апрел 04, 2018 12:21 Asia/Tashkent
  • тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1397  йил фарвардин ойининг16-си,  ҳижрий қамарий 1439  йил ражаб  ойининг 18-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил апрел  ойининг 5- кунидир.

Бундан 1429 йил муқаддам, яъни ҳижрий-қамарий 10-йил ражаб ойининг 18-куни пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)нинг кичик ӯғиллари Иброҳим 18 ойлигида касаллик сабабли оламдан ӯтди. У Расулуллоҳнинг ҳазрат Хадичадан бӯлмаган ягона фарзанди эди. Иброҳимнинг онаси Мория Қибтияҳни  Миср подшоси Аллоҳнинг ҳабибига ҳадя айлаганди.

Қайд қилиш жоизким, Расулуллоҳ ҳазрат Хадичадан 4 қиз ва 2 ӯғил кӯрдилар. Аммо  ҳазрат Фотимадан бошқа барча фарзандлари ул ҳазратнинг ҳаётликларидаёқ оламдан ӯтдилар.

Хххххххххххххххххххххххххх

Бундан 433 йил олдин 1585 йилнинг 5 апрел куни Голландия эрксеварларининг пойтахти бӯлган Ҳарлем шаҳрида машҳур Ҳарлем қатлиоми амалга оширилди.

Қатлиомга Испания подшоси Филлип 11 нинг буйруғи сабаб бӯлди. Испания  бу мамлакатда ӯзининг мустамлакачилик сиёсатини мустаҳкамлаш учун жуда кӯп қонлар тӯкди ва уларнинг энг мудҳиши Ҳарлем қатлиоми эди. Қатлиом натижасида 6000 дан кӯпроқ голландиялик эрксеварлар  қириб ташланди.

Охир-оқибат 1609 йили Голландия Испания зулмидан қутулиб, ӯз мустақиллигини қӯлга киритди.

хххххххххххххххххххх

Бундан 1013 йил бурун, яъни ҳижрий-қамарий 426-йил ражаб ойининг 18-куни андасулиялик мунажжим, математик ва шифокор Ибн Самҳ вафот этди. У Андалусия, яъни, ҳозирги Испаниянинг шаҳарларидан бири Қурдобада дунёга келди.  Олим математика ва мунажжимлик соҳасида бир талай тажрибалар ӯтказиб, жуда кӯп шогирдларни тарбиялаб вояга етказди.

Ибн Самҳдан араб тилидаги жуда кӯп илмий рисолалар ёдгорлик қолди. "Ал мадхал ило ал ҳандаса", "Ал муомилот" ва "Китобул зиж" рисолалари унинг қаламига мансуб.

ххххххххххххххххххххххххх

1956 йил апрел ойининг 5-куни, яъни бундан 62 йил бурун  Фаластиндаги Ғазза шаҳрини ӯққа тутиш амалиёти тӯхтатилди. 4 апрел куни сионистик режим ҳарбийлари бу шаҳардаги аёллар, болалар ва қарияларни ӯққа тутишди. Икки кун давомида ҳимоясиз аҳолининг 56 нафари ӯлдирилиб, 30 нафари мажруҳ қилинди.

Сионистларнинг бу шафқатсиз жиноятини Ғарб ва  Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро  ташкилотлари ҳар галгидек кӯрмасликка олишди.