апрел 23, 2018 12:03 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳишт ойининг 3-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 6-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил апрель ойининг 23-чи кунидир.

Ҳижрий-шамсий урдубиҳишт ойининг 3-куни Эрон Ислом Жумҳуриятида Шайх Баҳоий лақаби билан машҳур олим, фақиҳ ва ҳаким Муҳаммад бин Ҳусейн Омилийни улуғлаш куни ҳисобланади. Шайх Баҳойи ҳижрий-қамарий 953 йил ва милодий ҳисоб билан 1546 йили Баълабакда дунёга келди ва Шаҳид Сонийнинг шогирдларидан эди. Бу олим оламнинг жуда кӯп мамлакатларига сафар қилди ва  фаннинг турли соҳалари бӯйича улуғ олимлардан сабоқ олди. Олим  илмнинг меъморчилик, математика, адабиёт, ҳадис, тафсир, фиқҳ каби соҳаларига бағишланган юздан ортиқ илмий рисолалар ёзди. Шунингдек, ҳар бири ӯз замонасининг алломаси бӯлган жуда кӯп шогирдларни тарбиялаб вояга етказди. Мулло Садро Шерозий, Мулло Муҳсин Файз Кошоний, Файёз Лоҳижоний, Муҳаққиқ Сабзаворий, Саййид Ҳасан Каркий, Саййид Мажид Буҳроний ва Мулло Муҳаммад Тақи Мажлисий каби ӯз замонасининг етук олимлари шулар жумласидандир. Улуғ олим Шайх Баҳоий ҳижрий-қамарий 1031 йили Исфаҳонда вафот этди. Васиятига кӯра унинг жисми Машҳад шаҳрига келтирилиб, Ҳазрат Имом Ризо алайҳиссалом муборак ҳарамларида дафн этилди.

Бундан 160 йил олдин шу куни, милодий 1858 йил 23 апрелда немис олими, физика, математика, квант назариясининг асосчиси Макс Планк дунёга келди. У милодий 1918 йилда квант  назариясини тақдим этгани боис физика йўналишида Нобел мукофотини олишга мушарраф бўлди. Германиянинг босқинчилик диктатори бўлмиш Гитлернинг жиддий мухолифи бўлган Планк  термодинамика, назариявий физика, ҳарорат нур ва радиация заминасида кенг ва қийматли тадқиқотларни амалга оширди ва ушбу заминада ўзидан қийматли мерос қолдирди. Планк милодий 1947 йилда вафот этди.

Бундан 127 йил олдин шу куни, милодий 1891 йил 23 апрелда рус бастакори, кўплаб опера ва балет асарлари ва симфониялар муаллифи Сергей Прокофев дунёга келди.

Пракофев ўз олнаси тасири остида мусиқани ўрганишга катта қизиқиш зоҳир этди ва қушиқ ва оҳанг яратишга бел боғлади. “Қиморбоз” ва “Уч апелсин учун севги” каби асарлар бу композитордан мерос қолган. Прокофев милодий 1953 йилда дунёдан ўтди.

Бундан 114 йил олдин ҳижрий-қамарий 1325 йил йил шаъбон ойининг 6-чисида:

Ислом оламининг буюк донишманди аллома Иброҳим Хуйи шаҳодатга етди. У Шайх Муртазо Ансорий каби буюк устодларнинг илмларидан кўп йиллар давомида баҳра олишидан кейин ижтиҳод даражасига етди ва исломий илмларда, айниқса ҳикмат илмида катта маҳоратни касб этди. Ислом оламининг ушбу буюк олими машрутахоҳлик ҳукуматини ижод этиш, мустабидликка қарши кўрашиш ва эрксеварлик йўлида кўп сайъ-ҳаракат қилди ва охири ўз манзилида Қожор сулоласининг мустабид подшоларидан бири Муҳаммад Алишоҳ маъмурлари томонидан шаҳодатга етказилди.      

Бундан 23 йил бурун, 1995 йилнинг 23 апрел куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги ЮНЕСКО ташкилоти 23 апрел кунини “Китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни” дея эълон қилди. Бундан кӯзланган мақсад одамларни китоб ӯқишга тарғиб қилиш ва жамиятнинг умумий маданиятини юксалтириш учун китоб ёзадиган кишиларни қадрлаш, шунингдек,  нашр саноатини  ривожлантиришдан иборат. Бугунги кунда электрон китоблар вужудга келиши билан халқ оммаси, хусусан ёшларнинг китоб ӯқиши учун муносиб шароитлар яратилган.

Ёрлиқ