бир неча маротаба зиндонга ташланадилар ҳамда кўплаб руҳий ва жисмоний азобларни бошдан кечирадилар. Оқибат, ҳижрий қамарийнинг 254-йили, ражаб ойининг 3-куни, 42 ёшларида Сомирро шаҳрида Аббосийларнинг ўн учинчи халифаси  буйруғи билан заҳарлантирилиб, ул зоти пок шаҳид қилинадилар. Ул ҳазратнинг муборак зиёратгоҳлари Ироқнинг Сомиро шаҳридадир.

  1 март халқаро шеър кунидир.

ЮНЕСКО миллий комиссияси 1999 йил ӯзининг умумий конференсиясида 21 март кунини халқаро шеър куни дея элон қилди. Бундан кӯзланган мақсад шеър орқали тилларнинг хилма-хиллиги, шунингдек муомаладан чиқиш хавфи таҳдид этаётган тилларни  ҳимоя қилишдир.

ЮНЕСКО тадқиқотларига кӯра гарчи шеър турлари ҳамда шоирлар сони ошган бӯлсада, аммо ОАВ ва таълим тизимида миллий маданият ва санъатни баён этишнинг бу мислсиз воситаси ҳали ҳам ӯзига арзирли мақомни касб этмаган. Ваҳоланки, бугунги дунё гӯзалликка жуда-жуда эҳтиёж сезади. Шеър эса бу эҳтиёжларни қондириш жараёнида муҳим рол ӯйнайди.