август 27, 2016 10:34 Asia/Tashkent

696-қисм."Қасас" муборак сураси,51-55ояти карималар

Суҳбатимиз ибтидосида “Қасас” муборак сураси  51-52-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

 وَلَقَدْ وَصَّلْنَا لَهُمُ الْقَوْلَ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ ﴿٥١﴾ الَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ مِن قَبْلِهِ هُم بِهِ يُؤْمِنُونَ ﴿٥٢﴾ 

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Батаҳқиқ, Биз уларга гапни етказиб қўйдик. Шоядки эсласалар. (51) У(Қуръон)дан олдин китоб берилганлар унга иймон келтирурлар. (Бу ояти карима тушган пайтда яҳудийлардан ҳам, масиҳийлардан ҳам иймон келтириб, мўмин-мусулмон бўлган кишилар бор эди. Оятда ана шунга ишора қилинмоқда.(52) 

 Бу ояти карималарда мушрикларнинг куфр ва саркашлигига ишора қилиниб, буюрилади: Мушрикларнинг қалбида нуфуз пайдо қилиб, уларга  таъсир ӯтказиши учун биз Қуръон оятларини мунтазам равишда аста-секин нозил қилдик. Аммо улар Ҳақ каломини қабул қилмадилар. Ваҳоланки,  бошқа илоҳий пайғамбар ва китобга иймон келтирган  айрим кишилар ислом пайғамбарининг ҳақлигини англагач, унга иймон келтириб, умматига айланишди.

Мисол учун тарихий китобларнинг гувоҳлик беришича,  Ҳабаша аҳлидан бӯлган айрим кашишлар ӯз мамлакатларининг подшоси Нажошийнинг тавсияси билан Муҳаммад (с) келтирган дин билан танишиш ва у ҳақда тӯлиқроқ маълумот ҳосил қилиш учун  Макка шаҳрига келишди. Улар Аллоҳ расулининг дилкаш сӯзларини эшитгач, ул ҳазратга иймон келтиришди.  Ватанларига қайтган пайти эса, ӯзлари ислом динининг даъватчиларига айланишди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Тарбия мажбурлаш эмас, балки эслатиш ва иршодга асосланган давомли жараёндир.
  2. Барча илоҳий китоблар ва диний раҳбарларнинг мақсади муштаракдир.
  3. Ҳақиқий аҳли китоб ислом пайғамбари ва у келтирган дин билан танишгач, ӯз диний эътиқодларига таассуб қилмай, расулуллоҳга иймон келтиришган.

Энди “Қасас” муборак сураси53-54-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَإِذَا يُتْلَىٰ عَلَيْهِمْ قَالُوا آمَنَّا بِهِ إِنَّهُ الْحَقُّ مِن رَّبِّنَا إِنَّا كُنَّا مِن قَبْلِهِ مُسْلِمِينَ ﴿٥٣﴾أُولَـٰئِكَ يُؤْتَوْنَ أَجْرَهُم مَّرَّتَيْنِ بِمَا صَبَرُوا وَيَدْرَءُونَ بِالْحَسَنَةِ السَّيِّئَةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ ﴿٥٤﴾

Бу ояти  карималар  қуйидагича таржима қилинган :

Уларга тиловат қилинган чоқда: «Биз унга иймон келтирдик. Албатта, у Роббимиздан келган ҳақдир. Албатта, биз бундан олдин ҳам мусулмон эдик», дедилар. (53) Ана ўшаларга сабр қилганлари учун ажрлари икки марта берилган. Улар яхшилик ила ёмонликни даф қилурлар ва уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар. (54)

Ӯтган оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: Пайғамбарга иймон келтирган аҳли китобларнинг қалби соғлом бӯлиб, улар ҳақиқатни тан оладиган кишилар эдилар. Зеро, пайғамбар уларга Қуръон оятларини ӯқиганларида улар: биз уларни Аллоҳ томонидан деб биламиз ва унга иймон келтирамиз,  худди бундан илгари ӯз пайғамбаримизга таслим бӯлиб, унга иймон келтирганимиз каби, дер эдилар.

