Эрон афсоналари ва қиссалари
Эрон қисса- афсоналарида сеҳр -жодунинг воситаси ва омиллари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз тингловчилар, бугунги дастуримиз давомида ӯтган дастуримиздаги парилар қисса афсоналарини таҳлил этиш билан шуғулланамиз.
Ӯтган дастуримизда сеҳр -жодули воситалар ва омилларга қаҳрамоннинг эга бӯлиши шаклларини баён этиб ӯтдик. Кейин бу шаклларнинг кенг жиҳатлари ӯртасидан сеҳрли омиллар ёки кумак берувчи йӯллардан қаҳрамон фойдаланишининг энг муҳим шаклларини эслатиб ӯтдик. Бугунги дастуримизда Эрон қисса афсоналарида сеҳр -жодунинг воситаси ва омиллари нималар бӯлиши ҳақида сӯҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Сеҳр -жодунинг энг муҳим омил ва воситаси ёрдам берадиган инсонлар ҳисобланишади. Қисса қаҳрамони сафар давомида ӯз мушкулотларни ҳал этиш учун бу инсонлар билан учрайди. Одатда ана шу инсонлар фавқулодда қудратга эга бӯлган ашьё ёки воситаларни қаҳрамонга беришади. Асар қаҳрамони эса бу нарсалар ёрдами билан барча тусиқлардан утиб мушкулотни ҳал этади. Масалан, эртакларнинг аксариятида энг асосий мушкулот шоҳнинг фарзанди йӯқлигидир. Бир дарвиш шоҳга олма берадики шоҳ бу олмани еб фарзандли бӯлади. Бошқа мавридларда инсоний бу шахсиятлар ғайб илмига эга бӯлган ва барча нарсадан бохавар бӯлган шахслар ҳисобланишади. Улар сеҳр -жоду қилувчи одамларни билишади. Уларнинг сеҳр -жоду қилишларини бартараф этиш, ҳамда улар билан қарши кураш олиб бориш йӯл -йуриқларини билишади ва қандай қилиб тилисмни очишдан бохавардирлар. Кӯп мавридларда мазҳабий чеҳралар ёрдам берувчи шахснинг ролини ӯйнашади. Улардан Ҳазрат Али алайҳиссалом, Ҳазрати Хизр, ҳазрат Исо ва руҳоний аёлларга ишора этиш мумкин.
Кӯп мавридларда эса инсоний ёрдам берувчи восита кампир ва чол бӯлишадиким қаҳрамон ӯз сафарида улар билан юзмаюз бӯлади. Мисол учун бир неча вақт олдин ушбу дастуримизда эшитган "Норанж ва Туранж қизи " достонида қиссадаги кампир қаҳрамоннинг ёрдамчиси эди. Албатта айрим парилар афсоналарида ёрдам берувчи шахс фавқулодда ва сеҳр -жодули хусусиятга эга эмас. Чунончи, "Тикон терувчи чол " ярадор бӯлган қаҳрамон ёрдамига келиб уни ӯлимдан нажот беради. Ёки Яман подшоси қиссасида балиқ овловчи шахс достоннинг асосий қаҳрамони кичик болани сувдан қутқариб уни катталайди. Баъзида қаҳрамон оиласининг аъзоларидан бири гирифторликларда қаҳрамоннинг ёрдамига келишади.
Ибтидоий даврлардан бошлаб одамлар табиатдаги нарсалардан қўрқиб яшаганлар. Қўрқиш эса уларнинг танига турли хил касалликлар келтирган. Ёки инсон вужудидаги айрим модда алмашишларининг нотўғри бўлиши ҳам ҳар хил касалликларга сабаб бўлган. Қадимги халқлар бу ҳодисаларни ёмон руҳларнинг инсон танига ўрнашиб олиши билан боғлаганлар. Шу сабабли уларни инсон танидан қувиб чиқариш йўлларини танлашган. Гўё эзгулик руҳлари ёмон руҳларни йўқотиш учун одамлар орасидан иқтидорли шахсларни танлаганлар ва ҳомийлик қилганлар.
Сеҳр -жодунинг бошқа муҳим восита ва омилларидан бири озиқ -овқат маҳсулотлари саналади. Бунга олма, анор, нок, бахт қушининг боши ё жигари, илон заҳри мисол бӯла олади.
Озиқ -овқат маҳсулотлари ӯртасидан олма афсоналарда сеҳр -жодули хусусиятга эга бӯлади. Аёллар жаннат олмаси ёки жодули олмани ейишлари билан фарзандли бӯлишади. Фақат "Тожирбоши васияти " достонида одамлар олмани ейишлари билан айиққа айланиб қолишади. Саъд ва Саид қиссасида саодат қушининг боши ва жигарини ейиш қаҳрамонни подшоҳлик ва бепоён бойликка етказади.
Сеҳрли эртак қаҳрамонлари ўлиб қайта тирилиш хусусиятига эга эканликлари билан ҳам бизни ўзига жалб қилади. Тўғри, ўлган одамга жон ато этилиши қадимги аждодларимиз дунёқараши ифодаси сифатида баҳоланади. Аммо айни пайтда ўлган одам руҳининг кун, ой, йиллар давомида ўзи яшаган хонадондан ажрамаслиги, турли шакл-ҳолатларда қариндошларига кўриниб туриши сеҳрли эртакларда оддий тасвир воситаларига айланганини ҳам қайд этиш мақсадга мувофиқдир.
Сеҳрли эртак бадиияти, ундаги сўзлар магияси бизни руҳан ўз оғушига олади. Эртакни тинглаган одам халқнинг чексиз хаёлий воқеалар ўйлаб топишига қойил қолади, ижрочисига таҳсинлар ўқийди. Энг муҳими, безакланган кийик, бехато отадиган ўқ-ёй, одамни ғойиб қиладиган телпак, учадиган гилам, ниятни бажарадиган жом, бошқа эртаклардаги дарёга айланган сочиқ, чангалзор бўлиб қолган тароқ – ҳамма-ҳаммасига тингловчи ҳам, китобни ўқиган ўқувчи ҳам деярли ишонади. Тўғрисини айтсак, эртак билан мулоқот қилаётган пайтда ундаги воқеаларга ишонмаслик учун вақт ҳам бўлмайди.
Шундай қилиб,сеҳрли эртакларни мазкур жанр шаклланаётган давр маҳсули деб баҳоласак, хато бўлмайди. Улардаги ҳайратомуз гўзал тасвирлар асарни ижро қилиш давомида эртакчининг маҳорат даражасига кўра қўшилиб борган бўлиши мумкин. Тажрибали ва истеъдодли айтувчи ўзи эшитган ва эндиликда айтмоқчи бўлган эртагига ижодий янгиликлар қўшгани эҳтимолдан холи эмас. Сеҳрли эртаклар инсон фантазияси чексиз эканини исботлайди. Улар турмуш ташвишларидан мушкул ҳолатга тушган ота-боболаримизнинг овуниш воситаси бўлган. Эртакни айтиш ёки маза қилиб эшитиш аждодларимизга ирода, келажакка ишонч бағишлаган. Айни пайтда халқ оғзаки ижоди намуналарининг том маънода сўз санъати эканини исботловчи далил сифатида ҳам хизмат қилган. Миллатдаги катта авлоднинг кейинги фарзандлар учун панд-насиҳат меросига айланган.