Иймон зиёси
Ислом дини аёлнинг эркинлиги ва қадр-қийматига катта аҳамият қаратади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
«Иймон зиёси” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Норвегиялик янги мусулмон бўлган Моника Хонгслам шундай деб айтади: “Ислом дини билан ошно бўлишимдан кейин ҳеч қайси бир дин исломдан ортиқроқ аёлга нисбатанҳурмат-эҳтиром зоҳир этмаслигини тушундим. Ислом дини аёлнинг эркинлиги ва қадр-қийматига катта аҳамият қаратади. Эркинлик ғарбликларнинг нуқтаи назарларидан шундан иборатким, аёл эркин кийиниш билан хиёбонларда юриши мумкин. Ҳолбуки бу нарса эркинликдан нотўғри хулоса чиқаришдир. Менинг фикримча ислом аёлга ҳақиқий эркинликни берган ва ҳижобни аёлнинг қулайлиги учун зарурий амр деб билади.
Норвегия мамлакати беш миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлиши билан Европанинг шимолида жойлашган ва Скандиваниядаги учта мамлакатдан бири ҳисоболанади. Бу мамлакатда икки ёки уч фоиз мусулмон халқ яшайдиким, диний аққалиятни ташкил этади. Норвегияда ҳам халқ орасида исломга мойиллик зоҳир этиш ортмоқда. Фасодлик, бушлик ва моддий ҳою ҳавасга берилиб кетишдан чарчаган халқ инсонийлик ва маънавиятдан тўла ушбу динни ўзларининг бошпанаҳлари деб билишади. Моника Хонгслем ислом ҳақида тадқиқот олиб бориши, айниқса Қуръони каримни мутолаа этишидан сўнг биродарлик ва ҳақиқат дини бўлмиш исломга юз қаратган шахслардан биридир. Қуполликдан ўзоқда бўлган ва жоме динга юз қаратган Моникага икки омил сабаб бўлган. Бири Ғарбда фасодлик бўлса, иккинчиси эса масеҳийлик динида мавжуд бўлган мушкулотлардан бири, аёлларга қарши эркакларнинг тажовуз қилишлари ва уларга нисбатан қуполлик билан муносабат қилишларидир.
Евростатнинг тарқатган статистик маълумотларига кўра 2015 йилда 215 сингта аёлларга қарши тажовуз ва қуполлик қилиш ҳодисалари Европа иттифоқига аъзо мамлакатларда рўйхатга олинган.
Албатта, кўпгина бундай ҳодисалар рўйхатга олинмаган ва махфий қолмоқда. Афсуски бундай жиддий муаммо ва тартибсизликлар ҳалигача давом этмоқда. Моника Хенгслем ҳам бундай вазъиятдан қутилиш пайида эди. У шундай деб, айтади: "Менинг ислом динига юз қаратишим масаласи бир неча йиллар олдинги вақтларга бориб тарқалади. Норвегиялик кўп эркаклар ўйларига маст ҳолатда қайтишади ва ўз хотинларини таҳқирлашади. Ҳаётларини эса хонум Хенгслемни саргардонликка юзмаюз этган бошқа масала бу масеҳият динидаги камчиликлар ва Инжилдаги қабул қилиб бўлмайдиган нуқтаи назар ва қарама-қаршиликлар эди. Маълумки мавжуд бўлган Инжиллар Ҳазрат Исо алайҳисаломдан ун йиллар ўтишидан кейин эмас. Натижада уларнинг ўртасида яққол фарқиятлар мавжуд. Шу сабабдан Моника шундай фикр билдирадиким турли Инжилларни уқишидан сўнг улардан фойданолмаган. Ҳозирги Инжилга хилоф тарзда Қуръони карим ислом дини Пайғамбари (с)-га нозил бўлаётган вақтда ул ҳазратнинг ишончли бир неча нафар шахслар томонидан ёзиларди ва унда ҳеч қандай ўзгартириш ёки қарамақаршилик мавжуд эмас. Фақат ягона бир Қуръон борким ул ҳазратнинг уша буюк мужизалари ҳисобланади. Шу сабабдан Моника шундай деб айтади: “Исломни қабул қилишимдан олдин Қуръоннинг Норвегия тилидаги таржумасини уқидим ва уни Инжил билан қиёсладим ва шиддат билан Қуръонга боғланиб қолдим. Қуръоннинг мазмун-мундарижаси мени ҳайратлантирди ва ундан кенг фойдаландим.
Айниқса менинг тинчлигим ва Қуръонга бўлган меҳр-муҳаббатимнинг бошланиши ихлос сураси ҳисобланади.”
