май 20, 2018 12:24 Asia/Tashkent

Иллоҳий яқинлашиш чуққиларига етиш учун қалбимизни поклаб камолотга етишимиз мақсадида иллоҳий кўмаклар билан Рамазон ойининг маънавий барча имкониятларидан баҳраманд бўлишимиз нақадар чирой ва нақадар гўзалдир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!

Азиз рўзадорлар, муборак рамазон ойининг ушбу лаҳзаларида тоат-ибодатларингиз аллоҳ таоло даргоҳига қабул бўлишини тилаб қоламиз. Рамазон муборак ойнинг 3-чи кунида саноқсиз иллоҳий фазл ва раҳмати сиз азизларга насиб айлашини тилаб бугунги дастуримизни бошлаймиз.Биз билан бирга бўлинг!

Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 3-чи кунида айтиладиган дуони биргаликда эшитайлик. Марҳамат.

Иллоҳий яқинлашиш чуққиларига етиш учун қалбимизни поклаб камолотга етишимиз мақсадида иллоҳий кўмаклар билан Рамазон ойининг маънавий барча имкониятларидан баҳраманд бўлишимиз нақадар чирой ва нақадар гўзалдир. Ўтган дастуримизда иймоннинг таърифи ва унинг хусусиятлари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугунг эса ягона Аллоҳ таолога эътиқод қилиш ҳисобланмиш иймоннинг асл маъноси ҳақидаги муҳим нуқталарни сизга етказишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Ҳаммадан олдин рамазон муборак ойининг учинчи кунида ўқиладиган дуони биргаликда замзама этамиз.

 Тавҳидий эътиқоднинг калиди бўлмиш шиорни, яъни  “Ла иллаҳа иллаллоҳ” каломини назарга олган ҳолда ягона Аллоҳ таолога эътиқод қилиш икки жиҳат, яъни салбий ва ижобий жиҳатга эгадир деб айтишимиз мумкин. Яъни, шайтонпарастлик, пулпарастлик, шўҳратпарастлик ва қудратпарастлик каби тавҳидга зид бўлган барча нарсаларни баратараф этиш лозим. Кейин эса ягона Худога огоҳлик ва холисона эътиқод қилишни исботлаш лозим. Исломнинг пок ишончларига ошкора тарзда қарамақарши бўлган яҳудийларнинг ширк билан аралишиб қолган андешалари, насронийларнинг муқаддас руҳ учлиги ҳамда зардуштийларнинг икки нарсага эътиқод қилишлари каби ширкли ҳар қандай ишончлардан покланиш лозим.

Эҳтимол нима учун Қуръони карим ягона Худога эътиқод қилишни мунча ҳам таъкидлайди деган савол зеҳгимизга келиши мумкин. Қуръони карим Ол-Имрон сурасининг 18 ояти каримасида шундай марҳамат этади. “Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир.”

Бу саволга қисқача шундай жавоб бериш мумкинки, ягона Аллоҳ таолога эътиқод қилиш қалбаки, сохта ва ёлғон муъбадларга бандалик қилишдан инсон нажот топиши керак ва фақат ягона парвардигор останасига буй суниши лозим. Ҳеч қачон ўзини хорликка бермасдан иллоҳий қудратга таяниш билан ўзининг амалий ва фикрий истиқлолини муҳофазат этиши лозим. Бунга қўшимча, иллоҳий мустақим сиротида ҳаракат қилиб, бир мақсад учун қадам ташлаши керак. Шунингдек гумроҳ бўлиш, саргардонлик ва шак-шубҳалардан нажот топиб, ягона ва мустаҳкам ўзлик ва шахсиятини топиши лозим. Ҳамда ваҳдатни вужудга келтирувчи “ Менинг намозим, менинг бандалик аъмолларим ва менинг ҳаёт ва ўлимининг барчаси ёлғиз одамларнинг парвардигори учундир” деган сўзларни такрорлаши керак.  

