май 08, 2018 12:06 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил урдибиҳишт ойининг 18-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 21-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил май ойининг 8-чи кунидир.

8-май Халқаро Қизил Хоч ва  Ярим Ой жамияти кунидир. Қизил Хоч халқаро бир  ташкилотнинг номи бўлиб, у одамларга ёрдам кўрсатиш ҳамда   умумий соғлиқни ҳимоя этиш ва ривожлантириш учун Женева келишуви асосида 1864 йилда таъсис этилган. Швецариялик Жан Ганри Донан ушбу бутунжаҳон ташкилотни таъсис этилишида асосий ҳисса қўшган. У 1862 йилда урушда зарар кўрганлар ва ҳарбий мажруҳларга ёрдам кўрсатиш бетарафлик фаолияти ҳисобланишини таклиф этди. Ушбу таклиф ташқи ишлар жамиятлари томонидан яхши кутиб олинади ва милодий 1864 йилда Женева халқаро конференциясининг битими тайёрланади. Ундан кейин Қизил Хочнинг миллий жамиятлари вужудга келишади ва кенгайиб боришади. Ганри Донаннинг ушбу заминада амалга оширган хизматлари учун унинг туғилган куни 8 май Халқаро Қизил Хоч жамияти куни эълон қилинади. Исломий мамлакатларда Қизил Ярим Ой ушбу халқаро ташкилотнинг рамзи сифатида қабул қилинади. Бурилган охирги статистик маълумотларга кўра, ҳозирги кунда 126та  Қизил Хоч ва Ярим Ой жамиятлари 250 миллиондан ортиқ  ходим билан бутун жаҳонда фаолият кўрсатишмоқда.

Бундан 933 йил олдин ҳижрий-қамарий 506-чи йил шаъбон ойининг 21-чисида:

Ҳижрий-қамарий олтинчи асрнинг машҳур таърихшуноси, муҳаддиси ва фақеҳшуноси Тожул-Ислом номи билан танилган Абдулкарим бин Муҳаммад Самъоний қадимий буюк Хуросон ва ҳозирги Туркманистон жануб-шарқида жойлашган Марв шаҳрида таваллуд топди. У илм ўрганиш йўлида ўз умрининг кўп қисмини сафар қилиш билан ўтказди ва бошқа сарзаминлар, жумладан  Эрон, Шом, Ҳижоз ва Мовароуннаҳрга сафар қилди. У ушбу сафарлар чоғида мазкур сарзаминлар донишмандларининг илмларидан баҳра олди. Самъонийнинг муҳим асарларидан бири бу "Ал-Инсоб" деб номланади. У "Муъажим-уш-Шуюх", "Адабут-Талаб" ва "Таърихи Марв" каби бошқа муҳим китобларни ҳам ёзиб мерос қолдирган.      

 Бундан 201 йил олдин, милодий 1817 йилнинг 8-май кунида “Паркинсон” беморлиги доктор Жеймз  Паркинсон томонидан кашф этилади. Жеймз Паркинсон 1755 йил 11 апрелда таваллуд топган ва 1824 йилнинг 21 декабрида вафот этган. У 1817 йил 8-май куни асаб системаси  беморликларига тааллуқли  бўлган хатарли бир касаллик турини кашф этади. Ушбу беморликнинг аввалги белгилари бошқа беморликларга ўхшаб кетарди ва  уни ташхислаш қийин кечарди. Мазкур беморликнинг асосий  белгилари мижа қоқмасдан тикилишлар, бир қўлни бошқа қўлдан кўпроқ ҳаракатлантириш, турган пайтда сал энкайиш, юрган вақтда бир оёқнинг  ерда тортилиши, елкаларнинг бирида  оғрикнинг пайдо бўлиши, сўзлаш оҳангининг юмшатилиши ва тана аъзоларининг айримларини хоҳишга қарши ҳаракатлантириш ҳисобланади. Ушбу беморликнинг номи унинг кашф этган докторнинг  шарафига паркинсон қўйилган.

Бундан 73 илгари милодий 1945 йил май ойининг 8-чисида:

Фашизм Германиясининг шарт-шароитсиз таслим бўлиши оқибатида Европада иккинчи жаҳон уруши ҳам охирга етди. Милодий 1943 йилдан бошлаб иккинчи жаҳон урушида Германиянинг мағлубиятлари бошланди. Бу мағлубиятлар натижасида руслар ҳам шарқ фронтида оғир ҳужумларни бошлашди ва Германия сарзамини ва ушбу мамлакат томонидан тасарруф этилган  Европанинг шарқигача бўлган сарзаминларга етиб боришди. Ғарбий фронтда ҳам Америка ёрдами билан иттифоқчи кучларнинг ҳужумлари шиддат олди ва шу тартиб билан 1944 йилнинг охирларида икки фронтда иттифоқчи кучлар армиясининг олға ҳаракат қилиши Германия томон давом этди.  Милодий 1945 йилнинг бошларида Ғарбий фронтда Иттифоқчи кучлар Рейне дарёсидан ўтдилар ва руслар ҳам шарқ томондан Берлинга киришди.  Берлиннинг инқирозга юзмаюз бўлиши арафасида Гитлер ўз жонига қасд қилди ва фашистик партияси раҳбарларининг аксарияти қўлга олинди. Иккинчи жаҳон уруши охирга етганидан кейин Лондон протоколи асосида Германия Америка, Англия, Франция ва Совет Иттифоқи ишғолидаги тўртта минтақага тақсимланди. Аммо бу иккинчи жаҳон урушининг охирга етиши эмасди ва ҳали Япония кучлари Америка, Хитой ва Корея кучлари баробарида қаттиқ муқовимат кўрсатарди ва милодий 1945 йили август ойида Япониянинг Херасима ва Нагасаки шаҳарлари Америка томонидан ядровий бомбардимон қилганидан кейин Япония таслим бўлди. Шу тартиб билан иккинчи жаҳон уруши олти йил қонли тўқнашувлар ва 60 миллион одамларнинг ҳалок бўлиши ва 1 миллиард 150 миллион доллар зарар етказганидан кейин охирга етди.