апрел 25, 2018 14:56 Asia/Tashkent

Янги эшиттириш билан таништириш

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги  сони  яна эфирда. Унда радиомизнинг оқшомги дастурларида ўрин олган   “Азал сирлари”   рукни остидаги янги эшиттиришлар билан сизни таништирмоқчимиз. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

У сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра «алақа»дан яратган Зотдир. Сўнгра сизни гўдак ҳолингизда чиқарур. Сўнгра камолга етишингиз учун, сўнгра қари бўлишингиз учун (улғайтирур). Ичингизда ундан олдин вафот этадиганлар ҳам бўлур. (Булар) белгиланган ажалга етишингиз учундир. Шоядки, ақл юритсангиз (Ғофир сураси, 67-оят).

Инсонни тупроқдан яратиб, йўқдан бор қилган Аллоҳ сўнгра уни бир-бири билан қўшилиш орқали кўпаядиган қилиб қўйди ва янги инсоннинг яралишига нутфани (сперма сувини) сабаб қилди. Ўша уруғлик суви аёлдаги тухумга урчиши орқали ҳомила пайдо бўлади.
Бу ишларнинг бажарувчиси Аллоҳ таолодир. Эркагу аёлни Аллоҳ яратган. Эркакда нутфани ҳам Аллоҳ пайдо қилган. Аёлдаги тухумни ҳам. Эркакдаги нутфани аёлнинг тухумига урчитган ҳам Аллоҳ. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким урчита олмайди. Аллоҳ урчишини хоҳламаган барча нутфа ва тухумлар нобуд бўлишга маҳкумдир.
Урчиган нутфа ва тухумни «алақа» (ёпишқоқ лахта қон) шаклига солиб, ҳомилага айлантирувчи ҳам Аллоҳ. Агар ояти каримадаги «алақа» деган сўзни араб қомусларининг соф изоҳлари асосида таржима қилсак, унга «зулук» деб маъно бериш керак бўларди ва ўқиган одамларда «Онанинг бачадонида зулук нима қилади, зулук қон сўрувчи ҳайвон-ку», деган фикр туғилар эди. Эҳтимол, шунинг учун ҳам аввалги тафсирчиларимиз «алақа» зулук эканини жуда яхши билганлари ҳолда, унга «лахта қон», «парча қон» деб маъно берган бўлсалар керак. Бу тушунча ҳозиргача давом этиб келмоқда.
Аммо ҳозирга келиб, умуман кутилмаган тарафдан янги маълумот чиқиб қолди. Ҳомилани ўрганиш илми ривожланиб, олимлар бачадондаги ҳомиланинг турли ҳолатларини суратга туширишга муваффақ бўлдилар. Қуръони Каримда «алақа» деб васф қилинган босқич суратга олинганида, ҳомила зулук шаклида бўлиб, бачадонга ёпишиб туриши кузатилган. Бу ҳолат ўрганилганида эса «алақа» (зулук) бачадон деворига ёпишиб олиб, ундан керакли моддани сўриши аниқланган.

Радиомизнинг тонги дастурларида ўрин олган “Азал сирлари” рукни остидаги эшиттиришларда бу каби яратилишлар борасида сўз боради. Ушбу радиомақолаларнинг режиссёри хонум Искандарий бўлиб, матнларнинг таржимони ва эшиттириш бошловчиси Рахшона Зуҳуровадир.

Мазкур эшиттиришлар борасида кўпроқ маълумотбериш учун биз ҳамкоримиз Рахшона Зуҳуровани суҳбатга чорладик.

Қизиқарли суҳбатлари учун биз Рахшона Зуҳуровага миннатдорчилик  изҳор этамиз.

Қадрли мухлислар,  сиз  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақами  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Эшиттиришимиз давом этади.

“Азал сирлари” рукни остидаги эшиттиришларда таъкидланишича, инсон замирида борлиқ ва табиатга нисбатан туғилган саволлар  уни   ҳақиқатни кашф этишга ундайди. Яратилиш ва унинг  гўзал  ва нафис нақшларини кузатар эканмиз, барча мавжудотнинг яратилиши Холиқнинг  ихтиёри ила яратилгани  аён бӯлади.

Шубҳасиз инсоният Ер юзига қадам қӯйганидан буён  Еру Осмон ва Табиат мӯъжизаларига синчковлик билан боқади. Инсон диққатини  ӯзига жалб этган нарса шуки, ҳар қанча илм ва фан олға силжиб, сирли олам пардаси кӯтарилаверса, шу қадар борлиқ азамати шаҳомат билан жилваланаверади.

Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз  Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.

Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.

Энди эса радиомизнинг эшиттиришлари борасида тошкентлик    тингловчиларимиздан бири Анваржоннинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.

Тингловчимиз Анваржоннинг билдирган фикрлари эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.