Ихлос ё Тавҳид сураси қисқа сура бўлсада, аммо Қуръон сураларининг энг чиройли ва мазмунли сураси бўлиб Парвардигорнинг ягоналиги ва унинг мислсизлиги ва эҳтиёжсизлигига таъкидлайди. Дар ҳақиқат бу сура Парвардигорнинг айрим намоён хусусиятларини зикр этиш билан бошқаларнинг Худо номи билан тоат-ибодат қиладиган бошқа маъбудлардан фарқ қилтиради. Хонгслем хонум ҳаж сафарига боришга ҳам муфарраф бўлди ва руҳоний ушбу сафардан ажойиб маънавий хотираларни эслайди. У Худо ўйини зиёрат қимлиш ва ҳаж сафарида тажриба этган ҳис-туйғулари ҳақида шундай деб айтади: “Каъбани зиёрат қилишим вақтида ғалатий бир ҳис-туйғу мени қамраб олди. Масжидул ҳаромни зиёрат қилиш пайтида Худога яқин бўлишимни ҳис этардим. Бу саодат яна бир неча маротаба менинг насибим бўлиши ва ислом дини бутун дунёда кенгайишини орзу қиламан.”
Ҳаж маънавий сафари, мусулмонларнинг ўлкан йиғилишларида иштирок этиш маънавият ва мусаффоликка тўла маросимни ўтказиш зиёратчиларга инкор этиб бўлмайдиган таасурот қолдиради. Шунингдек уларнинг эътиқод ва имонларини мустаҳкамлайди. Чунончи , исломга нисбатан зайиф имонга эга бўлган кишиларнинг аксарияти ҳаж фаризасини бажо келтирганларидан кейин бутунлай узгариб Художўй динли ва мумин шахсга айланишган. Бошқа динга юз қаратишни мақсад қилган ғарблик ҳар бир аёл учун аёллар ҳақида ушбу диннинг нуқтаи назари нима эканлиги муҳим масала ҳисобланади. Бу савол Моника зеҳнини ҳам банд қилиб қўйган. Аммо у охир оқибат Қуръон, Пайғамбар (с) суннатлари ва фиқҳ ҳақидаги китоблардан бошлаб ушбу дин ҳақида кенг тадқиқот олиб боришидан кейин шундай хулосага келдиким ислом дини аёл учун катта ҳурмат ва иззатни таъкидлайди. У бу ҳақда шундай айтади: “Ислом дини билан яқиндан ошно бўлишимдан кейин исломдан бошқа ҳеч қайси дин аёлга нисбатан бундай ҳурмат-эҳтиромни раво кўрмайди. Ислом дини аёлнинг эркинлиги ва иззат –эҳтиромига шунингдек кароматига кенг аҳамият қаратади.
Ғарбликларнинг нуқтаи назарига кўра эркинлик бу қабул қилиб бўлмайдиган кийинишлар билан кўча-хиёбонларда зуҳур топиш саналади. Бу эса эркинликдан нотўғри хулоса чиқаришдир. Менимча ислом дини ҳақиқий эркинликни аёлларга армуғон этган. Ҳижоб кийинишни на фақат аёлларга нисбатан тазйиқ деб билмайди. Балки ҳижобни аёлнинг ўзини эркин тутиши учун зарурий иш деб билади. Хонум Хенгслем аёллар учун ижобий таълимотларни тақдим этишига ислом динининг мақсадини яхши англаб етган. Ислом дини нуқтаи назаридан аёлнинг каромати ва эркинлиги эркаклар билан нотўғри алоқаларни урнатиш ва ўзини кўрсатишда деб билмайди, балки ислом дини жамиятда аёлни бир инсондек муҳофазат этишни лозим деб билиб ҳижобни ҳам шу сабабдан аёлларга вожиб этиб қўйган.
Иллоҳий динлар, айниқса ислом дини бу саволлар ва бошқа бунга ўхшаган саволларга далил билан жавоб беради. Хонум Карик исломий асил таълимотлардан бу саволларга қониқадиган жавоб олиш учун имконият топган эди. У бу ҳақда шундай шарҳ-изоҳ беради: “Уша вақти мен масеҳийлик билан ҳеч қандай алоқам йўқ эди. Мен ислом китоблари ва унинг манбаларини ўрганишни бошлаганимда менда бўлган саволларнинг жавобини топдим. Менинг барча саволларимга жавоб бор эди. Шундай қанчаки олдинга ҳаракат қилсам, саволларимга жавоб топардим ва йиғлардим. Нима учун йиғлаётганимни ҳам билмасдим. Шунчаки йиғлардим.” Бу вақтда Эмили Карик худосизлик чўл биёбонида чанқоқ қолган одамга ўхшардиким, исломнинг қийматли ва бой маърифатининг мусаффо ва зулол бўлоқига етган эди. Жавоби йўқ деб тасаввур этган ўз саволарига жавоб топишнинг лаззати ва иштиёқи ва дунёнинг ҳақиқатига эришиш уни тасир остига қарор берди.
