апрел 22, 2018 11:08 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибеҳешт ойининг 2-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 5-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил апрел ойининг 22-чи кунидир.

Бундан 1401 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 38-йили шаъбон ойининг 5-куни Расулуллоҳ (с) пок невараларидан бири Али бин Ҳусейн (а) Мадина шаҳрида дунёга келди. У Аллоҳнинг лутфу инояти ва Расули акрам (с)-нинг невараси бӯлган  отаси Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг тарбиясида ахлоқ ва камолотнинг энг олий чӯққиларини, илоҳий илм ва маърифатни эгаллади. Али бин Ҳусейн (а) ҳазратлари тунларни уйғоқ ӯтказиб, тоат-абодат билан ӯтказгани учун унга Сажжод, яъни кӯп сажда қилувчи лақабини беришганди. Али бин Ҳусейн(а)-дан гӯзал дуолар ёдгорлик қолди. Бу дуолар “Саҳифаи Сажжодия” тӯпламида жамланган. Имом Сажжод алайҳиссаломнинг валодат куни муносабати билан сиз, азиз тингловчиларимизни самимий қутлаб, ҳикматга йӯғрилган ӯгитларидан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз: “Амалларнинг энг хуштаъми ғазабни ичга ютишдир”.        

Ҳижрий-қамарий 313-йил шаъбон ойининг 5-куни, яъни бундан 1126 йил олдин ислом оламининг улуғ олимларидан бири, машҳур шифокор ва химия фанининг билимдони, спиртнинг кашфиётчиси Муҳаммад бин Закариё Розий оламдан ӯтди.  У ҳижрий-қамарий 251 йили бугунги Теҳроннинг жанубидаги Рай шаҳрида дунёга келди. Аввалига заргарлик касби билан шуғулланарди. Сӯнгра кимёгарликка қизиқди. Ӯз устида тинимсиз ишлаши натижасида химия, тиббиёт, ҳандаса, мантиқ ва фалсафа фанлари бӯйича юксак маҳорат ва малака касб қилди.

Муҳаммад бин Закариё Розий умрининг кӯп қисмини химиявий тажрибалар ӯтказишга сарфлаб,  сулфур кислотасини яратишга эришди. Шунингдек, мислсиз олим биринчи бӯлиб спиртни кашф этди. Олим ижодиётининг билимдонлари ундан 250-та асар ёдгорлик қолган, деб ёзишади. “Ал-Ҳовий”, “Ал- Мансурий” ва “Сийратул-Фалсафия” китоблари шулар жумласидандир.

 Бундан 196 йил бурун , яъни ҳижрий-қамарий 1243 йил шаъбон  ойининг 5-куни  Эрон ва Россиянинг иккинчи уруши  жараёнида Ереван шаҳри Россия тасарруфига  киритилди. Фатҳалихон қожор даврида Россия билан тузилган шармандали "Туркманчой" шартномаси  асосида Шимолий Озарбайжон ва Кавказнинг кӯп қисми Россияга ӯтказилди.

Бундан 49 йил олдин, яъни 1969-йил апрел ойининг 22-чисида Джон Макконнел таклифи билан бу кун "жаҳони тоза ер" куни эълон қилинди. Джон Макконнел  1969 йилда  Юнеско атроф муҳити йиғилишида  "жаҳони тоза ер" идеасининг таклиф қилди.Тонт бирлашган миллал бош котиби Макконнел-нинг идеасини қулаб қуватлади ва шу йилдан бошлаб бу кун жаҳонда "жаҳони тоза ер" куни сифатида белгиланди.Бу кун жаҳонда ер ва атроф муҳитининг тоза сақлаш мақсадида мужаланган.Шу йилдан бошлаб ҳар йил 22-апрелда дунёда бу кун нишонланади ва эслатиб ўтиладики ўз еримизнинг унитишимиз керак эмас ва тоза сақлашимиз зарурдир.Шуниндек Эронда ҳам бу кун  иккинчи урдибиҳишт ойидан бошлаб бир ҳафта давомида нишонланади .

 

Бундан 39 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1358 йилнинг 2-урдибиҳишт ойида Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси   Ҳазрат Имом Хумайний (р)  Исломий Инқилоб қўриқчилари корпусини таъсис этиш фармонини  берадилар. Ушбу  фармон асосида Исломий  Инқилоб қўриқчилари корпусининг асосий вазифаси ички ва ташқи душманлардан Ислом Инқилобини ҳимоя ва мудофаа қилишдан иборат бўлади. Инқилобнинг аввалги ойларида Эронда ҳарбий ва ҳуқуқ-тартиботни ҳимоя этиш органлари парчаланиб  кетишган эди ҳамда Исломий Инқилобга  қарши  душманларнинг кўплаб таҳдидлари мамлакатда халқчил  ва ҳарбий бир ташкилотни таъсис этиш заруратини юзага келтирган эди. Имом Хумайний (р) ушбу заруратини ўз вақтида англаб етиб, Исломий Инқилоб қўриқчилари корпусини таъсис этиш фармонини  берадилар.