Меҳр-муҳаббат ойи
Иймон мавзусида Қуръони каримнинг жиддий аҳамият қаратадиган охирги нуқтаси содиқона имон ҳисобланади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Ушбу баракатли муборак ойида Сиз азизлар рўзадорлик ифтихорини касб этганларга чин юракдан саломлар айтамиз! "Меҳр-муҳаббат ойи” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.
Азиз тингловчилар, ӯтган дастуримизда эслатиб ӯтганимиздек Қуръони карим ҳаёт китобидир. Ӯзининг турли кӯрсатмалари билан бизнинг амалий ва фикрий йӯлимизни аниқлаб беради. Ушбу заминада иймон келтирган ва мўмин -мусулмонларнинг масъулияти Қуръоннинг бошқа мухотабларидан кенгроқдир. Улар бошқаларга ибрат -намана бӯлишлари лозим. Қуръони каримда 90 (туқсан)-та атрофида оятлар борки "Ё айюҳал -лазина оману ", "эй имон келтирганлар» жумласи билан бошланади. Бу заминада вужудга келадиган дастлабки савол шулким имоннинг мафҳуми ва маъноси нима?
Сӯзлар маданиятида иймон эътиқод ва ишонч маъносида келади. Албатта бу ишонч инсоннинг қалбида, яъни унинг бор вужудида илдиз олган ишончдир. Бадавийларнинг бир гуруҳи ислом динининг азиз пайғамбари олдига келишди ва биз имон келтирганмиз деб айтишди.
Аллоҳ таоло шундай Ҳужурот муборак сурасининг 14 ояти каримада шундай деб буюради: «Аъробийлар, иймон келтирдик, дедилар. Сен: «Иймон келтирганингиз йўқ, лекин бўйинсундик денглар, ҳали иймон қалбларингизга киргани йўқ ва агар Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилсангиз, амалларингиздан ҳеч нарса камимас. Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмли зотдир», деб айт. (Бир кун саҳро араблари Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб, иймон келтирдик, деб миннат қилишган. Аслида эса, улар янги мусулмонлар бўлиб, ҳали ҳақиқий иймон қалбларидан жой олган эмас эди. Аллоҳ таоло уларга ҳақиқий иймон ҳақида таълим беришни ирода қилиб, ушбу оятни туширди.)
Бинобарин сӯз билан эътироф этиш исломни қабул қилиш маъносидадирким барча мусулмонларга тегишлидир. Иймон уша вақти амалда татбиқ этиладиким исломга эътиқод қилиш инсон қалбида нуфуз топсин. Бундай иймон масъулиятни вужудга келтирувчи ҳаракатлантирувчи ва илҳом бағишловчи иймондир. Бунга қӯшимча имон огоҳлик ва бевосита ӯрганиш донолик билан боғлиқ бӯлиши лозим.
Аллоҳ таоло ислом динининг суюкли Пайғамбари (с) -га шундай буюради: "Сен: «Бу–менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга билиб–ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман», деб айт. (Яъни, биз йўлимизнинг тўғри эканини аниқ билиб, ишониб туриб чақирамиз. Бизга Аллоҳ таоло ҳидоят ва нур бергандир. Биз бу йўлдан ишонч ва билим ила юрамиз, унга бошқаларни ҳам чақирамиз.)Юсуф сураси 108 оят.
Ана шундай имондан амалий масъулиятлар юзага келади. Ана шу сабабдан Қуръон оятларининг аксариятида "иймон " ҳақида сӯз юритилса албатта шойиста, солеҳ амаллар ёки унинг намуна ва шакллари баён этилади.Бу мавзӯ Қуръонда махсус мавқени эгаллайди ва шу даражада муҳим ҳисобланадиким аср сурасида имон келтирганлар ва ӯз амалий масъулиятларига қараб амал қиладиган шахслардан бошқа барча инсонларни зиёнкор деб таништиради.
Аллоҳ таоло Аср сурасининг 1 -3 ояти карималарида шундай марҳамат этади: «Аср билан қасам.
2 . Албатта, инсон хусрондадир. (Хусрон-мағлубият, ютқизиқ ва нуқсон маъноларини англатади.)
3 . Магар иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустаснодир. (Маълум бўлдики, инсон икки дунёда бадбахт бўлиб қолмаслик учун тўртта сифатга эга бўлиши керак экан: Аллоҳга иймон келтириши. Солиҳ амаллар қилиши. Ҳақ амаллар қилиши. Сабрга чақириши.)»
Бу заминада бошқа муҳим нуқта шундан иборатким исломнинг қийматли маданиятида амалнинг кайфияти унинг камлигидан афзалроқ туради. Бошқа таъбир билан ифодалаганда аъмол кӯплигининг ӯзи ҳеч қандай қийматга эга эмас, балки унга қадр -қиймат келтирадиган нарса амалнинг кайфиятидир. Қуръони карим ушбу заминада Малак сурасининг 2 ояти каримасида келтирилади: "
Иймон мавзусида Қуръони каримнинг жиддий аҳамият қаратадиган охирги нуқтаси содиқона имон ҳисобланади.
