апрел 18, 2018 16:09 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 29-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 1-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил апрел ойининг 18-чи кунидир.

 Бугун шаъбон ойининг биринчи куни, тоат-ибодат ва рӯза тутиш ва фазилатлар ойидир.

Ой ва кунлар ичида шундайлари борки, унда қилинган тоат-ибодат ва солиҳ амалларнинг савоби бошқа кундагига қараганда ортиқроқ бўлади. Ана шундай фазилатли ойлардан бири Шаъбон бўлиб, унинг бошқа ойлар ичида ўзига хос ўрни бор. Ҳазрат Муҳаммад (с) шаъбон ойининг фазилатларини зикр этиб, бу ойни ӯзларининг ойлари деб билганлар. Ислом дини пайғамбари саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва бошқа диний пешволар парвардигор билан розу ниёз қилиш, унга тоат-ибодат қилиш  шунингдек Шаъбон ойида рўза тутишни тавсия берганлар. Шунингдек шаъбон ойида ҳазрат Имом Ҳусейн (а) ва Ҳазрат Маҳдий ажжаллоҳу таоло фаражаҳу шариф таваллуд топганлар. Аллоҳ таоло барчаларимизга шаъбон ойи кечасини ғанимат билиб, уни рўза ва тоат-ибодат билан ўтказишни насиби рўзи этсин.

 Бундан 79 йил муқаддам, ҳижрий-шамсий 1318 йил фарвардин ойининг 29-куни Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Саййид Али Ҳусейний Хоманаий ҳазратлари Машҳад шаҳрида дунёга келдилар.  Ҳазрат Оятуллоҳ Саййид Али Хоманаий марҳум Ҳужжатул-Ислом вал муслимин Ҳож Саййид Жавод Ҳусейний Хоманаийнинг фарзандидирлар. Падари бузрукворлари  аксари диний уламолар каби содда ҳаёт кечирар эди. Ул ҳазрат оиланинг иккинчи фарзандидирлар. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари фиқҳ ва усул дарсларини Машҳад шаҳрида Оятуллоҳил-Узмо Милоний ҳузурида бошладилар.  Ҳижрий-шамсий 1337-1343 йиллар давомида Қум илмий ҳавзасида Оятуллоҳил-Узмо Бружердий, Имом Хумайний, Шайх Муртазо Ҳоирий Яздий, Аллома Таботабоийлар наздида  фиқҳ, усул ва фалсафа илмларидан олий таълим олдилар. Ӯзларининг айтишича, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари "Имом Хумайнийнинг фиқҳий, усулий, сиёсий ва инқилобий шогирдидирлар".

Оятуллоҳ Саййид Али Хоманаий ҳазратлари Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин исломий инқилоб мақсадларига яқинлашиш бобида ӯз замонаси учун мисли кӯрилмаган  ӯта муҳим фаолиятларни амалга оширдилар.

Инқилоб ғалабасидан сӯнг ул ҳазрат Инқилобий Кенгаш аъзоси, Парламент вакили, икки давра Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти каби масъулиятли вазифаларда фаолият олиб бордилар.

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратлари вафотидан сӯнг ҳижрий-шамсий 1368 йил Экспертлар Кенгаши томонидан Оятуллоҳ Саййид Али   Хоманаий ҳазратлари  Эрон Ислом Жумҳуриятининг раҳбари лавозимига  сайландилар.

Бундан 63  йил олдин милодий 1955 йили апрел ойининг ўн саккизинчисида Индонезияда Бондунг конференцияси номи билан машҳур бўлган Африка ва Осиё халќлари намояндаларининг биринчи конференцияси ўтказилди. Бу конфренцияда Ғарб ва Шарқ зўравон қудратлар баробарида учинчи жаҳон мамлакатларидан бир Иттифоқни ижод этишни истаган 29 та африкалик ва осиёлик мамлакатлар иштирок этишди. Бондунг конфренциясининг охирида учинчи жаҳон мамлакатларининг маданий ва иқтисодий ҳамкорликларини ҳимоят этиш ва африкалик ва осиёлик халқларнинг тақдирини белгилаш ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида резолюция тасдиқланди. Бондунг конфренцияси ҳарбий пактларга қўшилмаслик ҳаракатини ташкил этишнинг муқаддимаси эди.   

Бундан 39 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1358 йил фарвардин ойининг йигирма тўққизинчисида Эрон Ислом Жумҳуриятининг Қуролли кучлари Исломий Инқилоб асосчиси ҳазрат Оятуллоҳ Хумайний раҳматуллоҳи алайҳга вафодорлик ва Исломий Инқилобга содиқлигини ифода этиб, Эроннинг турли минтақаларида ҳарбий парадлар ўтказди. Шу кундан буён фарвардин ойининг йигирма тўққизинчиси Эрон Ислом Жумҳуриятининг Қуролли кучлари куни деб аталди ва ҳар йили шу муносабат билан кенг қамровли тадбирлар ўтказилади.

 

Ёрлиқ