Эмилий Карик нима учун мусулмон бўлди ва самовий ушбу динга юз қаратди? Бу можаронинг бошланиши мактабда таҳсил олаётган охирги йилига бориб тарқалади. У бу ҳақда шундай деб фикр билдиради: “Ўрта мактабнинг охирги синфида ўқиётган вақтимда синфимизда мусулмон бўлган бир синфдошим билан ошно бўлдим. Ҳеч қандай синчковликка берилмасдан фақат исломни ўрганишни хоҳладим. Уша вақтда улар мухолиф жинс билан алоқа ўрнатиш, чучқа гўшти ва спиртли ичимликларни ичишга ҳақлари йўқлигини билардим. Бу нарса мени ўзига жалб этарди. Кейин синфдошимнинг таклифи билан маҳалламизда бўлган китобфурушлик дўконига бордим ва ислом ҳақида ёзилган бир китобни сотиб олдим. Китобни мутолаа этганимдан кейин Ютубда ислом дини ҳақидаги видеоларни тамоша қилишни бошладим ва ҳафта давомида мусулмонлар ташкил этадиган йиғилишларда иштирок этишни бошладим.”
Албатта табийики, ҳатто Худога ишонмайдиган бир киши қийинчилик билан бир динни қабул қилади, бу ҳам бўлса халқнинг аксарияти насроний бўлган Америка каби жамиятда. Шу сабабдан Эмилий икки йил ислом ҳақида тадқиқот олиб бордим деб айтади. Албатта ислом ҳам ушбу диннинг таълимотлари ҳақида изланиш ва тадқиқот олиб боришга даъват этади ва илм, ақл ва тадқиқот олиб боришга махсус эътибор қаратади.
Хонум Карик аста-секинлик билан ўз фитратининг нидоси асосида исломга мойиллик зоҳир этди. Чунки мантиқ ва ақл билан исломни исботлаш мумкинлигига қўшимча, иллоҳий ушбу дин инсоннинг Худога бўлган фитрати билан ҳам туғри келади. У ислом дини ҳақида олиб борган изланишларининг жараёни ҳақида шундай айтади: “Гўё ислом билан енгилликни ҳис этардим. Ажабланарли томони шундаки, ислом динини ўрганишни бошлаганимда бунга ишонишим ҳақида ҳам фикр қилмасдим. Аммо ажойиб бир тарзда мени юрагимга йўл топди ва бу туғри эканлигини билардим. ” Эмили Карик ислом дини Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳаёти ва Қуръонни мутолаа этиш билан шуғулланди ва ажойиб бир хулосага келди: “Қуръон ҳам энг олий китобдир. Ислом дини Пайғамбари (с)-нинг ҳаёти ҳам қизиқарлидир. Менинг олиб борган тадқиқотларимга кўра, бу шахс мен ўз зеҳнимда тажжасум эта оладиган энг комил ва энг яхши шахсиятлардан ҳисобланади. Шу сабабдан ислом дини мендан яхши исон яратишини билардим.”
Шу тартиб билан хонум Эмили Карик мусулмон бўлиш қарорига келди. Мусулмон бўлмаган ҳар бир кишининг ислом дини қабул қилиш лаҳзаси ҳаяжонли ва муҳим ҳодиса ҳисобланади. Хонум Карик бу лаҳзалар ҳақида шундай деб айтади: “Бизнинг уйимиз яқинида бир масжид бор. Бу масжид жума жамоат намозининг имоми отамнинг дўстларидан эди. Масжидга бордим. Бу лаҳзаларни шарҳ-изоҳ бериш мен учун оғирдир. Мен шаҳодат беришимни ҳамма кўтаётган эдилар. Мен ҳам тўрган эдим. Шаҳодатайн нима эканлиги ва нима дейишни ҳам билардим. Аммо товушим қалтирарди ва бу жумлаларни айтаётганимда нима учун йиғлаётганимни билмасдим. Назаримда вақт ўз жойига тўхтаганга ўхшарди. Бу лаҳзалар ўтганидан кейин буйнимда кўтариб юрган оғир бир юк тушгангандек бўлди. У ерда ҳозир бўлган аёллар мени қучоқлаб табриклашди. Ҳатто улар ҳам йиғлардилар. ”