апрел 26, 2018 15:44 Asia/Tashkent

Пешанадаги ой

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азизлар, бугун Эрон афсоналари китобидан олинган "Пешанадаги ой " эртакининг давомини  сиз билан биргаликда эшитамиз.   Биз билан бирга бўлинг!

Азизлар ўтган дастуримизда таъкидлаб ўтган эдикки, қадим қадим замонларда бир шахс, ўз хотини ва қизи Шаҳарбону билан ўз ўқитувчиси Муллобожийнинг ҳилла-найрангига учраб ўз онасини сирка кўзасига солиб Муллобожийнинг уларнинг ҳаётларига киришича хурсандчилик ва саодат билан ҳаёт кечирарди. Бундан кейин у Шаҳарбонуни азоб бериб ишлатарди. Бир куни угай онасининг дастури билан кўп пахтадан ип йигириш лозим бўлганида Шаҳарбону дев билан танишди. Дев унга ёрдам берди. Охири ундан юзини махсус сув билан ювишини сўради. Бу ишни амалга оширганидан кейин қизнинг пешонасида бир ой ва иягида эса бир юлдуз пайдо бўлдиким, унинг чиройига яна чирой қушди. Муллобожий унинг қизи ҳам қудуққа бориб юзини унинг суви билан ювиши ва пешонасига бир ой ва иягида эса юлдуз пайдо бўлиши учун ўз қизини Шаҳарбону билан бирга чўлга юборишни мақсад қилди. Энди қиссамизни давомини эшиттинг.

 Угай она Шаҳарбонуга табассум қилиб айтди: Шаҳарабону қизим! Эртага қизимни ўзинг билан саҳрога олиб боргин. Синглингни қудуққа киргиз ва пешонасида ой ва  иягида юлдуз пайдо бўлиши ва синглинг хурсанд бўлиши учун ўзинг қилган ишларни унга ҳам ўргатгин. Шаҳарбону угай онаси айтган сўзларни қабул қилди ва ўз мақсадига етиши учун унга ёрдам беришини айтди. Эртанги куни эрталаб Муллобожий уч буғча ўрнига Шаҳарбонуга ярим буғча пахта берди. Ўз қизи у билан бирга бўлиши сабабли қуритилган нон ва кечадан қолган пишлоқ ўрнига ширмол нон ва қовурилган товуқни бериб, уларни саҳрога юборди. Шаҳарабону, Муллобожийнинг қизи ва сигир шаклига кирган Шаҳарабонунинг асосий онаси бўлмиш сигир билан йўлга тушдилар. Улар узоқ йўл кезганларидан кейин саҳрога етиб келишди.                                                 

Муллобожийнинг қизи Шаҳарабонуга зудлик билан қудуқни кўрсатишини сўради. Шаҳарбону қудуқни унга кўрсатди. Муллобожийнинг қизи пахтани қудуқ ичига ташлади ва ўзи ҳам қудуққа кирди ва қудуқ ичидаги бир боғчада дев ётганини кўрди. Дев  оёқ товушини эшитиб уйғонди ва бир хуник қиз рубарўсида салом бермасдан унга тикилиб тўрибди. Дев қизни кўздан кечириб сен кимсан деб сўради.  Қиз айтди: Пахталаримни шамол қудуққа ташлади уларни олишга келдим. Дев ҳам айтди: Шошилма! Дастлаб кел менинг бошимни тозала кейин бориб пахталарингни олгинда ўз йўлинга қайтгин!  Қиз минғирлаб девнинг олдига келиб унинг сочларини тозалашни бошлади.

