Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида
Марказий Осиё минтақасига оид муҳим янгиликлар шарҳи
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини эфирга узатамиз.Унда мазкур минтақада жойлашган мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.
Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:
- АҚШ ҳарбий техникалари Қозоғистон ҳудудлари орқали Афғонистонга етказиб берилади;
- Тожик-афғон чегарасида янги чегара пости қурилди;
- Туркманистон президенти қўшинлар жанговар шайлигини тўсатдан текширди;
- Бишкекда интернет-фоҳишалик билан шуғулланган 30 талаба қиз ушланди.
Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.
Қозоғистон президенти бу мамлакат ҳудудлари орқали АҚШнинг ҳарбий тажҳизот ва техникаларини Афғонистонга етказиб берилишига рухсат берди.
"Меҳр" ахборот агентлигининг хабарига кўра, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бу мамлакат ҳудудлари орқали Афғонистонга АҚШ ҳарбий техникаларни етказилишига рухсат берди.
Вашингтон ва Исломобод ўртасидаги алоқаларнинг совуқлашгани ортидан бу масала борасидаги келишув ўтган йили Нью-Йорк шаҳрида АҚШ -қозоқ вакиллари ўртасида имзоланганди.
Олдин Покистон ҳудудлари АҚШ ва НАТО ҳарбий кучларининг ҳарбий техника тажҳизотларини Афғонистонга ўтказилишининг ягона йўли эди.
НАТО ташкилоти ҳам АҚШнинг ҳарбий амалиётларидаги ўн қўли сифатида шундай бир ҳолда Афғонистонга ўз ҳарбийлари ва ҳарбий техникаларини етказишни оширганки, Афғонистонда хорижий ҳарбий кучларни жойлаштирилгани нафақат Афғонистон хавфсизлигини таъминлай олмаган, балки ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари ҳам бу мамлакатнинг турли минтақаларига кўчирилган.
Айни ҳолда Афғонистон ҳудудларида 19 минг хорижий ҳарбийлар, жумладан АҚШнинг 16 минг нафар ҳарбийлари жойлаштирилган.
Қозоғистонга доир бошқа хабар шундан иборатки, мазкур мамлакатнинг Остона ва Олмаота шаҳарларида 10 май куни ўнлаб одамлар сиёсий сабабларга кўра таъқиб этилаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида норозилик намойишларига чиқишди.
Кун.уз сайтига кўра, Остонадаги Космонавтлар кўчасида, Европа давлатларининг дипломатик ваколатхоналари олдида йиғилган ўнлаб одамлар «Сиёсий маҳбусларга озодлик!», «Озодлик!», «Шарманда!» дея ҳайқиришган.
Олмаотада эса эрталабки соатларда ўнлаб одамлар опера ва балет театрига яқин жойдаги пиёдалар кўчасига келишди. Улар қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан сиёсий маҳбуслар сифатида эътироф этилган кишиларнинг портретларини кўтариб олган ва қийноқларни тўхтатишга чақиришган.
Ҳар икки шаҳарда акцияларда қатнашган ўнлаб кишилар қўлга олинган. Акцияларнинг баъзи иштирокчилари полиция ходимлари томонидан хизмат автобусларига куч билан олиб кирилган. Остонада эса ўсмир билан бирга автобусга қараб олиб кетилган аёл шундай қичқирган: "Ахир у ёш бола-ку, нима қиляпсизлар! У 12 ёшда-ку!".
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Олмаотада 70дан ортиқ киши қўлга олинди.
Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, норозилик намойишлари Қозоғистонга Европарламент расмий миссиясининг келиши билан боғлиқ, у Остонанинг Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув шартларини қандай бажараётганини баҳолаши кутилмоқда.
«Авеста»нинг Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот марказига таяниб хабар беришича, «Тагноб» чегара пости БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича идораси ташаббуси доирасида, Тожикистон-Афғонистон чегарасидаги назоратни кучайтириш мақсадида Япония ҳукумати молиявий ёрдами билан қурилди.
