апрел 25, 2018 16:50 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳишт ойининг 5-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 8-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил апрел ойининг 25-чи кунидир.

Бундан 878 йил бурун ҳижрий-қамарий 561 йил шаъбон ойининг 8-чисида:

Ҳмжрий-қамарий олтинчи асрнинг фармакологи, ботаника илмининг билимдони ва муҳаддис Ибн Румия ҳозирги Испанияда жойлашган Андалусияда таваллуд топди. У бошланғич маълумотини олганидан кейин ўз асрининг машҳур донишмандлари ва муҳаддисларидан ҳадис илмини ўрганди ва шу билан бирга ботаника илмида тадқиқот олиб бориш ва диний илмларни ўзлаштиришга ҳам катта аҳамият қаратди. Ибн Румия ботаника, фиқҳ ва ҳадис заминасида турли асарларни ёзиб мерос қолдирди. Афсўски бу асарлардан айримлари бизгача етиб келмаган. Аммо бошқа айримлари эса араб тилида ёзилган асарлар бўлиб ҳозирги кунда тадқиқотчилар томонидан фойдаланилмоқда.

Бундан 47 йил олдин милодий 1971 йил апрел ойининг 25-чисида:

Вьетнамда Американинг ҳарбий амалиёт ўтказиши сабабли ушбу ўлканинг халқи кенг эътирозли кўча намойишлари давомида Вашингтонда ушбу ӯлканинг 200 минг нафар халқи эътироз қилишди. Бу эътирозли кўча намойишлар Вьетнамда ушбу мамлакат давлатининг тажовузкорона сиёсатларига қарши Америка халқининг энг кенг ва катта аксуламаллари эди. Милодий 1964 йилда бошланган Вьетнам билан қарши урушда Америка ушбу мамлакатга 500 минг ҳарбийларини жўнатди ва улардан минглаб нафари ҳалок бўлиб тан жароҳатлари олишди. Шу сабабдан Вьетнамда урушнинг кучайиши, икки томондан кўп ҳарбийларнинг ҳалок бўлиши билан бирга Америка халқи ўз фарзандларини Вьетнамга жўнатишга қарши мухолифат қилишлари ортиб кетди. Вашингтон халқаро ва ички босимлар ҳамда Вьетнамда тўқнашув фронтларида кетмакет мағлубиятга учрашишлари тасирида милодий 1975 йилда ушбу ўлкадан чиқишга мажбур бўлди.

Бундай 38 йил илгари ҳижрий-шамсий 1359 йил урдибиҳишт ойининг 5-чисида:

Америка бир неча самолёт ва верталётлар билан Эрон сарзаминига қарши ҳарбий тажовуз қилди. Эрон Ислом Жумҳуриятини мағлуб этиш йўлида ўзининг турли ҳилла-найранглари билан натижа ололмаган Америка давлати Эронда Американинг жосуслик уясини босиб олиш жараёнида қўлга олинган ўз жосусларини қутқариш мақсади билан бу тажовузни амалга оширишди. Бу ҳужум аниқ режа тузганлари, бунга ўхшаш маконларда америкаликларнинг кўп машқлар ўтказишлари ва замонавий тажҳизотларга эга бўлишларига қарамай Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Табас шаҳрининг атрофидаги чўл-биёбонда бўроннинг юзага келиши сабабли мағлубиятга учради ва америкалик самолёт ва верталётлар ҳалокатга учраб, ёниб кетганидан сӯнг америкалик ҳарбийлардан бир неча нафари ҳалок бўлишди. Эрон Исломий Инҷилобнинг раҳбари Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратлари Америка ҳарбийларининг шармандалик билан мағлубиятга учраганлари ҳақида сўзлаган ўз нутқларида шундай деб марҳамат қилган эдилар: “Катта шайтон ахмоқлик ишига қўл ўрибдими бизнинг шарафли ва кўрашувчи халқимиз Аллоҳ таоло йўлида ўзларида мавжуд бўлган бор куч-қудрат ҳамда Аллоҳ таолонинг қудратига таяниб ўз душманлари билан қарши кўраш олиб бориш учун тайёр бўлиши лозим!”

Бундан 5 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1392 йил урдибиҳишт ойининг 5-чисида:

Адабиёт соҳасида маданий фаолият олиб борган ва ёзувчи Амир Ҳусейн Фардий вафот этди. У шамсий 1328 йилда Эроннинг шимол-ғарбида жойлашган Ардабилнинг яқинидаги қишлоқда дунёга келди. Исломий Инқилобнинг кўрашувчи ушбу ёзувчиси шамсий 1361 йилдан бошлаб ўз умрининг охиригача болаларнинг энг муътабар ва қадимий нашриётларидан бири бўлмиш “Кайҳони баччаҳо” газетасининг бош муҳаррирлигини ўз зиммасига олган эди.  У исломий Инҷилоб адабиётини, айниқса кучли ёзувчиларни тарбиялаш орқали кенгайтириш йӯлида тасирчан сайъ-ҳаракатларни амаога оширди. Ҳижрий-шамсий 1387 йилда унинг кӯрсатган хизматларини назарга олиб  биринчи даражали бадеий санъат нишони бу ёзувчига топширилди. Амир Ҳусейн Фардий ёзган асарлардан “Гурги соли”, “Ошёна дар меҳ”  ва “Имом Хумайний” китобларига ишора этиш мумкин.        

 

Ёрлиқ