апрел 09, 2018 14:55 Asia/Tashkent

ИШИД инқирози ва унинг медиа орқали фаолиятларининг камайгани

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан  таназзулгача”  мавзуидаги эшиттиришларнинг охирги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, ИШИД ва Ал –Қоида террорчилик гуруҳларининг бошқа аъзолари ҳам  шеърлар ёзиб, уларни террорчилар орасида тарқатишарди. Мазкур шеърларнинг аксарияти онлайн орқали тарқатиларди ва кўплаб сохта аккаунт ва проксилар билан ижтимоий тармоқларда омманинг фойдаланиши учун  қўйиларди.

Аммо асосий мавзу шундан иборатки, бу шеърлар ИШИДнинг медиа  воситаси сифатида нимани билдирарди? Ушбу шеърларни ёзган кишилар адабиёт ва ундаги сир ва синоатлардан чиндан ҳам хабардор эдиларми ва ёки террорчиларнинг восита кучи сифатида уларга юклатилган эдими?

Айрим таҳлилчилар ушбу мавзуга эътибор қаратишмайди ва буларнинг барчасини террорчилар амалиётларини  бир томонлама ёритувчи маҳсулотлар ва фикрни чарчатувчи ташвишлар дея билишарди. Бироқ террорчиларни ушбу жиҳатлари билан яхши таниб олиш мумкин. Уларнинг эътиқодлари, удумлари, қўшиқлари ва видеолари уларнинг турли кўринишларини намоён этади.

Бошқа томондан, ваҳшилик, қон тўкиш ва бошқа мудҳиш жиноятларга оид ҳужжатли филмлар ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳини мақтовчи шеърларда ҳам раҳмсизлик ва қонли ҳолатларни кўриш мумкин эди. Мазкур шеърларда шиа аҳли, мусулмон бўлмаганлар, айрим қудратли давлатлар ва ИШИДга рақиб бўлган гуруҳларга таҳдид қилишлар мавжуд эди ва уларнинг оқибалталари таназзул билан тугаши таъкидланарди.

Принстон университетининг Ўрта Шарқ тадқиқотлари бўйича мутахассиси  Бернард Ҳайкел  бир мақоласида ёзган эди: ишидчилар учун шеър бир манифест эди. ИШИДнинг халофати ҳозиргача бирон мамлакат томонидан  расман тан олинмаган. Улар  ўтган йиллар давомида хаёлий жаҳонларида  ва тебранувчи   чегараларида борди-келди қилишарди. Уларнинг шеърларида ҳам романтик маданиятлар, можароли иддаолар ва Ўрта асрнинг қаҳрамонликларини такрорлаш имкониятлари мавжудлиги куйланарди.

Айтиш лозимки, бугунги кунда тарғибот ҳар бир фаолиятда асосий ва муҳим омиллардан ҳисобланади. Ҳатто бузғунчилик ва террорчилик ҳаракатлари ҳам  бу қоидадан мустасно эмас.

Кўпчиликнинг ақидаларига кўра, ИШИД террорчилик гуруҳининг  медиа орқали тарғиботий фаолиятлари ўтган йиллар давомида ўз авжига етган эди. Мазкур гуруҳнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятлари унинг ҳарбий ҳаракатлари даражасида амалга оширилган эди. Масалан, ИШИД кучларидан бўлган жангарилар  тўқнашув майдонларида 40 нафарни ташкил этса, ижтимоий тармоқларда ишидчиларнинг бир нафари  доимий тарзда фаолият олиб борарди.

ИШИД террорчилик гуруҳи  пайдо бўлганидан кейин, хусусан, 2014 йилнинг июон ойида шундай ибора тарқалган эди: “ИШИД хабар  бўлиши учун бошни ҳам кесади.”

Айрим таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ИШИД террорчилик гуруҳининг кўплаб  террорчилик фаолиятлари  ушбу гуруҳ мақсадини аниқламасди, балки ушбу фаолиятни қандай тарғибот қилиш ва тарқатиш асосий мақсад ҳисобланарди.

