май 21, 2018 12:04 Asia/Tashkent

775 қисм« Сабо " муборак сураси  48-54-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  «Сабо " муборак сураси 48-49-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

قُلْ إِنَّ رَبِّي يَقْذِفُ بِالْحَقِّ عَلَّامُ الْغُيُوبِ ﴿٤٨﴾قُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَمَا يُبْدِئُ الْبَاطِلُ وَمَا يُعِيدُ ﴿٤٩﴾

Бу ояти карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Сен: «Албатта, Роббим ҳақни отур. У зот ғайбларни ўта билгувчидир», деб айт. (Қуръон Роббим отган энг кучли ҳақдир. Ҳаққа қарши чиқиб нима қиласизлар?) (48) Сен: «Ҳақ келди! Ботил бошлай олмас ва қайтара ҳам олмас», деб айт. (49)

 Ӯтган суҳбатимизда  Расули акрам (с)нинг рисолатларининг ҳаққониятини тасдиқловчи оятларнинг давоми сифатида буояти карималарда буюрилади: одамларнинг ботинидан огоҳ бӯлган Аллоҳ ким ваҳийни қабул қилишга муносиброқ эканлигини яхши билади. Шу сабаблиуайнан Муҳаммад Мустафо (с) ни ӯзининг элчиси сифатида танлади ва мангу ҳақиқатлардан иборат бӯлган Илоҳий оятларни одамларга етказиш учун унинг қалбига индирди.

Расулуллоҳ (с) келишлари ва рисолатларини бажаришлари билан одамларга асл ҳақиқат ошкор бӯлади. Аллоҳдан ӯзга сиғинишга лойиқ зот йӯқлиги, Аллоҳдан ӯзга худолик даъвосини қилувчи барча нарсалар ботил эканлиги маълум бӯлди. Шунингдек, куфр ва ширкнинг ботил йӯллар эканлиги ва улар Ҳақ ва ҳақиқатга қарши курашда албатта, мағлубиятга учрашлари одамларга тушунтирилди.

Табиийки, Ҳақ ҳали ошкор бӯлмасдан ботил жавлон ураверади. Аммо ботилнинг умри қисқадир.

 Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Аллоҳ ҳақдир ва у нозил айлаган барча нарсалар ҳақиқатга асосланган.
  2. Ҳақ ботил устидан ғалаба қилади.
  3. Дунёнинг ибтидо ва интиҳоси Аллоҳнинг ихтиёрида. Ботил эса сув юзидаги кӯпик каби нбуд бӯлгувчидир.

 

Энди  «Сабо" муборак сураси 50-ояти каримасининг   тиловатига қулоқ тутамиз.

قُلْ إِن ضَلَلْتُ فَإِنَّمَا أَضِلُّ عَلَىٰ نَفْسِي ۖ وَإِنِ اهْتَدَيْتُ فَبِمَا يُوحِي إِلَيَّ رَبِّي ۚ إِنَّهُ سَمِيعٌ قَرِيبٌ ﴿٥٠﴾

Бу ояти  карима  қуйидагича таржима қилинган:

Сен: «Агар мен залолатга кетган бўлсам, ўз зараримга кетурман. Агар ҳидоят топсам, Роббим менга ваҳий қилган нарса туфайли топурман. Албатта, У зот ўта эшитгувчи, яқиндир», деб айт. (50)

    Бу ояти каримада Аллоҳ таъоло ӯз пайғамбарини одамларга қуйидаги фикрларни етказиш масъулиятини топширади : Айтинг: ҳатто мен Аллоҳнинг пайғамбари ҳам Илоҳий ваҳий орқали ҳидоятга эришдим. Илоҳий ваҳий бӯлмаганида мен ҳамбошқалар қатори гумроҳликда эдим.

Маълумки, ақл биз инсонлар учун Аллоҳнинг ҳужжатидир. Аммо агар Илоҳий ваҳий бӯлмаса, энг ақлли кишилар ҳам гумроҳликда умр кечиришади.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Инсоннинг ҳидоят ва гумроҳлигининг таъсири энг аввало кишининг ӯзига қайтади.
  2. Инсонни яратган Аллоҳ таъоло унинг ҳолат в эҳтиёжларини яхши билади.

