май 10, 2018 13:10 Asia/Tashkent

777қисм« Фотир " муборак сураси  3-6--ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  «Фотир " муборак сураси  3-4-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ اذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّـهِ عَلَيْكُمْ ۚ هَلْ مِنْ خَالِقٍ غَيْرُ اللَّـهِ يَرْزُقُكُم مِّنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ ۚ لَا إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ فَأَنَّىٰ تُؤْفَكُونَ ﴿٣﴾وَإِن يُكَذِّبُوكَ فَقَدْ كُذِّبَتْ رُسُلٌ مِّن قَبْلِكَ ۚ وَإِلَى اللَّـهِ تُرْجَعُ الْأُمُورُ ﴿٤﴾

Бу ояти карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Эй одамлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг! Аллоҳдан бошқа сизларга осмон ва ердан ризқ берадиган холиқ борми? Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаён кетмоқдасиз?! (3) Агар сени ёлғончига чиқарсалар, бас, сендан олдин ҳам Пайғамбарлар ёлғончи қилинганлар. Барча ишлар Аллоҳга қайтарилур. (4)

Ӯтган суҳбатимизда Аллоҳнинг чексиз раҳматига ишора қилинган эди.Бу ояти каримаАллоҳнинг холиқлик ва розиқликда ягона эканлиги таъкидланиб, буюрилади: Осмон ва заминдан сизга нозил бӯладиган барча моддий ва маънавий неъматлар ягона Аллоҳ томонидандир.

Сизни яратган ягона Аллоҳ сизга ризқ ҳам беради. Бир Худо яратади, иккинчи Худо ризқ беради, деган гаплар бемаъниликдир. Ягона Аллоҳдан ӯзга Холиқ ҳам, розиқ ҳам йӯқ. Шу сабабли Аллоҳдан ӯзга бир кишидан ризқ-руз умидида бӯлган киши адашади.

Ояти карималарнинг давомида Аллоҳнинг расули ва мусулмонларга далда берилиб, буюрилади: Кофир ва мушриклар ислом таълимотини ёлғонга чиқариб, Ҳақни қабул қилишни исташмаса, сиз шубҳа-гумонга бормай, ӯз йӯлингизни давом эттиринг. Унутманг, барча амалларнинг оқибати Аллоҳга қайтади.  Ҳақнинг ӯзи сизнинг иймон ва истиқоматингиз мукофотини ва уларнинг куфр ва инкорларининг жазосини бергусидир.

 Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Аллоҳнинг неъматларига эътибор қаратиш Аллоҳни таниш, ҳамда куфр ва ширкдан узоқлашишнинг жуда яхши воситасидир.
  2. Аллоҳ розиқ бӯлсада, аммо У ӯзи яратган табиий воситалар орқали  ризқ беради.
  3. Ӯтганларнинг саргузаштини мутолаа қилиш кишининг Ҳаққа бӯлган иймон ва ишончини мустаҳкамлаб,  уни ботил қудратларнинг ӯткинчи шон-шавкатидан чӯчимасликка даъват қилади.
  4. Қиёмат кунига ишонч   дин душманларига қарши кураш ва ҳаётнинг аччиқ лаҳзаларига сабрли бӯлиш ишида кишига куч ва матонат бағишлайди

Энди  «Фотир" муборак сураси 5-ояти каримасининг   тиловатига қулоқ тутамиз.

يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّ وَعْدَ اللَّـهِ حَقٌّ ۖ فَلَا تَغُرَّنَّكُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا ۖ وَلَا يَغُرَّنَّكُم بِاللَّـهِ الْغَرُورُ ﴿٥﴾

Бу ояти  карима  қуйидагича таржима қилинган:

Эй одамлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бу дунё ҳаёти сизларни ғурурга кетказмасин. Сизларни ўта ғурурга кетказгувчи Аллоҳ ҳақида алдаб қўймасин. (Шайтон одамларни ўта ғурурга кетказади ва алдайди. Яъни, ҳеч нарсага парво қилма, Аллоҳнинг Ўзи кечиргувчи, деб одамларни гуноҳ ишларга чорлайди. Аллоҳ таолонинг авф этиши ва мағфират қилишини суистеъмол этиб, Аллоҳ Ўзи кечирар, деб ҳар хил гуноҳларга қўл уравериш нақадар ёмон шайтоний иш эканини эсдан чиқармаслик зарур.) (5)

Бундан олдинги оятларда Аллоҳнинг холиқлик ва розиқликдаги ягоналигига, шунингдек, рисолат мавзусига  ишора қилинган эди. Бу ояти каримада Аллоҳнинг қиёмат куни ҳақидаги ваъдаларига ишора қилиниб, буюрилади: сарҳисоб кунидаги ҳисоб-китоб, яхши-ёмон кишилар учун ваъда қилинган  жаннат ва дӯзах, буларнинг барчаси айни ҳақиқатдир. Шундай экан, огоҳ бӯлинглар дунёнинг мафтункор жилвалари ҳамда Аллоҳнинг раҳмон, раҳим ва кечиримли жканлигини рукач қилиб, сизни гуноҳ қилишга тарғиб этадиган Шайтон сизларни йӯлдан урмасин.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Шайтоннинг инсонни гуноҳ қилишга даъват этадиган ҳийлаларидан бирни кишини Аллоҳнинг кечиримлигига  умидвор қилишидир.
  2. Кофирларни дунёнинг мафтункор жилвалари билан алдаган шайтон айрим муминларни Аллоҳнинг карами ва кечиримлилиги билан алдаб, гуноҳ қилишга ундайди.

6-ояти каримасининг   тиловатига қулоқ тутамиз

إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا ۚ إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ ﴿٦﴾

Бу оятикаримақуйидагича таржима қилинган:

Албатта, шайтон сизга душмандир. Бас, уни душман тутинг. У ўз гуруҳини фақат ўта қизиган дўзахга эга бўлишларига чақиради. (Шайтоннинг инсонга душманлик қилишига ажабланмаса ҳам бўлади. Лекин ажабланарлиси шуки, инсон шайтонни ўзига дўст тутиб юради. Шайтон ўзининг энг катта душмани эканини кўра била туриб, унинг айтганини қилади. Унинг иғвосига учади, ёлғонига алданади.) (6)

Олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти кари мада барча инсонлар, айниқса, муминларга қуйидагиларни эслатади: Яратилган чоғингиздаёқ шайтон сизга душманлик қилиб, сажда этмади. Бу саркашлиги учун Аллоҳнинг даргоҳидан қувилди. Шу сабабли иложи борича инсонларни гумроҳ қилишга қасам ичди. Шундай экан, сиз ҳам уни ӯзингизга душман деб билинг ва васвасаларига эътибор қаратманг.

Ояти кариманинг давомида буюрилади: Шайтон сизга ғолиб келиб, гуноҳ қилишга мажбурлай олмайди. У фақат шайтонга эргашишни истаган кишиларгагина нуфуз қилади.

Табиийки, бундай кишиларнинг борадиган жойи дӯзах бӯлиб, улар охир-оқибат шайтон билан бирга жаҳаннам оловига гирифтор бӯлишади.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Фақат мол-жонва ӯлкамизнинг душманлари ҳақида ӯйламасдан (гарчи бу масала ҳам жуда муҳим бӯлсада) ахлоқ ва иймонимизнинг душманлари ҳақида ҳам тафаккур қилишимиз лозим. Зеро, бу душмандан ғафлатда қолсак, маккор шайтон бизни гуноҳ қилишга ундайди.
  2. Барча ҳақиқий муминларни ӯз ичига оладиган Ҳизбуллоҳ, яъни Аллоҳ ҳизбидан чиқсак, Ҳизбушшайтонга гирифтор бӯламиз.