 Дев айтди: Айтгинчи менинг сочларим тозами ёки онангнинг сочлари? Қиз албатта онамнинг сочлари тоза деб жавоб берди. Сенинг сочларингда бурга ва мит ўрнига илон ва чаён тўлиб ётибди. Дев айтди: Энди бориб ҳаётни супириб тозалагин! Қиз қовоқини солиб ҳовлини шундайгина супириб девнинг олдига қайтиб келди. Дев сизнинг ҳовлингиз яхшими ёки менинг ҳовлим яхшими деб сўради. Қиз бизнинг ҳаётимиз яхши. Бизнинг ҳаётимизда одамнинг кўнгли очилади. Аммо сизнинг ҳаётингизда одамнинг нафаси қайтади деб жавоб берди. Дев айтди: Жуда яхши. Энди бориб идишларни ювгин! Муллобожийнинг қизи ўз ўзича айтди: Худойим! Бу нима бало эдиким мен унга учраб қолдим. Ўз жойидан тўриб яна минғинлаб идишларни ювиб ошхонанинг бир бурчагида териб қуйди.

 Дев менинг идишларим яхшими ёки сизнинг идишларингиз яхшими деб сўради.  Қиз айтди: Албатта бизнинг идишларимиз тоза! Одам сенинг идишларингни кўрганида ичи айнаб қолади! Дев айтди: Етади, оғзингни ёпгинда бориб ҳовлининг бурчагидан пахталарингни олгину бу ердан кетгин. Муллобожийнинг қизи зудлик билан ҳаётга борди ва пахтанинг ёнида бир нечита олтин бўлаклари борлигини кўрди. Олтин ёмбилари жуда оғир бўлиши сабабли бир учтасини олиб қултиғида яширди. Шундай ҳол билан бошини эгиб хайрлашмасдан қудуқдан чиқмоқчи бўлганида дев уни чақирди. Қаерга мунча шошилияпсан? Менинг олдимга кел ҳали сен билан ишим бор деб айтди.                                                     

Қиз қайтиб келиб девнинг олдига тўрди. Дев айтди: Қайтишдан олдин бу ҳовлидан иккинчи ҳовлига, иккинчи ҳовлидан учинчи ҳовлига бориб, ҳовлининг ўртасидан ўтадиган сувнинг олдига ўтириб оқ ва қора сув келганида унга қўл ўрма. Қачонки сариқ сув оқиб келганида қўл ва юзингни бу сув билан ювгинда кейин боргин. Қиз бориб ариқ олдида ўтирди. Сариқ сув оқиб келганида қўл ва юзини ювиб ўз пахтасини кўтариб қудуқдан чиқди. Муллобожийнинг қизини кўтиб ўтирган шаҳарабону уни кўриши биланоқ қурқувдан ҳушдан кетишига озгина қолди. Унинг пешонасида қора бир илон ва иягида эса сариқ бир чаён чиққан эди. Аммо қурқишидан унга ҳеч нима демади ва улар биргаликда ўз уйларига қайтиб келишди. Ҳали улар эшикни таққитламасдан Муллобожийнинг ўзи эшикни очди ва ўз қизини кўриши биланоқ қурқишидан қичқириб юборди ва ўз бошига ўриб, бошқа ҳамсоялар қизини кўрмасликлари учун тезда уни уйга олиб кирди ва қизига нима балони бошингга келтирдинг деб бақирди. Қизи бошидан ўтган бор нарсани ўз онасига тарифлаб берди. Жуда асабийлашган Муллобожий айтди: олтин ва ипни қаерга қуйдинг? Қизи буғчани ерга қуйди ва Муллобожий ип ўрнига ўзи билан олиб борган уша пахтани кўрди. Муллобожий бу ҳам ип йигириш бўладими олтин бўлакларини кўрсатгин дея қичқирди. Қизи қултиғида яширган олтин ўрнига иккита катта тошни олиб онасининг олдига қуйди. Муллобожий қизининг бошига ўриб айтди: Эй қобилиятсиз қиз мен тузган барча режаларни ерга ўрдинг! Қиз йиғлаб юборди ва Мен девни олдига ўзим борганим йуққу сиз мени унинг олдига юбордингиз ва менинг бошимга бу балолдарни келтирдингиз деб айтди. Қиз бу сўзларни айтиб ҳой-ҳой йиғлади. Муллобожининг кўнгли унга ачиниб бу нарсаларнинг барчасига Шаҳарбону айбдор деб айтди.  

                                            

Ёрлиқ