Эрон афсоналари ва қиссалари
Эрон афсоналари ва қиссалари
Азиз тингловчилар, ўтган дастурларимизда Форс халқ адабиётнинг хусусиятларидан бири бўлган алла қўшиқларининг мазмун- мундарижалари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугун сиз билан биргаликда "Минг бир кеча китобидан "Жавзар ва ганжи шамардал" номли қиссамизнинг давомини эшиттамиз .
Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Азизлар, эслатиб ўтамизки бир савдогарнинг Салим, Солим ва Жавзар номли уч ўғиллари бор эди. Савдогар ўзининг кичик уғли Жавзарни жуда яхши кўрарди. Ва шу сабабдан Салим ва Солим унга ҳасад қилардилар. Ва унга нисбатан кина-кудуратлари бор эди. Савдогар қариб қолган эди ва ўлимидан кейин Салим ва Солим Жавзарни озор беришлари ва унинг меросидан ўз ҳиссасини бермасликларидан қурқарди. Шунинг учун ўлимидан олдин ўз мол-мулкини ўзининг болалари ўртасида тақсимлаб бериш қарорига келди. Бинобарин бир куни ўзининг ошнолари ва қавм қариндошларини ўз уйига даъват этди. Ва уларнинг ҳузурларида ўз мол-мулкини тўрт қисмга тақсимлади. Уч қисмини уч уғлига ва бир қисмини эса ўзига қолдирди. Кўп вақт ўтмасдан савдогар дунёдан ўтди. Салим ва Солим ўз оталаридан олган меросларидан розий бўлмадилар ва Жавзарнинг ҳиссасини ҳам олишни хоҳладилар. Уч ака-укалар ўртасида ихтилоф ва низолар вужудга келди. Салим ва Солим Жавзар устидан қозийга шикоят қилишди ва уни бир қозийдан бошқа қозийга чақириш ва овора қилиш билан шағулланишди.. Улар ушбу йўлда кўп пул харажот қилишди. Аммо бирон бир натижага эришолмасдан пуллари ҳам тамом бўлди. Ва охири пулсиз бўлиб қолишди.
Кунлардан бир куни Жавзарнинг ака-укаси пулсиз қолиб Жавзар ва оналари олдига келишди. Жавзар уларга раҳми келиб ўзлари билан яшашга ижозат берди.
Бир неча вақт давомида Жавзар бирон балиқ овлай олмади.
У овлаш жойини ўзгартириш хулосасига келди. Шунингдек Қорун кули томон борди ва ўз турини сувга ташлашни хоҳлаган пайтда бирданидан қаршисида хачирда минган бир шахсни кўрди. Бу шахс қийматли кийимларни кийган эди. Унинг хачири қийматли мато ва турли зар-зевар билан безалган эди.
Бу шахс ўз хачиридан тушди ва Жавзарга саломлашиб айтди: "Сендан бир илтимосим бор. Агар сендан истаган бу ишни бажо келтирсанг, сенга кўп мукофот бераман."
Жавзар айтди: "Нима қилишим лозим?"
Ушбу шахс ўз хуржинидан бир арқонни чиқариб айтди: "Қулларимни бу арқон билан боғлаб қўй. Сўнг мени сувга ташлаб сабр қилгин. Агар қўлларимни сув остида кўрсанг, уша вақтда ўз турингни сувга ташлаб мени чиқаргин. Агар оёқларимни сув остида кўриб қолсанг уша вақтда билиб қўйгинки мен ўлганман. Бу вақтда хачирим ва хуржинимни олиб савдогарлар бозорига юборгин. У ерда Шамиа номли шахсни топиб менинг хачирим ва хуржинимни унга бер. Эвазига уша шахс сенга юз тилла-танга беради. Тангаларни олиб ишинг пайида бўлгин. "
Жавзар уша шахснинг бу таклифини қабул қилди ва уни сувга ташлади. Бир неча муддатдан сўнг уша кишининг оёғини сув остида кўрди ва тушундиким у ўлган. Уша кишининг хачир ва хуржинини олиб савдогарлар бозорига йўл олди. Шамиа номли шахсни топди ва хачир ва хуржинни унга берди. Шамиа эвазига юз тилла-танга берди ва Жавзарга айтди: "Бу воқеа ҳақида ҳеч кимга айтма. "
Жавзар тилла-тангаларни олиб ўз ўйи томон йўл олди. У йўлда нонвой дўконига етиб келди. Жавзар нонвой олдига бориб олган қарзини қайтариб берди. Жавзар нон ва гўшт сотиб олди ва ўйга қайтди. Онаси гўштни олиб овқат тайёрлади ва Жавзар, акалари ва онаси билан биргаликда ўтириб овқат едилар. Сўнгра Жавзар қолган тилла-тангаларни ўз онасига берди ва айтди: "Онажон, бу тилла-тангаларни бир жойда сақлаб қўйинг. Менинг йўқлигимда акаларим билан ундан фойдаланасизлар.
Эрталаб, Жавзар балиқ овлаш учун турини олиб Қорун кули томон борди. У турни сувга ташлашни хоҳлаган пайтда яна бошқа хачирда минган бир шахс қаршисида пайдо бўлди. Бу шахс Жавзарга салом бериб айтди: "Бир неча кун олдин бу ерда хачирда минган бир кишини кўрмадингми?
Жавзар уша ўтган воқеани сир сақлаб айтди: Йўқ кўрмадим.
Бу шахс кўлиб айтди: Мен бу воқеадан хабарим бор. Шундай қилиб ўтган воқеани айтиб берди.
Жавзар айтди: "Сен бўлиб ўтган воқеани бутунлай биласан. Нима учун мендан бу воқеани сураяпсан?
Эркак айтди: "Чунки мен ҳам уша шахсга ўхшаб илтимосим бор ва уни бажаришингни хоҳлайман. Сўнгра абрешимдан ясалган арқонни Жавзарга берди . Жавзар янада уша бажарган ишини такрорлади ва кутиб турди. Бир неча вақт ўтганидан сўнг кўрдики эркакнинг оёқлари сув остида куринияпти. У тушундики бу шахс ўлган.