Ҳозирги пайтгача ИШИДнинг “Аъмоқ” ахборот агентлиги бобида кам тадқиқотлар  олиб борилган. “ИШИД” халофатидан қолган мерос Ироқ ва Сурия шаҳарларида фақат вайронагарчиликдан бошқа нарса эмас эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан  таназзулгача”   унвонли туркум радиомақолаларнинг охирги       сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Ироқ ва Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳининг нобуд этилганидан кейин унинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятларига оид баҳслар жиддий тус олади. Бағдодий гумошталари ҳозир ушбу агентлик орқали  кўплаб тасвирий маълумотлар тарқатишмоқда. Ушбу репартажларнинг вақти қисқароқ бўлган ва охирги хабарлардан бири 12 дақиқа давом этган.

Милодий 2017 йилнинг охирларида Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳинининг медиа тармоқлардаги фаолиятларини  ўрганиш учун махсус   тадқиқот маркази ташкил этилади. Ушбу марказнинг аниқлашича, ИШИД террорчилик гуруҳининг Ироқ ва Сурия шаҳарларидаги ҳарбий мағлубиятлари унинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятларининг сусайишига ҳам таъсир этган.Масалан, Рақа шаҳрида ИШИД террорчилари мағлуб бўлганидан кейин ушбу гуруҳ томонидан  нашр этиладиган хабарларнинг сони 29дан 10тага етади ва ҳатто 20 ноябр куни  24 соат давомида ушбу террорчилардан бирон хабар нашр этилмайди. Ўтган йилда ҳам ИШИД террорчилик гуруҳи ташкил этган барча нашрияларда  ушбу ҳолатлар кенг  кузатилган. Масалан, ушбу гуруҳнинг “Аъмоқ” ахборот агентлиги ўтган йилнинг сентябр ойида 421 хабар тарқатган бўлса, ноябр ойида эса 193 хабар нашр этган. Агар ушбу агентлик ўша йилнинг сентябр ойида 52 видео тасвирларни ижтимоий тармоқларда тарқатган бўлса, ноябр  ойида 11 видео нашр қилган. Мазкур террорчи гуруҳ ўзининг муҳим хабарларини видео тасвирлар орқали тарқатарди ва уларнинг сонини камайиши ИШИД учун катта юқотиш ҳисобланарди.Оммавий ахборот воситаларида ИШИД террорчилик гуруҳи фаолиятларининг сусайиши ушбу гуруҳнинг “Албаён” радиоси ва “Румия” журнали  фаолиятларининг  тўхтатилишига сабаб бўлади. “Румия” журнали 2016 йилнинг сентябр ойида инглис тили  ва яна бошқа 10 тилда нашр этиларди. Ўша йилнинг октябрида мазкур журналнинг фаолияти умуман тўхтатилади. Лондон университетининг тадқиқотларидан бири Чарли Винтер  ўтган йиллар давомида ИШИДнинг медиа орқали фаолиятларини кузатган эди. У бу борада шундай деган эди: ИШИДнинг ҳозирги аҳволи  бир киши уларнинг сукут қилиш тугмасини босилганидек, назарга ташланмоқда.Чарли Винтер ушбу муҳим мавзуни ҳам таъкидлайдики, айрим нашр бўлган маълумотлар асосида янги оқимларга тамойил кўрсатаётганлар ва ишидчилар ҳомийлари ўртасида юзага келган зерикишлар уларни қайтадан жон олишларига сабаб бўлиши мумкин.

Терроризмнинг тарихи ушбу  назарияни  иботлаганки, ишидчиларнинг оммавий ахборот воситалари орқали фаолиятлари янада кенгайиш эҳтимолига эгадир. 

Зеро 2007 йилдан кейин ИШИД террорчи гуруҳи катта мағлубият билан юзмаюз бўлган эди. Бироқ Ироқ териториясида кичик гуруҳлар бўлиб тарқалиб,  интернетда таблиғот ишларини мунтазам тарзда давом эттирган эди. Шу сабабдан Ироқ ва Сурияда ушбу террорчилик гуруҳининг кейинги фаолиятлари бобидаги айрим таҳлилчилар ва сиёсий доираларнинг хавотирларини  тўғри англаш мумкин.

Қадрли тингловчилар, “ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан  таназзулгача”  унвонли радиомақолаларнинг охирги  сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

Ёрлиқ