Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 22-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 24-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил апрел ойининг 11-чи кунидир.
Бундан 1432 йил илгари ҳижрий-қамарий еттинчи йил ражаб ойининг 24 -чи кунида:
Яҳудийларнинг мустаҳкам қалъаларидан бири Хайбар қалъаси Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг куёвлари бўлмиш ҳазрат Али алайҳи салом томонидан фатҳ этилди. Ислом динига қарши душманликни давом этаётган яҳудийлар Мадинанинг шимолида жойлашган Хайбарда еттита мустаҳкам қалъа қуриган эдилар ва ушбу қалъаларни босиб олиш мумкин эмаслигига ишонч ҳосил қилиб, мусулмонларга қарши фитна-найрангларни вужудга келтиришарди. Ҳижрий еттинчи йилда, ислом динининг Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Хайбарни фатҳ этиш башоратини бердилар.Аммо ислом қумондонлари томонидан мустаҳкам қурилган иккита Хайбар қалъасини фатҳ этиш учун қилган сайъ-ҳаракатлари ҳеч қандай натижа бермади. Охири Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам қумондонлар тўпламида шундай марҳамат қилдилар:" Эртага Оллоҳ ва унинг расулини севадиган ва Оллоҳ ва расул ҳам уни севадиган шахсга байрақни топшираман ва Парвардигор ушбу қалъани унинг қўли билан фатҳ этади."
Эртаси Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Али алайҳи саломни қушуннинг қамондони этиб тайинладилар ва ул ҳазрат жасорат билан кўраш олиб, Хайбар қалъасини тасарруф этиб ва яҳудийларнинг охирги қаъаларини мағлуб этди.
Бундан 1100 йил илгари ҳ.қ 339-чи йил ражаб ойнинг 24-чисида: Эроннинг файласуфи, математика илмининг билимдони Абу Наср Муҳаммад Форобий вафот этди. У ҳ.қ 259-чи йилда ҳозирги Қазоқистоннинг жанубида жойлашган Фороб яқинида дунёга келди. Форобий бошланғич маълумотини олганидан сўнг, ўз таҳсилотини мукаммаллаштириш учун Бағдодга борди ва шунингдек мантиқ ва фалсафани ўрганди. Унинг қунт билан ишлаши ва зийраклиги ўз замонида машҳур бўлган илмларнинг аксариятида пешволик қилиш сабабига айланди. Аммо у фалсафага махсус эътибор қаратди. Муаллиму-с-Сони, Устод-ул-Фалсафа ва Малик-ул-Ҳукамо номлари билан машҳур бўлган ушбу файласуф турли файласуфлар, айниқса Арасту ва Афлотуннинг афкор ва қарашларини шарҳ-изоҳ беришга сайъ-ҳаракат қилди. Форобийнинг ақидасига кўра фалсафа ягонадир. У "Фозил шаҳар аҳолийсининг маслаги" номли китобда ижтимоий қатламларнинг ҳар бир вазифа ва шароитини таъкидлаш зимнида ҳақиқий саодатли ва ормонли жамиятни тавсиф этади.Форобий математика илмида ҳам кўп тадқиқот ва изланишлар олиб бориб бу заминада ҳам китоблар ёзди. У ёзган китоблардан "Ағроз мо баъда табиати Арасту","Эҳсо-ул-улум",яъни илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи ва "Фусус-ул-ҳукам", яъни "Ҳакимлар рисолалари тўплами" китобларига ишора этиш мумкин. Форобий 79 ёшлигида Димишқда вафот этди ва уша шаҳарда дафн этилди.
Бундан 227 йил илгари ҳижрий-қамарий 1212 йил ражаб ойининг 24 –чисида:
Исломий буюк олим ва ориф Аллома “Сайид Муҳаммад Маҳдий Баҳрулулум” оламдан кўз юмди. У ҳижрий-қамарий 1155 йил Ироқнинг муқаддас Карбало шаҳрида дунёга келди. Ўз дарсларини уша шаҳрнинг буюк олимларидан бири ҳисобланимиш ўз отаси ва бошқа устодлар олдида ўрганди. Ушбу олимақом фақиҳнинг таълифотлари жумласидан, “Ал-Масобиҳ”, “Машкотул-Ҳадоя”, “Ал-фавоидул-Рижолия” ва минг байтдан иборат шеър девонига ишора этиш мумкин. Касаллиги туфайли ўз уйида тадқиқот ва изланишлар билан шуғулланарди Сайид Баҳрул-Улум охир оқибат қамарий 1212 йил зулҳижжжа ойининг 24- чиси ёки ражаб ойининг 24-чисида 57 ёшида оламдан ўтди. Нажафдаги Шайх Тусий қабри ёнида дафн этилди.
Бундан 158 йил олдин милодий 1860 йил апрел ойининг 11-чисида:
Ферденант Карре номи билан танилган франциялик химик ва саноатчи томонидан сунъий сувуқни ишлаб чиқариш мусламаси ихтиро этилди. Бу мосламанинг сувуқлиги амиак гази билан билан таъминланади. Бу ихтиро иссиқ минтақаларда дору-дармонлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг чириши ва бўзилишининг олдини олишга катта кўмак берди. Бу мослама мукаммал этилишидан кейин музлатғич шаклида ишлаб чиқарилди.