Ҳётий муаммолар калиди
Ёшлик даври, инсон шаклланишининг ҳассос даври деб танилади. Бу даврнинг хусусиятларига, унинг ёш киши шахсиятининг шаклланишига бӯлган таъсирига аҳамият бериш ӯта муҳим масала.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Одамнинг неча йиллик ҳаёти орасида ёшлик умрнинг баҳори деб аталади. Ёшликнин ӯзига хос кӯркамлиги бӯлиб, инсон шахсияти шу даврда ташаккулланади.
Ёшлик даври, инсон шаклланишининг ҳассос даври деб танилади. Бу даврнинг хусусиятларига, унинг ёш киши шахсиятининг шаклланишига бӯлган таъсирига аҳамият бериш ӯта муҳим масала.
Ёш фуқароларининг ижтимоийлашуви, ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатланиши, жамиятда ўз ўрнини топиши учун ўзини масъул деб билган ҳар бир давлат ёшлар ҳаётига ёшларга оид сиёсати билан таъсир ўтказади. Ёшларни ижтимоий тўғри йўналтириш, уларга ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун моддий ва маънавий шароит яратиб бериш асносида давлат ва ёшлар ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб боради ва бу, ўз навбатида, бевосита ёшларнинг ҳуқуқ ва бурчларга риоя қилиш масъулиятини ҳам оширади.
Ёшларнинг шахсиятини ташакулланишини кӯзлаб, диний ривоятларда ҳам бу давра нозик жиҳатларини назарга тутиб, психологлар ҳам бу даврни инсоннинг янги туғилиши деб тарифлашган. Улуғ пайғамбаримиз, ҳазрат Муҳаммад (с) буюрганлар: "Ёшликингиз қадрига қарилик кириб келмасдан етинг".
Ушбу ўзгарувчан ҳолатлар ёш шахсни ривожланишининг бир қисми ҳисобланади. Болалик пайтларидан инсонни ёшлик замонигача ва ҳатто ундан кейин ҳамроҳлик қиладиган хусусиятларидан бири, руҳининг покликидир. Ёш киши унинг фитрий ва руҳий истаклари маркази бўлган ўз кўнглидан фақат тўғрилик ва ростлик нидосини эшитади.
Ёшларга ҳаётга нисбатан хушбин бӯлишади. Улар йӯлидаги биринчи тӯсиқлардан озорланишмайди, балки ӯз мақсадларига эришиш учун бор ку-қудратларини сарфлашади. Кӯплаб ёшларга агар ёшлик даври қадрига етинг дейилса, биз ҳали ёшмиз, вақтимиз кӯп деб ӯйлашади. Аммо зийрак ёшлар ӯз вақтларини ғанимат деб билиб, ундан энг олий равишда фойдаланишади.
Ёшлар ӯз келажаги учун режалар тизиб, ҳеч вақт бекор ӯтирмайди. Улар ҳамиша янги нарсани ӯзлаштириш пайида бӯлишади.
Айтиш жоизким, ёшлик даври тез ӯтиб кетадиган давр бӯлса ҳам инсон умрининг энг порлоқ ва мунаввар даври бӯлиб, унинг таъсири инсон умрининг охиригача етиб боради. Ёшлар бу даврда ӯз шахсиятларини тиклаш изида юришади. Шак шубҳасиз, агар инсоннинг ақл ва иродаси кучли бўлса, шунча унда келажакни кўра олиш ва режалаштириш қобилияти аниқ бўлади.
Ҳазрат Али (а) бу борада буюрмишлар: Агар бир ишда биров билан маслаҳат қилмоқчи бӯлсанг энг аввал ёшлар билан маслаҳат қил, чунки улар зийрак бӯлиб, тезроқ тахмин қила олишади. Сӯнг бу фикр-мулоҳазаларни катта ёшдагилар ҳузурига ҳавола эт, то унинг оохир-оқибатини яхши кӯриб чиқишсин, чунки уларнинг ҳаётий тажрибалари кӯпроқдир.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Ёшлар қудратли куч ва бу кучни жамиятимиз манфаатларига йўналтириш, ундан юксак самара билан фойдалана билишимиз нафақат бугунги кунимиз учун, балки узоқ ва яқин келажагимиз учун ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги чуқур тушуниб етилмоғи керак.
Ана шу келажакни яратадиган куч ни топишимиз керак, чунки келажак ёшларимизнинг қулидадир.
Албатта буларнинг ҳамаси ёшлар мудом дарс ӯқиб, ишлаб дам оли учун улгуролмай қолишсин дегани эмас. Ӯз олдига бир мақсад қӯйган ёш йигит ё қизлар дам олиш вақтларини ҳам энг олий тарзда ӯтказишади.
Дунёнинг қайси минтақасида бӯлишингиздан, қай шароитда бӯлишингиздан қатъий назар киши сиз бахтли бӯла оласиз. Агар ӯзингиз ишонсангиз ва истасангиз боридан ортиқ муваффақиятларга эришишингиз мумкин.
Муваффақиятга эришган ва машҳур инсонларнинг деярли ҳаммаси мақсадли ҳаётдан ва мафкурадан наф олишган. Инсоният тарих давомида турли жамиятларнинг таъсири остида бўлишган бўлса ҳам ўзларининг Мақсадли ҳаётларининг пайидан бўлишган ва яхши, эзгу мақсадларга эришган.
Ҳурматли тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.