Амалий масъулият юзага келмагунига қадар эҳтимол ӯз имонида ким садоқатли бӯлиши ёки кимлар мунофиқона тарзда иймон ҳақида сӯзлашларини аниқлаш қийин бӯлиши мумкин. Инсонларни билишда энг яхши меъёрларга эга бӯлган Қуръон бу ҳақда шундай марҳамат қилади. «Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган, сўнгра шубҳа қилмаган ва Аллоҳнинг йўлидан моллари ва жонлари ила жиҳод қилганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина (иймонида) содиқлардир.» Ҳужурот сураси 15 оят.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки иймон ва ишонч уша вақтда амалда татбиқ этиладиким инсоннинг бор вужуди ва қалбида жойлашган бӯлса. Уша вақти қадр -қийматга эга бӯладиким амалий масъулиятларни огоҳлик билан юзага келтирса.
Азизлар, дастуримиз давомида биргаликда мӯминларнинг дуолари ижобат бӯлиши ҳақида бир ҳикоятни эшитамиз.
Бир йили Мадинада қурғоқчилик юзага келди. Халқнинг чорвалари ва маҳсулотлари бу қуриқчилик таъсири остига қолди. Халқ эса машаққат ва оғирликка ҳаёт кечиришарди. Улар Парвардигордан раҳмат ёмғирини дариғ тутмаслигини илтимос қилардилар. Халқ ӯз Худолари билан розу ниёз қилиш ва ёмғир талаб қилиш учун ёмғир намозини бажо келтириш қарорига келишади. Шу сабабдан Мадина шаҳридан чиқиб саҳрога боришди. Муҳаммад Бин Сувайд шундай ривоят этади: "Мен бошқа одамлар билан бирга ёмғир намозини уқиш учун саҳрога бордим. Жамият орасида йиртилган либос кийган ва тартибсиз ташқи куринишга эга бӯлган кишини кӯрдим. У бир четга намоз уқирди. Бу шахснинг хатти ҳаракати менинг диққат -эътиборимни ӯзига жалб этди. У ӯзининг Худосига нима айтаётганини билиш учун олдига бордим. Ёнида турдим. Бу шахс намозини уқиди. Намозни уқиганидан сӯнг дуо қилишни бошлади. У Худо билан жудда оддийгина розу ниёз қиларди. У шундай деб Худодан сурарди: "Эй Худойим! Сени ӯз ҳаққинга қасам бераманки ҳозирнинг узида бизга ёмғир юборгин.
Муҳаммад бин Сувайд шундай айтади: Мен унинг соддалигидан ҳайратланиб қолдим. У қӯлларини кутариб эркин ӯз Худоси билан розу ниёз қиларди. Ҳали дуоси охирга етмасдан ҳаво ӯзгариб қолди. Момоқолдироқ уриб ёмғир ёгишни бошлади. Ёмғирнинг кучли ёғишидан одамлар паноҳ топишди. Бу киши ҳам бир бурчакка бориб паноҳ топтди. Мен ҳам орқасидан бордим. Нима қилишини куриш учун ундан ажралмасдим. У иккинчи маротаба дуо қилиш учун қӯл кутарди ва айтди: Эй Худойим! Етарли даражада ёмғир ёғганини билсанг уни тӯхтатгин.
Бирданидан ҳаво ӯзгариб ёмғир ёғмади ва осмон мусаффо бӯлди. Одамлар хурсанд бӯлиб ӯйларига қайтишди. Бу шахс ҳам ҳаракат қилди. Мен унинг орқасидан ӯйигача бордим. Эртаси куни синчковлик юзасидан бу шахс ӯйининг эшиги олдига бордим. Эшикни тақитладим ва унга мен учун дуо ӯқишингизни сӯрайман деб айтдим. Бу шахс мен кимманки сен учун дуо уқисам деб айтди. Мен унга кеча мен сизга эътибор берган эдим деб айтдим. Бундай манзалат ва мақомга эга бӯлиш учун нима иш қилганингни менга айт, деб сӯрадим. У ерга қараб ӯйлаб қолди. Кейин секинлик билан жавоб берди: Бир умр Худонинг бандаси эдим. Худонинг буюрганларини бажариб қайтарманганларини бажармасдим. Амр қилган нарсасини бажо келтирдим ва қайтарган нарсасидан эса ӯзимни муҳофазат этдим. Бу гал мен ундан ёмғир беришини сӯрадим. У ҳам менга ёмғир ато этди. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ Аъроф муборак сурасининг 96 ояти каримасида шундай буюради: "Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик. (Ушбу ояти каримада баён қилинаётган оддий ва содда ҳақиқатни инсоният тушуна олмаётгани ғоятда ажабланарли ҳол. Инсон учун осмон ва заминдан баракот эшиклари очилиши учун биргина шарт кифоя, яъни, у иймонли ва тақволи бўлиши лозим экан. Ана ўшанда инсонга осмону заминдан баракотлар эшиги ланг очиб қўйилади. Чунки иймон инсонни баракотли ҳаёт йўлига бошлайди. Чунки тақво инсонни фаровон ҳаёт йўлига солади. Иймон билан тақво бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлганидек, баракот ҳам уларга боғлиқдир. Бу ҳақиқатга каттаю кичик ҳар бир соҳада гувоҳ бўлиши мумкин.)
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг илк сони шу ерда ўз ниҳоясига етди.
Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин.
Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.