Баҳор навоси
Халқаро Наврўз байрамига бағишланган махсус эшиттириш
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Халқаро Наврўз байрами муносабати билан барчангизни яна бир бор муборакбод этамиз ва ушбу қутлуғ санага бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда “Тожикистондаги Наврўз шодиёналари” хусусида сўз боради. Бизни тинглаб боринг.
Наврўз, яъни Эрон Янги йилининг биринчи куни ушбу юрт номи билан уйғунлашган ҳамда минглаб йиллик тарихга эгадир. Кейинчлаик ушбу улуғ байрам Машриқзаминда яшовчи бошқа халқларнинг ҳам миллий байрамларига айланади. Форсийзабон ва самимий бўлган тожик халқи учун ҳам бу байрам бегона эмас ва улар учун ҳам Наврўз энг муҳим бўлган байрамлардан бир ҳисобланади. олидаЭрон маданиятининг таркибий қисмларидан бири Наврўз байрами кейинги ўн йилликларда ҳар қачонгидан кўра кўпроқ Эрон маданияти ҳавзаси бўлган Марказий Осиё ва Ҳинд ярим оролида шукуҳли тарзда нишонланадиган бўлди.
Форс тилида сўзлашувчи ғайрат-шижоатли тожик халқининг байрамлари орасида Наврўзнинг ўзига хос юксак мавқеъ-мартабаси бор. Улар кеча-кундузнинг баробарлашуви, табиатнинг уйғониши байрами бўлган Наврўзни орзиқиб кутишади.
Наврўз тожик халқининг миллий-аждодий байрами ҳисобланади. У дўстлик, меҳр-муҳаббат, бутун мавжудотнинг қайта тирилиш байрамидир.
Тожикистоннинг Бадахшон минтақасида эса Наврўзни "Айёми Хедир", яъни "Улуғ байрам" деб аташади.
Наврўзга тайёргарликлар ушбу байрамдан бир неча ҳафта олдин бошланади.
Ҳозир эса таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг Тожикистон Нарўзига оди суҳбати ва табригини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати ва табриги эди. Эшиттиришмиз давом этади.
Наврўзга бир ҳафта қолганда қўлларига баҳорий гуллар тутган болалар гуруҳи гулгардони удумини ижро этишади. Болалар ҳар бир хонадонга бориб, Наврўз ва баҳор ҳақидаги шеърларни қироат қилиб, хонадон аҳлини бу севимли байрам билан табриклашади.
Болаларнинг самимий табрикларига жавобан хонадон соҳиблари уларга бир миқдор буғдой, нўхот ёки ширинликлар ҳадя айлайди. Болалар бу ҳадяларни бир жойга йиғиб, наврўзий таом тайёрлашади ва наврўз дастурхонини безашади.
Тожик халқи Наврўз айёмида ҳовли ва хонадонларини супуриб-сидиришади. Уйдаги идиш-товоқлардан ҳам эски йилнинг гард-ғуборларини ювиб тозалашади. Масалан, Бадахшонда Наврўз куни Қуёш найза бўйи кўтарилганда, уй бекаси дарвоза олдига тоғдан териб келинган икки дона қизил рангли супургини ўрнатади. Бадахшонликларда қизил ранг эзгулик, ғалаба ва файз-барака рамзи ҳисобланади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда Халқаро Наврўз байрамига бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Энди эса мавзуга оид таҳлилчи Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг суҳбати ва қутловини биргаликда тинглаймиз.
Таҳлилчи Муҳаммадкарим қизининг суҳбати ва қутлови эди.
Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.
Тожикистонликлар ҳам эронликлар каби "ҳафт син" дастурхони ёзишади. Тожикларнинг "ҳафт син" дастурхонини номлари син ҳарфи билан бошланувчи 7 хил таом безайди.
Тожикистонда сумалак Наврўз айёмининг энг муҳим таоми ҳисобланади. Аёллар йиғилишиб, сумалакни махсус расм-русумларига риоя қилган ҳолда пиширишади. Бадахшонликларнинг қўйнинг калла-почаси ва буғдойни қайнатиб пиширадиган "бож" номли махсус наврўзий таомлари ҳам бор.
Шунингдек , Наврўз айёмида Тожикистонда халинчак учиш, тухум уруштириш, хўроз уруштириш, улоқ тортиш, кураш каби мусобақалар ўтказилади. Тожикистонда Наврўз байрами уч кун нишонланиб, бу кунлар жумҳурият ҳукумати томонидан ҳордиқ кунлари эълон қилинади.
Наврўз байрамининг Марказий Осиёдан тортиб Кавказ ва Ўрта Шарқ ҳудудларигача кенг миқёсда нишонлаши бу бепоён географик ҳудудларда қадимий маданиятнинг муштараклигидан далолатдир.
Бу миллий тарихий байрам барча урф-одат ва расм-русумлари билан шод-хуррамлик, гўзаллик, самимият бахш этувчи Эрон ва ислом маданияти билан уйғунлашиб кетган байрам
ҳисобланади. Бугунги кунда дунё миқёсида нишонланиши сабабли бу ардоқли байрам бутун дунё халқларига тинчлик ва осойишталик, дўстлик ва самимиятни совға улашувчи шодлик айёмидир.
Наврўзнинг тожик, курд, турк, балуч ва умуман бу жозибали байрамни нишонлайдиган барча халқларга бахт ва шодлик келтиришига тилакдошмиз.
Бу маънавий байрам, ӯзининг маданий ва миллий қадриятлари билан милодий 2010 йили БМТ томонидан Халқаро қийматли мерос унвонида танилган эди ва 21 март ойида "Халқаро Наврӯз куни " деб номланди.
Азизлар, Халқаро Наврўз байрамига бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.