апрел 03, 2018 11:02 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 13-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 15-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил апрель ойининг 2-чи кунидир.

Ҳижрий-қамарий 62- йил ражаб ойининг 15-куни, яъни бундан 1377  йил бурун Расули акрам (с)-нинг пок невараларидан бири бўлмиш ҳазрат Зайнаб (с) оғир азоб-машаққатлар тортишдан кейин вафот этди. Ислом тарихидаги улуғ шахсиятлардан бири бўлмиш ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо ҳижрий-қамарий 6-йили дунёга келиб, Расулуллоҳ (с)-нинг севимли қизлари ҳазрат Фотима (с) ва Али бин Абитолиб алайҳиссаломларнинг меҳр-муҳаббатлари оғушида тарбияланди.

Ҳазрат Зайнаб (с) ҳижрий-қамарий 61-йили Карбало фожиасида акаси, шаҳидлар сарвари ҳазрат Имом Ҳусейн алайҳиссалом билан бирга эди. У Имом Ҳусейн алайҳиссалом ва вафодор ёронлари шаҳид бӯлган пайти  Расулуллоҳ (с)-нинг неваралари ва тирик қолган хонадони аҳли билан асирга олинди. Асирликда ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо ислом тарихидаги энг таъсирли нутқлари билан замона ҳокимлари томонидан амалга оширилган даҳшатли жиноятларни ва Бани Уммавийлар хонадонинг расвочиликларини фош айлади. Ислом тарихидаги улуғ шахсиятлардан ҳисобланган ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо 56 ёшда вафот этди.

Бундан 146 йил олдин милодий 1872 йил апрел ойининг 2-чисида: Америкалик кашфиётчи ва телеграфнинг ихтирочиси Самуэл Морис оламдан ўтди. Самуэл Морис милодий 1791 йил 27 апрел ойида Американинг Масачусет штатида дунёга келган. У ёшлигидан бошлар рассомликка қизиқиш зоҳир этди ва кўп йиллар давомида бу санъат билан шуғулланди. У милодий 1826 йилда Халқаро қўл ҳунармандчилик академиясини ташкил этди ва 1832 йилда Нью-Йорк университетида рассомлик соҳасининг устоди сифатида қабул қилинди. Бу йилларда Морис электр ва физика билан ошно бўлди ва электрик соҳасида тадқиқотлар ўтказилди. У шундай хулосага келдиким, агар электр тўлқини симда жараён топса, у билан бирга хабарни ҳам бир жойдан бошқа жойга етказиш мумкин бўлади.  Морис техника фаннидан биткул хабардор эмасди ва ўз ватандоши физика илмининг билимдони Жозеф Генридан кўмак беришни сўради ва унинг тажрибасидан фойдаланиб, шундай алифбони ихтиро этдиким, хат ва нуқталардан ташкил топган эди. Мураккаб аломатларни ўзига қамраб олган ва электрик кучи орқали ёзиладиган бу алифбо паёмларни жўнатишнинг асосий пойдиворини муҳайё этди ва Морис номи билан шўҳрат топди. Морис биринчи қадамда бир неча метрга  етадиган паёмни жўнатишга муяссар бўлди ва кенг сайъ-ҳаракат олиб боришидан кейин 1500 метрга етказди. Шу ҳол билан бир неча вақтдан кейин милодий 1844 йил 24 май ойида унлаб километр масофага етадиган Вашингтон-Балтимор телеграф линияси ишга туширилди. Самуэл Фелини морис милодий 1872 йил 2 апрел ойида  81 ёшида вафот этди.  

Эронда фарвардин ойининг 13 куни -"Табиат куни" дея номланган.

Бугун фарвардин  ойининг   13 куни  Эрон тақвимида   табиат   куни номини олган ва  Наврўзий    байрамнинг    охирги кунидир. Янги йил удумларининг охирги куни бўлган  ушбу маросим  Эронда " Сиздаҳбадар" номи билан аталади.  Мазкур маросим узоқ тарихга эга бўлиб, Эронда яшовчи халқлар ўртасида оммавий ранг-тус олган. Эрон   халқи ушбу кунда шаҳар ва  қишлоқлардан дашт-саҳро  қўйнига чиқиб,  ўзларининг  табиатга   нисбатан меҳр-муҳаббатларини намойиш  этишади ва руҳларини  кудуратлардан    поклашади. Табиат куни дўстлик  ва табиат  билан унс олиш  байрамидир. Бу  муборак  кунни   очиқ ҳавода  боғ-роғларда   ўтказиш, таъкидлаб ўтганимиздек, эронликларнинг қадимий  анъаналаридан     ҳисобланади.    Улар  сафар   халталарига  писта-бодом, турли   хил  қуруқ  мевалар ва анвойи    егуликлар  солиб  саноатлашган    шаҳарларнинг шовқин-суронли   муҳитини  тарк  айлаб,     гўзал  табиат қўйнидан паноҳ исташади.