   

Энди  «Сабо" муборак сураси51-52-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَلَوْ تَرَىٰ إِذْ فَزِعُوا فَلَا فَوْتَ وَأُخِذُوا مِن مَّكَانٍ قَرِيبٍ ﴿٥١﴾ وَقَالُوا آمَنَّا بِهِ وَأَنَّىٰ لَهُمُ التَّنَاوُشُ مِن مَّكَانٍ بَعِيدٍ ﴿٥٢﴾

Бу ояти  карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Агар уларнинг талвасага тушишларини, энди қочиб қутулиш йўқ ва яқин макондан тутилишларини бир кўрсанг эди? (Қочиб қаёққа ҳам борар эдилар. Маҳшарда, Роббул оламийн ҳузурида хору зор бўлиб турибдилар. Кучли, шиддатли, қўпол ва уларга нисбатан шафқатсиз фаришталар сергаклик билан уларни кузатиб туришибди. Ким қимир этса, ҳоли хароб бўлади.) (51) Улар: «Унга иймон келтирдик», дерлар. Энди, узоқ бир макондан қўллари қандоқ етсин?! (52)

 Бу оят ва “Сабо” муборак сурасининг сӯнгги оятлари бӯлган кейинги ояти карималарда Аллоҳ таъоло ӯзининг пайғамбари ва иймон аҳлига хабар берадиким, ҳақни қабул қилолмаган қуръони карим ва қиёмат кунининг мункирларининг оҳу фиғон ва афсус надоматлари сарҳисоб куни борлиқни тутади, аммо бу афсус-надоматлар унда бирор-бир фойда бермайди.

У бахтиқаролар ӯша куни иймон келтирадилар, аммо амалсиз иймон фойдасиздир. Аллоҳнинг азобини кӯргач, келтирилган иймон ҳеч бир наф етказмайди. Зеро, иймон кишининг ихтиёри ӯзида бӯлган пайти қадрли бӯлиб у қӯрқув эмас, балки тушуниб етиш натижаси бӯлиши керак.

Дунё ва охиратда бирор-бир гунаҳкор Аллоҳнинг қудратидан қочиб қутулиш имкониятига эга эмас. Аллоҳ бандаларига жуда яқин бӯлганлиги каби унинг қаҳри ва меҳри ҳам макон, замон ва мақом жиҳатидан жуда яқиндир.

 Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Гумроҳликка элтувчи тафаккур ва амалдан ҳидоят йӯлига қайтиш ва тавба қилиш шу дунёда мумкиндир, охиратда эса қайтиш йӯли мавжуд эмас.
  2. Табийки, азоб ва хавф-хатарни кӯрган ҳар қандай кофир ҳам иймон келтиради. Аммо тушуниб иймон келтириш, қӯрқувдан иймон келтиришдан кӯра ӯта афзалдир.
  3. Аллоҳнинг ғазаби ва азоби узоқ-узоқларда эмас. Аллоҳ ирода қилган лаҳзада ҳар қандай макон ва замонда бу ғазаб амалга ошиши мумкин.

 

Энди  «Сабо" муборак сураси53-54-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَقَدْ كَفَرُوا بِهِ مِن قَبْلُ ۖ وَيَقْذِفُونَ بِالْغَيْبِ مِن مَّكَانٍ بَعِيدٍ ﴿٥٣﴾ وَحِيلَ بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ مَا يَشْتَهُونَ كَمَا فُعِلَ بِأَشْيَاعِهِم مِّن قَبْلُ ۚ إِنَّهُمْ كَانُوا فِي شَكٍّ مُّرِيبٍ ﴿٥٤﴾

Бу ояти  карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Ҳолбуки, унга олдин куфр келтирган эдилар. Ғойибга узоқ жойдан тош отар эдилар. (53) Ва улар билан ўзлари иштаҳа қилган нарсанинг ораси тўсилди. Худди олдин ўтган маслакдошлари каби. Албатта, улар шак-шубҳа ичида эдилар. (Улар иймонга келиб, жаннатга киришни истаб қолдилар. Аммо бунга имкон берилмади. Улардан олдин ўтган кофир ва мушрикларга ҳам айни шу муомалада бўлинган эди.) (54)

Табиийким, қиёмат кунига мункир бӯлган кишилар лаззат ва шаҳват бандаларидир. Шу сабабли улар пайғамбарнинг гапларини қабул қилишолмайди.

Бу муборак суранинг сӯнгги ояти каримасида  барча муаммоларнинг илдизи шак-шубҳага бориб тақалиши баён этилади. Ҳар соҳада инсон шак-шубҳага гирифтор бӯлиши мумкин. Аммо у тафаккур ва таҳқиқ ила бу босқичдан ӯтиб, ишонч ва яқин манзилига етиши лозим.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Оламнинг ибтидо ва интиҳосини инкор қилиш ақл ва илмга тӯғри келмайди. Бу нарса худди қоронғуликка қараб ӯқ узиш каби бемаъни шубҳа ва гумондан бошқа нарса эмас.
  2. Дунёнинг лаззат ва шаҳватлари ӯткинчидир. Охиратнинг абадий лаззатини қӯлга киритишнинг пайидан бӯлишимиз керак.
  3. Қуръони карим ва Қиёмат кунининг ҳақлиги ҳақидаги имонимизни мустаҳкамлаб олишимиз лозим. Ана шундагина умримизнинг охиригача шубҳа-гумон чангалида қолиб кетмайлик. Зер, шак ва гумоннинг зиёни жуда хатарлидир.