май 21, 2018 13:22 Asia/Tashkent

Бугунги дастуримизда ҳашарот ва уларнинг ҳаёт кечиришлари ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳашаротлар орасида табиат ва инсон ҳаётида муҳим ӯрин тутган ҳашарот, яъни асалари ҳақида суҳбатлашамиз.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Азал сирлари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Атрофимизга сӯров нигоҳи билан боқсак, сирли олам синоати ҳақиқатларига англаб етамиз. Яратилиш сирларини кӯриб чиқадиган бӯлсак, унинг катта-кичиклиги муҳим эмас. Ҳашарот ҳақида тадқиқот олиб борадиган олим иши бир астрономия илми ҳақида иш олиб борадига олим ишидан аҳамияти кам эмас.

Бугунги дастуримизда ҳашарот ва уларнинг ҳаёт кечиришлари ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳашаротлар орасида табиат ва инсон ҳаётида муҳим ӯрин тутган ҳашарот, яъни асалари ҳақида суҳбатлашамиз.

Асалари яшашига бир соат диққат билан боқсак, қатор мӯъжизаларга дуч келамиз: катта бир жамият, муназзам турмуш, дақиқ санъат ва ниҳоят тинимсиз фаолият шу жумладандир. Асалари табиат қонунига ӯта берилган бӯлиб, жеч вақт тартибни бузишмайди.  Шунинг учун ҳам мутахассилар асалари ҳаёт кечиришининг аниқ ва комил қонун асосида эканлигига ҳайрон қолишади. Асалари оиласининг ҳаёти ранг-баранг бўлиб, ҳатто жуда қизиқарлидир. Қуръони карим Наҳл муборак сураси 68-69 ояти каримасида бу борада келган: Роббинг асаларига: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин», деб ваҳий қилди. Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят-белги бордир. (Аллоҳ таолонинг ҳайвонотларга, жумладан, асаларига ваҳий қилиши унга илҳом бериши ҳисобланади. ллоҳ таоло асаларини яратганда унга ҳис-туйғу ва илҳомни қўшиб яратгани учун у кўргина ақлли инсонлар ҳам қила олмайдигананиқлик билан ўзига топширилган ишни бажаради.)

Асаларининг ҳаёт тарзи, уларнинг уй қуриши, гулларга қўниб, асал йиғиши ва заҳрининг кишилар дардига шифо бўлиши катта мўъжизадир. Асалари  парвариши билан шуғулланувчиларнинг касалликка кам чалинишларининг ўзиёқ ушбу хашаротнинг ҳар томонлама фойдали эканлигини исботлаб турибди. АСАЛАРИ УЯСИ - чинакамига бир шоҳона меъморлик асаридир.

Асалари - нуқсонсиз жиҳозлар билан безатилган бир вужуд. Бу вужуд ичида неки бор, ҳаммаси мукаммалдир. Асаларининг кўзлари жуда узоқдаги нарсаларни олтмиш марта катта қилиб кўради. Ҳид билиш қобилияти бир чақирим узоқликдаги гул бўйини бошқа бўйларга аралаштирмасдан қабул қила олади. Кичик вужудли бу ари учганда, қанотлари бир сонияда 500 марта ҳаракат қилади. Гул шарбатини энг моҳир жарроҳ сингари чимдиб олади.

Ва ниҳоят ундан олинадиган асал – асал ширинлик ва шифоликнинг тимсолидир.  Жониворлар вужуди таркибидаги асосий моддалардан бўлмиш рибозни ўз ичига олган ягона озуқа моддасидир. Микроб тушмайдиган бирдан- бир егулик. Сувда эриган бутун дармондориларни ўз ичига олган бир шифо маъдани.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Азал сирлари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сo

Дастуримиз давомида эжса ҳашарот олами намояндаларидан бири, чумоли ҳақида тӯхталамиз. Чумолилар ер юзида кеенг тарқалган ҳашаротлар бӯлиб, баъзида уларнинг митти таналари бизларнинг оғир қадамларимиз остида эзилиб кетади. Уларнинг тузилиши ва яшаш тарзи кишини ҳайратга солади. Чумоли жисмининг тузилишида ажойиб синоат бор. Шунингдек унинг яшаш ва фаолияти Яратувчи қудратини исботлайдиган мӯъжизаларга тӯла.Соҳа мутахассислари олиб борган тадқиқотларга кӯра, чумолилар турмуш тарзини миллионлар йиллар ӯтганига қарамай ӯзгартирмай келишган. Чумолилар ӯзларидан бир неча баробар оғир бӯлган нарсаларни ҳам кӯтара олишади. Биологлар чумоли ўз вазнидан юз марта оғир юкни кўтара олишини айтишади. Огайо штати университети муҳандисларининг фикрича, чумолилар бўйин бўғими танаси вазнидан беш минг марта оғир юкни кўтарар экан. Келинг, ушбу митти жонзотлар ва улар устида олиб борилган текширувлар натижаси билан яқиндан танишамиз. Чумолилар бир тану жон бўлиб ҳаёт кечиришади. Сонлари қанча бўлишидан қатъи назар, фақат битта йўлакдан юришади. Улардан бири юролмаса ёки касал бўлиб қолса, уни кўтариб инига олиб боришади. Агар тўда кичикроқ ариқ устидан чиқса, чумолилардан бир қисми ҳеч иккиланмасдан ариқ узра кўприк ҳосил қилади. Бу ҳолатда баъзи чумолилар сувда оқиб кетиши ҳам мумкин. Лекин иноқлик ва фидойилик сабаб тўданинг катта қисми омон қолади. Бу жонзотлар митти бўлишига қарамасдан барча ишни режа асосида амалга оширади. Улар орасида бекорчиларга асло ўрин йўқ. Эрта тонгдан то кечга қадар терга ботиб меҳнат қилишади. Қоронғи тушиши билан уйга кириб ухлашади.

Ҳурматли тингловчилар! “Азал сирлари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

Ёрлиқ