Тавҳидий эътиқоднинг маънавий фазоси ва мустаҳкам қалъасига кириш учун ҳамда ҳаётнинг турли барча паст-баландликларига иллоҳий ранг-тус бериш учун ўзимиздан бошлашимиз лозим. Аллоҳ тоало даргоҳига яқинлашган авлиёлар ва пайғамбарлардек бошқаларни яктопарастликка даъват этишларидан олдин дастлаб ўзлари ушбу арсада қадам ташлашди кейин эса ўз асрининг одамларини бутпарастлик ва дунёнинг ҳою-ҳавасларидан қўл тортишлари, фақат ягона Худога бандалик қилиш ва унинг сояси остида осойишталикка эришишга даъват этишди. Бунга асосланиб Қуръони карим Моида муборак сурасининг 105 ояти каримасида шундай марҳамат этади: ” Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни билинг. Агар ҳидоятда бўлсангиз, уларнинг адашганлари сизга зарар қилмас. Ҳаммангизнинг қайтиб борадиган жойингиз Аллоҳнинг ҳузурида. Ўшанда сизга қилиб юрган ишларингизнинг хабарини берадир. (Аллоҳнинг шариатида юрмай кофир бўлаётганларга ваъз-насиҳат, амри маъруф ва наҳйи мункар қилиб, уларни тўғри йўлга солиш учун қўлингиздан келган ҳаракатни қилдингиз. Аммо улар кўнмадилар, айтганингизни қабул қилмадилар. Энди «ўзингизни билинг», ишларингизни жойига қўйинг. Аллоҳнинг амрини бажо қилишда давом этинг. Кофирларнинг қилмишлари сизни турли хаёлларга олиб бормасин, улар ўз қилмишлари учун ўзлари жавоб берадилар.)”

Худога иймон келтирганларнинг тавҳидий қадриятлар ва эътиқодларига вафодор қолиш йўлида мавжуд бўлган энг оғир йўл бу инсоннинг икки йўл орасида қолиш замони ҳисобланади. Бир томондан тавҳидий пок эътиқод ўртада бўлса, иккинчи томондан Худо билан куфр йўлини танлаган яқин қариндошларига нисбатан меҳр-муҳаббат ва муносибатлар қарор олади. Худога ишонадиган инсон ўзининг тавҳидий андешаларини муҳофазат этиш учун ички майл-хоҳишларига қарамай барча қариндошлари билан бўлган алоқаларига эътибор бермаслиги лозим ва агар зарур бўлган марҳалага етиб қолган бўлса улар билан бор алоқаларига яку бериши даркор. Қуръони карим бу ҳақда Тавба муборак сурасининг 23 ояти каримасида шундай буюради: “ Эй иймон келтирганлар! Агар куфрни иймондан устун кўрсалар, ота-онангиз ва ака-укаларингизни дўст тутманг. Сиздан ким уларни дўст тутса, бас, ана ўшалар, ўзлари золимлардир. (Ислом ақидаси учун соф қалб керак. Ақида тоза қалбдан жой олиши учун ундан бошқа манфаатлар узилиши лозим. Яъни, иймон, эътиқод, дину диёнат масаласи ҳамма нарсадан устун қўйилмоғи керак. Ҳатто ота-она ва ака-ука каби дунёдаги энг яқин кишилар бошқа диёнатни танлаган бўлсалар, уларни ҳам дўст тутиб бўлмайди. Яъни, қалбдан яхши кўриш мумкин эмас. Улар билан алоқа, муомалалар бўлаверади, аммо қалб фақат ақида учун холис қолади. Куфрни ихтиёр этган қариндошларни дўст-валий тутиш ширкнинг бир кўринишидир. Шунинг учун бу ишни қилганлар оятда золимлар деб аталмоқдалар.)”     

Қуръоннинг берган ушбу кўрсатмаси масъулиятни ҳис этмасликка даъват этмайди ва биз бошқа уларни ҳидоят этиш учун сайъ-ҳаракат қилмаслигимиз маъносида эмас. Аммо агар  масалани ёритиш, далил келтиришлар ва амалга оширилган барча сайъ-ҳаракатларга қарамай бизнинг ота-оналаримиз ва ака-укаларимиз ўзларининг ширкли андешаларидан қайтмасалар уша вақти меҳр-муҳаббатга тўла ўзимизнинг алоқамизга қараб уларга нисбатан яхши муносибат қилишга ҳаққимиз йўқ.  

Азизлар, энди  дастуримизнинг охирги қисмида «Ўттиз кун, Ўттиз ҳикоят» унвонли эшитиришимиз давомида  беғам Бушр ҳақидаги ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар.

Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари! Ўз нафсларини тийиб, ўзларини ёмонликдан сақлаб, саломатлик ва саодатга эришиш мақсадида рамазон ойида рўза тутганларга саломлар йўллаймиз!

Азизлар рўзадорлар,  дастуримиз давомида  Бушри Ҳофий ҳақидаги ҳикоятни биргаликда эшиттамиз.

