Эрон матбуотига бир назар
Жавон, Эрон ва Жумҳурии исломи газеталари
Жавон газетаси шундай ёзади, охирги йиллар давомида Америка Қўшма Штатлари бир неча маротаба Эрон Ислом Жумҳуриятининг сув чегараларини поймол этди. Жумладан охирги ҳафта давомида ушбу мамлакатнинг расмийлари тажовузкор позиция олиш билан Эрон сув чегараларига ноқонуний равишда киргани учун узр сўрамасдан Эрон денгиз кучларини ушбу мамлакатнинг кемаларига қарши ҳужум қилиш ва тажовуз қилишга айблади. Америкаликларнинг муошират қилиш адабиёти шундан иборатким, ушбу мамлакат расмийлари мақсадли позицияси билан Эрон Ислом Жумҳурияти денгиз кучларининг ўз сув ҳудудларида амалга оширган сайъ-ҳаракатларини "халқаро сув ҳудудларида америкалик кемаларга қарши тажовуз қилиш" деб тафсир этишади ва бундай йўлни халқаро, айниқса Осиёнинг ғарбий минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни барҳам беради деб талқин этишади. Шак-шубҳасиз бу охирги маротаба эмаским, Эроннинг ҳарбий кучлари америкалик ҳарбийларнинг Эрон сув ҳудудларига киришлари учун огоҳлантириш бермаган бўлса. Аммо Америка расмийлари тажовузкор позиция олиш ва мақсадли адабиёт билан мамлакатимизнинг ҳарбийларини минтақа учун бир таҳдид деб таништиришга сайъ-ҳаракат қилишади. Бундай ҳолатда Эроннинг сув ҳудудларига Америка давлатининг қайта-қайта тажовуз қилиши устидан шикоят қилиш зарурийдир. Америка Қўшма Штатлари устидан халқаро жиноий ташкилотларга ҳуқуқий шикоят этиш лозим. Халқаро ҳуқуқлар тизимига асосан Америка давлати халқаро арсаларда , айниқса стратегик бўғозларда ўзининг тажовузкор сайъ-ҳаракатлари учун масъул бўлиши лозим.
*****
Эрон газетаси шундай ёзади Туркия курдларни бартараф этиш ва уларнинг эҳтимолий қудрат олишларига тўсиқлик яратиш мақсади билан Сурияга қадам қуйиб, икки шаҳар Манбаж ва Жароблис шаҳарларини нишонга олди. Туркиянинг бош вазири Америка президентининг ўринбосари Жо Бойдан билан қилган дийдорининг якунида қилган ўзининг сўҳбатида ИШИД террористик гуруҳига ишора этмасдан курдларни террористик гуруҳлар деб билиб Манбаж ва Жароблисни улардан тозалашни зарур ва лозим деб билди. Америка ва Туркия курдлар масаласи бўйича бир келишувга келишган ва бунга асосан Туркия унга нисбатан жиддийлик билан қарайдиган Фурот дарёсининг ғарбига бормасликларини курдлардан сўрашга Вашингтон мувофиқат қилган. Туркиядан бошқа Америка ҳам Ироқда Мосел шаҳрини озод этиш учун ўз сай-ҳаракатларини кучайтириши билан Сурияда ҳам Абама раҳбарлигида демократларнинг ижобий ютуқларини кўрсатиш ва аҳамиятга молик бўлган мувафаққиятларни қулга киритишлари билан ноябрь ойида республика президенти сайловларида демкоратларнинг номзади Хиллари Клинтоннинг ғалаба қозонишига замина яратмоқчи. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Америка ҳалигача Димишқ давлатига қарши ўз сай-ҳаракатларини давом этмоқда.
*****
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади мамлакатимизнинг ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Яманга Эрондан қурол-аслаҳалар жўнатиш хусусида Америка ташқи ишлар вазири Жон Керрининг қилган иддаосини инкор этиш зимнида, Америка Яман фожеаларида Ол-Саъуднинг содир этган жиноятларига шерикдир ва Яманда саъудиялик коалициянинг содир этган уруш жиноятларида ҳам иштирок этмоқда. Жумҳурии Исломи газетаси Американинг Саъудия режимидан сиёсий ва ҳарбий ҳимоятларига ишора этиб шундай ёзади, дунё, айниқса америкалик ва ғарблик мутафаккирлар, таҳлилчилар ва донишмандларнинг аксарияти бир неча маротабалар очиқ-ойдин Яманнинг фожеали урушида Арабистон ва унинг иттифоқчилари содир этган жиноятлари ҳақида сўз юритиб позиция олишди. Аммо бугун Жон Керри тўлиқ ҳаёсизларча айбни бошқаларга юклатиш билан машғул бўлмоқда ва ахмоқликча аниқ ҳақиқатни тўнкариб ва ёлғон этиб жилвалантиришга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Вашингтон дунё аҳли фақат америкалик сиёсатчилар ва ёлғонни тарқатадиган оммавий ахборот воситаларига қулоқ солади ва мустақил ахборот манбаларидан баҳра олмайди деб тасаввур этиши мумкин эмас. Жон Керри Ол-Саъуд режимини ҳимоят этиши билан расмий равишда Яманда уруш ҳақиқатлари ва жиноятларини ҳамда Ол-Саъуднинг жиноятларини хаспўшлай олади деб тасаввур этиши мумкин эмас.