Тарихий саналар
Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил шаҳривар ойининг 4-чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил август ойининг 25-чи кунидир
Бугун пайшанба
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил шаҳривар ойининг 4-чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 22-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил август ойининг 25-чи кунидир.
Бундан 1029 йил илгари ҳижрий қамарий 408-чи йил зилқаъда ойнинг 22-чисида:
Ҳижрий қамарий 5-чи асрнинг донишманди ва маданий ва сиёсий шахсиятларидан бири Хожа Низомул Мулк Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Тус шаҳрида таваллуд топди. У ўз асрининг маданий ва сиёсий ўзгаришларида катта таъсир етказган донишмандлар жумласидан эди. Хожа Низомул-Мулк Салжуқийлар сулоласининг дарборида вазирликни бошқаришни ўз зиммасига олди. Ва 30 йил давомида вазирликда ишлаш пайтида мамлакатнинг ишларини ҳал этиш учун жиддий сай-ҳаракат қилди.Салжуқийлар даврида Эрон халқининг ривож-равнақ топиши бу шахсга тегишли эди. Хожа Низомул-Мулк амалга оширган муҳим сайъ-ҳаракатларидан бири бу Салжуқийлар сулоласининг даврида "Низомия" номли мадрасани таъсис этгани эди. Ва бу мадрасада турли илмлар таълим бериларди. Хожа Низомул-Мулк форс адабиётининг машҳур намояндаларидан бири ҳам ҳисобланади. У вазирликда узоқ муддат давомида ишлаб ортирган тажрибаларини "Сиёсатнома " номли асарида тўплади. Бугунги кунда ушбу китоб форс адабиётининг энг муҳим асарларидан бири саналади. У ушбу китобда туғри ҳукумат қилиш йўлларини ўз қарашларига асосланиб, баён этади. Ва шунинг билан бирга уша даврнинг маъмурий ва сиёсий ташкилотларининг заминасида муҳим маълумотларни баён этади.
Бундан 116 йил олдин милодий бир минг тўққиз юзинчи йил август ойнинг 25-чисида:
Германиялик файласуф Фридрих Вильгелм Ницше вафот этди. У 1844 йилда отаси руҳоний ва онасинин аждодлари ҳам руҳоний бўлган оилада таваллуд топди. Натижада ёшлик даврининг аввалигача у мазҳабий аҳлидан эди. Аммо масеҳият динидан қўл тортди ва тилшунослик соҳасида докторлик унвонини касб этиб Лейпциг университетида дарс бериш билан шуғулланди. Ҳаёт давомида унинг қарашлари кўп ўзгаришларга юзмаюз бўлди ва охирги унйилликларида эса ўз ақлини қўлдан бой берди. Ибтидо бу германиялик файласуф ўз ватандоши Артур Шопенховерга пайравлик қиларди. Аммо кейинчалик унинг афкорини шиддат билан танқид остига қарор берди. Ницше Эроннинг таърихи ва маданияти билан кўпроқ ошно бўлган эди. Унинг асарларидан "Шундай деди Зардушт", "Трагедиянинг вужудга келиши" ва "Яхши ва ёмон ўртасидаги чегара" китобларига ишора этиш мумкин.
Бундан 26 йил олдин ҳижрийшамсий 1369 йил шаҳривар ойининг 4-чисида:
Эрон халқининг шоири Маҳди Ахавони Солис вафот этди. У 16 ёшлигида шеър ёзишни бошлади. Ва ўз устодининг тарғиб этиши билан шерърга янада қизиқиш зоҳир этди. Унинг биринчи шеъри Худонинг ягоналиги ва тавҳиди ҳақида эдиким унинг Машҳад адабий анжуманига бориши учун сабаб бўлди. У ҳижрий-шамсий 1327 йилда Теҳронда истиқомат қилди ва мактабда ўқитувчилик қилди. У классик усулида қасида ва ғазал ёзиш ҳамда янги жанрда ҳам шеър ёзишни машқ қилди. Маҳди Ахавони Солис ўз умрининг охирида Теҳрон университетида форс тили ва адабиётининг устоди унвонида фаолият олиб борарди. "Арғунун", "Шоҳноманинг охири", "Шеърлар тўплами" ва "Ҳарими сояҳои сабз" номли асарлар у ёзган асарлар жумласидандир. Маҳди Ахавони Солис форс тилининг ҳозирги замон шеърининг пешволаридан эди. Ахавони Солиснинг шеърлари Эроннинг ўтган адабиятидан илдиз олади ва ҳам тилди ва ҳам мазмун-мундарижа нуқтаи назаридан кучлидир. У ўз шеърларида лаҳжада фойдаланадиган сўзларни адабий сўзлар билан бирга ўз мавқеи ва жойида ишлатади. Шунинг учун ўзига хос бой тилга эгадир. Маҳди Ахавони Солис охири 62 ёшлигида Теҳронда вафот этди ва унинг жасади Тусда Ҳаким Абулқосим Фирдавсий мақбарасининг ёнида дафн этилди.