Тожикистон-Афғонистон чегарасидан Россия қўшинлари олиб чиқиб кетилгани ортидан, Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари халқаро ҳамжамият кўмагида чегарани мустаҳкамлаш концепциясини ишлаб чиқди, у баъзи чегара постларини тиклашни ўз ичига олган. БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича идораси концепциясининг асосий иштирокчиларидан бирига айланди. Унинг ёрдами билан Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегарада еттита чегара заставаси қурилди ҳамда тикланди: «Баҳорак», «Боғ», «Сариғор», «Шоғун», «Йўл», «Яхчи Пун» ва «Тахти Сангин». «Тагноб» чегара пости БМТ кўмагида қурилган саккизинчи объектга айланди.
Тожикистонга оид бошқа хабаримиз шуки, мамлакат миллий банки фуқаролар учун пул ўтказиш амалиётлари борасидаги қарорида киритган ислоҳотлар билан бу мамлакат фуқаролари томонидан чет эл фуқаролари ҳисобига пул ўтказилишини ман этди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон миллий банки мазкур қарори асосида хорижий фуқаролар ҳисобига пул ўтказишни таъқиқлаган.
Янги ислоҳотлар асосида бундан кейин тожикистонликларни бу мамлакат фуқароси бўлмаган ва чет элда яшайдиган шахслар ҳисобига банк системалари орқали пул жўнатишлари мумкин эмас.
Тожикистон миллий банки ушбу ислоҳотларни киртиши билан ҳатто тожикистонлик бўлган шахслар ҳисобига пул ўтказиш ҳажмини 28 минг сомоний ёки 3 минг 127 доллардан 87,5 минг сомоний, яъни 9 минг 765 долларга оширди.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов миллий армия жанговар шайлигини тўсатдан текширувдан ўтказди. Бу ҳақда "Нейтральный Туркменистан" газетаси хабар берган.
Туркманистон раҳбари пайшанба куни тонг отишидан бир неча соат аввал видеоалоқа орқали Давлат хавфсизлик кенгаши котиби, мудофаа вазири, генерал-полковник Яйлим Бердиевга мамлакат Қуролли кучлари бўлинмаларини жанговар шай ҳолатга тезкор тартибда келтириш ҳақида буйруқ берди.
Шундан сўнг президент ўқув-машғулот полигонларидан бирига келиб, замонавий ҳарбий-ҳаво ва махсус техника намуналарини кўздан кечирди.
Бердимуҳамедов квадроцикллардан бирини ҳам синаб кўрган, у унда ҳарбий-транспорт самолёт ичига кириб борди. Туркманистон раҳбари қўшинлар, қурол ва бошқа ҳарбий техникани олиб ўтишга мўлжалланган бу самолётнинг имкониятлари ҳақида маълумот олди.
Сўнг Туркманистон президенти қўмондонлик пунктига йўл олиб, у ердан мамлакат ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг полигондаги ҳаракатларини кузатди.
Бердимуҳамедов Давлат хавфсизлик кенгашининг йиғилишини ҳам ўтказди, унда ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жорий йил тўрт ойи давомидаги фаолияти якунлари кўриб чиқилди.
Бишкек шаҳар, Октябрь туман ички ишлар бўлими порнографик материалларни тайёрлаш ёки сотиш факти бўйича жиноят иши қўзғади.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, милицияга Д. исмли шахс ўзларининг жинсий хизматларини Интернет орқали сотадиган қизлар иштирокида порнографик материаллар тайёрлаш ва сотиш бўйича студия ташкил қилгани ҳақида хабар тушган.
«Студияда қизлар веб-моделлар сифатида ишлаган, улар эротик онлайн видеочат ўтказган, бунда иштирокчи қизлар яланғоч бўлиб эротик ёки порнографик шоу кўрсатишган. Қизларга барча ускуналари бор хона берилган, бу ерда улар маълум пул суммаси эвазига Интернет орқали мижозлар билан мулоқот қилишган ва уларнинг барча талабларини бажаришган. Студияда бир неча сменада ишлашаётгани ва бажарилган иш учун гонорар олишаётгани аниқланди», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тинтув вақтида уйда 30 га яқин қизлар - турли олий ўқув юртларининг талабалари бўлишган. Ҳар бир хонада икки ўринли ётоқхона кароватлари, веб камерали монитор, шунингдек, компьютер бор эди. Милиция 16 та компьютер, 150 тадан ортиқ интим ўйинчоқларни ҳам фош қилди.
Март ойида Бишкек Ички ишлар бош бошқармаси йил бошидан буён Интернет орқали интим хизмат кўрсатувчи 64 нафар қизларни ҳисобга қўйганини хабар қилган эди.
Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.