Бутун борлиқни куй ва қўшиқ тутганди.  Хоналардан хурсандчилик ва кўлги товуши эшитиларди. Камбағал йўловчилар бу ҳашаматли уй ва унда яшовчи одамларнинг кўлгиларига ҳасрат билан қараб кўчадан ўтиб кетишарди.  Уйдаги канизаклар ва хизматчилар доим ташвишда эдилар. Улар меҳмонларга мизбонлик қилиб уларнинг зиёфатларига  керак бўлган нарсаларни тайёрлаб олиб келишарди. Канизаклардан бири шошилинч билан ташландиқларни хона эшигининг олдига қуйди. Уша вақти Бағдод кўчаларидан ўтаётган шиа мусулмонларининг еттинчи имоми Имом Мусо бин Жаъфар алайҳиссалом уйнинг олдига келиб озгина уйлаб қолиб, хизматкор аёлга “ Бу уйнинг эгаси эркинми ёки бандами” деб сўради.   Аёл ўзича қизиқ савол беради маълумки ҳашаматли бу уй қулники эмас, балки эркин одамнинг уйидир деб айтди. Бу уй Бағдоднинг арбоб ва ашрофларидан бири “Бушр”-нинг уйидир.

Аёл бошини кутариб шундай деди: “Бу одам ҳеч кимнинг қули эмас, эркин одамдир.”  Имом шундай буюрди: “Ҳа, агар қул бўлганида, бундай беғам бўлмасди. Ўз мавлосидан қурқарди ва унинг уйидан бундай товуш ҳам чиқмасди.”

Канизак уйга қайтиб келганида Бушр ундан нима учун мунча кечикдинг деб сўради.

Аёл ўтган можарони унга таърифлаб берди ва имом айтган сўзларни унга такрорлади.

Бушр имом айтган сўзларни эшитгани биланоқ тезда жойидан тўрдида,  аёлдан у одам қандай одам эди деб сўради.

Аёл бу одамнинг нишоналарини айтганида Бушр бу одам Имом Мусо бин Жаъфар алайҳиссалом эканлигига тушуниб етди.  Бушр сўради: Имом қайси томондан кетдилар?

Сўнгра, шошилиб ҳатто пойафзалларини ҳам киймасдан яланоёқ кўчага югуриб чиқди ва имомга етиб олди. Имомнинг қўлларини ўпиб, сиз нима дедингиз деб сўради. Имом агар банда бўлганида бундай беғам бўлмасди деб айтим дея буюрдилар.

Бушр Имомнинг мақсадини тушунди. Ўзича Ҳа, мен Худонинг бандаси бўлганимда унга итоат қилардим ва гуноҳ қилмасдим деб айтди.  У имомга шундай деб айтди: Ҳазрат мен шу соатдан бошлаб Худонинг бандаси бўлишни истайман. Ҳазрат мени кечиринг ва Худодан мени кечиришини тиланг!

Бушр ҳақиқатни айтган эди. У уша соатдан бошлаб Худонинг бандаси бўлди. Уйига қайтиб келиб, ўз ҳаётида гуноҳ қиладиган бор нарсаларни уйидан чиқариб ташлади ва ўзидаги ёмон аъмолларни тарк этди. У тавба қилди ва машҳур ориф ва зоҳидга айланди. Бундан кейин одамлар унга “Бушри Ҳофий”, яъни ялангоёқ деб айтишарди. Ўзи шундай деб айтарди: “Саодатга эришганимда оёқяланғоч эдим уша лаҳзаларнинг ҳурмат-эҳтироми ила ўз умримнинг охиригача ялангоёқ қоламан!”

Руҳул-Баён тафсирида шундай келтирилган: Бушри Ҳофий шундай деб айтади: “Тушимда Расулуллоҳ (с)-ни кўрдим. Ул ҳазрат менга эй Бушр Худо сени барчаларнинг орасида танлаб олишини биласанми? Мен йўқ Расулуллоҳ деб айтим. Ул ҳазрат шундай деб марҳамат қилдилар: “Чунки сен менинг суннатимга буй сундинг , солеҳларнинг ҳурмат-эҳтиромини жойига қуйдинг , биродарларни насиҳат қилдинг ва менинг аҳли байтим ва саҳобаларимни яхши кўрдинг. Ҳақ таоло шу сабабдан сени аброр мақомига етказди”. 

Азизлар,  бу ойда нафасларингиз атиргулнинг ҳидидек тоза, уйқунгиз ибодат, амалларингиз мақбул ва дуоларингиз эса мустажоб бўлишини тилаб қоламиз!

 

 

Ёрлиқ