Қалбга яқин қўшиқлар
Яхши мусиқа бутун дунёни жонлантиради, қалбни қанот билан таъминлайди, тасаввурот ва янги ғоялар туғилишига ёрдам беради
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азизлар, бугунги сиз учун аталган куй-қўшиқларимиз ҳам буюк шарқ санъати дурдоналари форс ўзбек, ва афғон халқларининг ёқимли куй-қўшиқлари асосидадир. Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади деган умиддамиз!
Кўй-қушиқ кўнглимизни нурафшон этади, бизни ҳаётнинг ғам-андуҳларидан йироқ этиб, гўзал ва ёқимли хатти-ҳаракатларга чорлайди. Ҳаётбахш куй-қўшиқ эшитган, гўзал ва ёқимли оҳанг тинглаган кекса-ю ёш руҳиятида мамнунлик акс этади, қалбида эзгу туйғулар шаклланади.
Шундай экан келинг биргаликда эронлик машҳур хонанда Ҳомиди Ҳумоюн ижросида, "Чатре хис” номли кайфиятни кутарувчи қўшиғини тинглайлик.
Мусиқий дастуримиз давом этади.
Буюк файласуфлардан бири Платон мусиқанинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида тўхталиб, “Яхши мусиқа бутун дунёни жонлантиради, қалбни қанот билан таъминлайди, тасаввурот ва янги ғоялар туғилишига ёрдам беради” деган эди.
Азиз дўстлар, радиомиз почтасига кўп мухлислар мактуб йўллаб биздан Ўзбекистон Халқ артисти Шоҳжаҳон Жураев ижросида “Ёмғир” номли чиройли қўшиғининг тинглашини тилаб қолишган. Ҳозир бу қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз.
Алданганми, зор йиғлар осмон,
Кипригимда томчилар оғир...
Дарддан зада, қайғуга ошён —
Юрагимга санчилар ёмғир,
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Азиз тингловчилар, дастуримиз якунида Душанбе ва Самарқанд шаҳрларидан Фируз Беҳзод ва Нозим мухлисларимиз истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Афғонистоннинг машҳур ва севимли хонандаларидан бўлмиш Фарҳоди Дарё ижросида “Ой дарё” номли қўшиғини эфирга ўзатамиз. Аввалида мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз.