март 27, 2018 16:01 Asia/Tashkent

Халқаро Наврўз байрамига бағишланган махсус эшитттириш

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Халқаро Наврўз байрами муносабати билан барчангизни яна бир бор муборакбод этамиз ва ушбу қутлуғ санага бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг илк  сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бизни тинглаб боринг.

Эски йил ўзининг совуқ  ва  қуруқ қиши билан кетди ва  баҳорнинг нарафшон қуёши  ўзининг ёқимли ва кўнгилочар  ҳарорати  билан етиб келди. Гиёҳ ва ўсимликларнинг қайтадан ўсиши ҳамда деҳқоннинг дон экиш учун  экин ерларини хас-хашакдан тозалаши, дарахтларнинг гуллаши табиатнинг уйғониши билан ҳамнафас бўлиш ҳолати ва уйғунликни кўрсатади.

Наврўз байрамини нишонлаш хусусида эртаклар, тарихий ва археологик ҳужжатларда берилган маълумотлардан ташқари эронликлар орасида шундай ривоят мавжудки, ушбу халқнинг тақвими, удумлари, адабиёти, маданияти ва санъати шодлик ва хуррамликдан иборат байрамларда ломолим бўлган. Айниқса, Наврўз байрами турли саҳна намоишлари ва ўйинларини ташкил этиш, қўшиқ куйлаш, мусиқа асбобларидан кенг фойдаланиш ва ушбу байрамга бағишланган шеър ва тароналар ўқиш  билан шукуҳли тарзда ўтказилган.

Эронликлар Наврўз  байрами кунларида хос кайфият ва ҳолатга эга бўлишади. Ушбу кунлар келишидан олдин  улар уйларини, қишлоқларини, шаҳарларини тозалаб, ўзларига зийнат бериб, совғалар харид қилиш ва меҳмондорчилик билан шуғулланишади. Бу удумларнинг барчаси Эрон и халқининг олдинги миллий маданияти, мазҳаби ва одатларида мавжуд бўлган. Наврўз байрамида ҳар йили ушбу удум ва одатлар такрорланади. Эронликлар асрлар давомида Наврўзни буюк яратилиш, гуллаш-яшнаш ва табиатнинг уйғониш тимсолининг   байрами сифатида нишонлашади.

Эронликлар  ислом динини қабул қилиб, мусулмон бўлганларидан кейин ҳам Наврўз байрамини нишонлашни давом эттиришади. Унга айрим исломий удум ва мафҳумлар ҳам қўшилади.

Ҳозир эса Наврўз байрами муносабати билан тингловчиларимиз юборган қутловларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Азиз тингловчиларимизнинг Наврўз муносабати билан билдирган қутловлари эди. Эшиттиришимиз давом этади.

Наврўз шодлик ва истироҳат қилиш байрамидир. Шод-хуррамлик билан ҳаёт кечириш исломда қабул қилинган ва таъкидланган.

Имом Али (а)  бу борада шундай буюрганлар: “Шодлик хотиржамлик ва сурур келтиради. Қайғу эса фикрни банд  этиб, кўнгилни хиралаштиради.”

Ушбу заминада  мўмин кишини хурсанд қилиш ибодат бўлиб,  Аллоҳ розилигини жалб этишга боис бўлади. Шу сабабдан  ислом мусулмонларни шод яшаш шароитини фароҳам этиш учун қатор чораларни назарда тутган. Ранги ойдин ва тўқ бўлган кийимлардан фойдаланиш, хушбўй атирлардан баҳраманд бўлиш, шод бўлган байрам маросимлари ва базмларини ташкил этиш, исломий байрамларни нишонлаш, турмуш қуриш, ва фарзандларнинг туғилган кунларини нишонлаш, Ҳажж зиёратидан қайтиш шод бўлиш учун  ислом дини тавсия этган чора-тадбирлардан ҳисобланади.

Наврўз ва бошқа байрамларда меҳмон қабул қилиш ва меҳмонликка бориш, яқин кишилар ва бошқа қавмларга ҳурмат кўрсатиш, касал ва  ниёзмандлар   ҳолларидан хабар олиш ҳам ислом таълимотларида ўрин олган  ҳамда руҳий ва маънавий шодликларга сабаб бўладиган йўллардан  ҳисобланади.

Шу тартибда барчанинг шод бўлиши учун ислом динининг тавсиялари пойдор шодликлардан бўлиб, кишини олий руҳиятга эга бўлишга йўналтираади. Шод бўлиш ва дам олиш ислом мактабида  нафақат мумкин ҳисобланган, балки шоиста саналади. Зеро ахлоқий таълимотлар  хос таъсирга  эга бўлиб, инсонни камолот сари ҳидоят этишда муҳим рол ўйнашади.