Қуръони карим буюради: улар икки баравар савоб касб этишади: бири, олдинги Илоҳий китоб ва пайғамбарга иймон келтирганлик, иккинчиси ислом пайғамбари ва у келтирган китобга иймон келтирганликлари учун.

Аллоҳ таъоло бу покдил, поктийнат муминларнинг таърифида буюради: улар иймон аҳлига  яхшилик ила жавоб қайтарадилар. Озор-азият берадиган сӯзларни эшитганда дилкаш сӯзлар билан жавоб берадилар, ёмон амалларга сабр-таҳаммул ила, меҳрсизликка меҳр-муҳаббат ила жавоб қайтарадилар.Улар йӯқсилларга мурувват кӯрсатиб, инфоқ қиладилар, камбағалларга кӯмаклашишни унутмайдилар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ҳақни севганлар уни излаб топишади. Ҳақ сӯзни ким, қайси миллат вакили, қай тилда айтиши улар учун муҳим эмас. Муҳими ҳақнинг ӯзидир. Ҳақиқат ким томонидан айтилишидан қатъий назар тан олиниши керак.
  2. Ҳақни қабул қилиш учун киши барча қаршилик ва қийинчиликларга сабр-тоқатли бӯлиши керак.
  3. Одамлар билан муносабатда чидамли ва кечиримли бӯлиш жуда муҳимдир. Муносабатнинг бунданда юқори мартабаси эса бизга ёмонлик соғинганларга яхшилик қилиш ҳисобланади.

Энди “Қасас” муборак сураси  55 -ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

 وَإِذَا سَمِعُوا اللَّغْوَ أَعْرَضُوا عَنْهُ وَقَالُوا لَنَا أَعْمَالُنَا وَلَكُمْ أَعْمَالُكُمْ سَلَامٌ عَلَيْكُمْ لَا نَبْتَغِي الْجَاهِلِينَ ﴿٥٥﴾

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Қачонки беҳуда нарса эшитсалар, ундан юз ўгириб: «Бизга ўз амалларимиз, сизга ўз амалларингиз, омон бўлинглар, биз жоҳилларни истамасмиз», дедилар.(55)

Олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти каримада ёмонлик қилган кишига сабр қилиш ҳолати бундай тасвирланади: ҳақиқий муминлар ёмон гап эшитганларида унга ёмон сӯзлар билан жавоб қайтармайдилар. Балки муросою-мадора қилиб, эҳтиромларини сақлаган ҳолда жавоб берадилар: биз тутган йӯл ва бизнинг қилаётган ишимиз нодуруст бӯлса, ёмонлиги сизга эмас,  ӯзимизга қайтади. Сиз қилаётган ишлар нодуруст бӯлса, ёмонлиги бизга эмас, ӯзингизга қайтади. Биз жоҳилона амалларга эргашмаймиз. Омон бӯлинглар, деб айтадилар.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1.Аллоҳга иймон келтиришнинг шартларидан бири беҳуда, кераксиз ва ахлоқсиз сӯзлардан узоқлашишдир. Бошқалар билан муносабатда ҳам, бизни таҳқирлаган ёхуд масхара қилган кишиларга жавоб қайтариш чоғи ҳам ахлоқсиз сӯзларни ишлатмаслигимиз лозим. Зеро, ҳақиқий муъмин ахлоқсиз сӯзлардан парҳез қилади.

2. Сӯзлаш, эшитиш, кӯриш ва муомала-муносабатда ахлоқсиз сӯзлардан парҳез қилиш барча Илоҳий динларда таъриф-тавсиф этилган эзгу сифатлардир.

3.Бировларни ёмон амаллардан қайтариш учун айтган гапларимиз таъсир қилмаса, ақалли, шу амалга қарши эканлигимизни билдиришимиз лозим, токим ёмон иш қилаётган одам бизни ҳам ёвуз амалини маъқуллаётган киши сифатида қабул қилмасин.