Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 12-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 14-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил апрел ойининг 1-чи кунидир.
Бундан 1437 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 2-йил ражаб ойининг 14-куни мусулмонларнинг Макка мушриклари билан илк жанги бӯлиб ӯтди. Мадинада қарор олишдан кейин мусулмонларнинг биринчи ушбу урушида мусулмон қушунларининг бошлиғи Абдуллоҳ бин Жаҳш Асадий ва Қурайш корвонининг бошлиғи эса Умар бин Ҳазрамий эди. Бу жангда Умар бин Ҳазрамий ӯлдирилди. Бу жанг ислом тарихида “Сария Абдуллоҳ Бин Жаҳш” номи билан машҳурдир.
Бундан 203 йил илгари милодий 1815 йил апрел ойининг биринчисида: Германия тарихида бош вазир ва буюк ҳукумат раҳбари Отто Эдвард Леопольд Фон Шенхаузен Бисмарк Шенхаузенда таваллуд топди. У Гутингенда ҳуқуқ йўнилишида таҳсил олди ва бир неча муддат давомида дипламат унвонида Санкт-Петербург ва Парижда ишлади. У 1862 йилда Пруссиянинг бош вазирлиги ва ташқи ишлар вазири мансабини олди. Бисмарк 1864 йилда Германия,дания ва австрия уруши вақтида Пруссия раҳбарлигини ўз зиммасига олди. У икки йилдан кейин Пруссия ва Австрия урушида шу масъулиятни ўз зиммасига олди. Бу жанг Германия конфедерациясининг нобуд бўлиши ва ниҳоят Германия императорлигидан Австрияни чиқариш билан якун топди. 1867 йилда Шимолий Германия конфедерацияси ташкил этилдиким, унда Бисмарк бош вазир унвонида тайинланди. Милодий 1871 йил 18 январда юзага келган Франция ва Пруссия урушининг охирида Версалда Вилгелм-1 Германия императорлиги унвонида сайланди. Шу тартиб билан Бисмарк ўзининг ҳиммати билан Германиянинг императорлиги ташкил этди. Бисмарк императорликнинг бош канцлери бўлди. Кейинчалик темир канцлер лақабини олди. Бисмарк 20 йил давомида Германиянинг бош канцлери мансабида императорликни бошқарди ва охири милодий 1898 йил 24 августда оламдан ўтди.
Бундан 39 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1358 йилнинг 12-фарвардин ойида Эроннинг мусулмон халқи Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин барпо этилган икки кунлик референдумда 98,2 фоиз ижобий овоз билан Эронда Исломий Жумҳурият тузумини барқарор этиш тарафдори эканликларини намоён этишди ва ҳар йили фарвардин ойининг 12 куни исломий Жумҳурият куни унвонида нишонланади. Агарчи Эрон мусулмон халқи Исломий Инқилоб жараёнида ҳам бир неча маротабалар Исломий Жумҳуриятни барқарор этишни сўраган эдилар, аммо имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ инқилобғалаба қозонишидан кейин Эроннинг келажак тизими ҳақида халқдан ижтимоий сўров ўтказишни таъкидладилар.
Имом Хумайний (р) ўша вақтда қилган мурожаатларида буюрган эдилар: “Обрў-эътиборли ёшларнинг шаҳид бўлишлари ва чидаб бўлмайдиган ранж-азоб тортишдан кейин душманни мағлуб этиб, Исломий Жумҳуриятга қатъий овоз бериш билан иллоҳий адолат ҳукуматини эълон қилганингиз сизларга муборак бўлсин! Бу ҳукуматда халқнинг барча қатламлари тенг ва иллоҳий адолат эса барчаларнинг насиби бўлади ҳамда Қуръон ва суннат раҳматининг ёмғири барчаларга тенг равишда ёғади..”
Исломий жумҳурият тизимида 12-чи фарвардин халқ таянчининг ёруғ акс этишидир. Бу халқаро мурожаат исломий жумҳурият тизимига Эрон халқининг жипслиги ва қатъий овоз бериши шу даражада аниқ ва шаффоф эдики, унинг муҳим томонлари, ҳукуматда исломий қадриятларга таяниш эди. Бугун ҳам Исломий Инқилоб тузуми Эрон халқининг иродаси ва талабларига таяниб, душманларнинг кўп нарсани талаб қилишларига нисбатан қатъият билан туриб, Эрон халқининг қонуний талабларини ва Исломий Инқилоб ғояларини рўёбга чиқаришни ҳимоя қилиб келмоқда.