Ҳозирги пайтгача Наврўз байрамининг мусулмон эронлик ўртасида мангу қолгани  шу сабаблардандир. Наврўз байрамининг удумлари исломдан кейин айрим ўзгаришлар билан юзмаюз бўлган бўлсада, муҳими унинг исломий таълимотлар билан мувофиқ бўлишидадир.

Табиат ва Аллоҳ хилқатининг жилваларига эҳтиром кўрсатиш, сафар қилиш, бошқалар аҳволидан хабар олиш,  яқинлар ва дўстлар билан байрам қилиш, янги кийимлар кийиш, уйларни тозалаш ва безаш, кўча ва шаҳарларни покиза тутиш, совғалар улаш ва меҳмондорчиликлар Наврўз байрамининг гўзал удумларидан ҳисобланади ва ислом дини ҳам ушбу шод этувчи одатларни  олқишлайди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда Халқаро Наврўз байрамига бағишланган “Баҳор навоси”    унвонли  махсус эшиттиришнинг биринчи       сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Наврўз айёмида одамларнинг ҳордиқ чиқаришлари  ушбу байрамнинг ажралмас қисмларидан биридир. Янги йилнинг бошланиш арафаси ва кунлари Эронда шу сабабдан ўзга файз ва шукуҳга эгадир. Байрамни яқинлашиш дамларида Эронда “наврўзхонлик”  гуруҳлари  баҳор ва Наврўзнинг кириб келишидан хабар беришади. Ушбу маросим Эроннинг кўплаб минтақаларида ўтказилади. “Наврўзхонлик” гуруҳлари табиат жилваларини диний эътиқодлар билан уйғунлаштирган ҳолда  аҳоли учун шод ва гўзал бўлган шеърларни кўча ва бозорларда  ўқишади.

 Азиз тингловчилар,  Наврўзни севувчилар, айниқса форсийзабон халқлар  рамзий бўлган айрим одат ва расмларни  амалга оширишадиким, антропологлар  уни “ўтиш удумлари”  дея аташган. Ушбу удумлар дунёда яшовчи кўплаб халқларга хосдир. Мазкур одатларда кўзга кўринган барча эски  нарсалар  ўзоққа ташланади  ва  уларнинг ўрнига янги нарсалар пайидан  бўлишади. Одамлар ҳатто одатий бўлган  иқтисодий ва ижтимоий фаолиятларини тўхтатиб,   эски йилни кузатиш ва янги йилни кутиб олиш қўнғироғига қулоқ тутишади. Ушбу лаҳзаларда улар ёнмаён туриб, биргаликда байрамни нишонлашади. Байрамнинг ушбу лаҳзаларида ҳар ким ўзининг оиласи ё дўстлари ёнида байрамни нишонлаш ва ҳордиқ чиқариш ҳамда баҳор фаслини кутиб олиш  пайидан бўлади.

 Эрон халқининг шодлик руҳияси ва хурсандчилигини йил давомида кўплаб байрамлар  ва бошқа муносабатлар вақтида  кузатиш мумкин. Одамлар байрам кунларида моддий ва маънавий неъматлардан фойдаланган ҳолда шодлик лаззат ва ҳаловатларидан баҳраманд бўлишади. Мазкур лаҳзарларда одамлар ўртасидаги алоқалар, дўстликлар ва меҳриболиклар ҳам ошади.

Ҳар ҳолда форсийзабон бўлган халқлар Наврўз байрамида дунёнинг  бошқа  жойларида  ҳам ватанлари, оилалари ва уйларини эслаган ҳолда янги йилни кутиб олишади. Уларнинг байрам қилишлари бир-бирларига жуда яқиндир. Зеро  табиатнинг бедор бўлиши, қоронғилик устидан ёруғлик ҳамда қишнинг совуқлари устидан баҳорий ҳароратнинг ғалабасидир.

 Мазкур қутлуғ кунларда барчамизнинг орзуларимиз бутун жаҳон халқига шодлик, саломатлик ва тинчлик исташдир. Наврўзингиз муборак бўлсин.

Гул узра кўкламнинг шабнами яхши,

Чаманда юз очган ҳамдами яхши.

Яхшимас кечаги кундан сўз очмоқ,

Қувнаб қол, бу куннинг ҳар дами яхши.

Азизлар, Халқаро Наврўз байрамига бағишланган “Баҳор навоси”    унвонли  махсус эшиттиришнинг биринчи        сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