Меҳр-муҳаббат ойи
Рамазон муборак ойида саноқсиз иллоҳий фазл ва раҳмати сиз азизларга насиб айлашини тилаб бугунги дастуримизни бошлаймиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.
Азиз рўзадорлар, муборак рамазон ойнинг хайр ва баракали ушбу лаҳзаларида тоат-ибодатларингиз аллоҳ таоло даргоҳига қабул бўлишини тилаб қоламиз.
Рамазон муборак ойида саноқсиз иллоҳий фазл ва раҳмати сиз азизларга насиб айлашини тилаб бугунги дастуримизни бошлаймиз.Биз билан бирга бўлинг!
Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 4-чи кунида айтиладиган дуони биргаликда эшитайлик. Марҳамат.
Азизлар ўтган дастуримизда иймон арсасидаги мўминлар ва пешволар ҳаммадан олдин маданий ва ижтимоий муаммолар ва зарарлардан муҳофазат этиш ва бошқаларни исломга даъват этиш ва ҳидоят этиш учун ўзларини тузатиш ва ўзлари камолотга етказишга юз қаратишлари лозим деб айтган эдик. Қуръони карим бу ҳақда Таҳрим муборак сурасининг 6 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.”
Самовий ушбу паём бир нечита муҳим нуқталарга эгадир. Биринчиси шундан иборатки, оила рукнида ота эътиқодий пойдеворни мустаҳкамлаш ва маданиятни яратишда муҳим рол уйнайди ва уша вақти солеҳ фарзандларни тарбиялай оладиким, ўзи Қуръоннинг ҳаёт бағишловчи таълимотлари ва қадриятлари эга бўлиши лозим. Фақат ана шу вақтда ота оила аъзоларини тарбиялашда ва уларни Қуръоннинг анъаналари ва одоблари билан ошно этишда ўзининг катта масъулиятларига қараб амал қилиши мумкин. Самовий ушбу нидонинг эътиборни ўзига жалб этадиган бошқа муҳим нуқта шундан иборатки, Қуръони карим “ўзларингизни тийинг” фармони билан таълим ва тарбия ишларида ижтимоий ёки таълим-тарбия марказларига умид қилмаслик, балки оила ичида ижобий тарбиявий ҳаракатни бошлаши лозим деб эслатиб ўтади. Чунки соғлом оила соғлом жамиятни ташкил этишда асосий рол уйнайди. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, агар бирон бир мамлакат оилани мустаҳкамлашда муҳим бир сайъ-ҳаракатни ижро эта олса, албатта мувафаққиятли ва зарар кўрмайдиган жамиятда кўзга ташланадиган натижаларни қўлга киритиши мумкин. Шу сабабдан Қуръони карим ўзини яратишга фармон берганидан кейин оилага аҳамият қаратади ва шундай марҳамат этади: “Ўзинг ва оила аҳлингизгни олов азобидан сақланг! ”
Бу самовий паёмда назарга ташланадиган муҳим ва охирги муҳим нуқта шундан иборатки, оловга тушишдан оила аъзолари ва ўзини сақлаш таъбири ҳисобланади. Агарчи оятнинг охирида “Бу олов қаттиққўл ва қупол фаришталар қарайдиган оловдир ” деб буюрган бўлсада шундай табиий хулоса юзага келадиким, Қуръоннинг мақсади қиёмат кунида дўззахнинг оловидир ва оила аҳлини таълим-тарбия бериш ва ўзини яратишга аҳамият қаратмаган одам бундай оғир ёниш ва азобни кутиши лозим бўлади.
Шак-шубҳасиз дунё охират экинзоридир деган ҳикмат бор. Шунга асосланиб айтиш мумкинки жаҳаннамнинг олови ҳам инсоннинг қўлидадир. Бугунги асрда мушоҳада этаётган уша аччиқ ҳақиқатдир. Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, оилани таълим тарбия бериш ва ўзини яратиш масаласида масъулиятсизлик зоҳир этиш сабабли кўм жамиятларда ҳаётнинг пойдеворлари ва рукнлари инқирозга учрамоқда ва ушбу жамиятдаги янги авлод айш-ишрат, гиёҳвандликка берилиб келиш оловида ёниб азоб чекишмоқда. Фақат шундай одамлар ушбу синовда мувафаққиятни қўлга киритишадиким, иллоҳий ризоятни касб этиш учун жиддий ва қатъий қарор қабул қилсалар ҳамда Қуръон ва ислом таълимотларига эътиқод қилмайдиган ва ҳатто бевосита амалий мухолифат қиладиган қариндошларга кичик бир эътибор қаратмасалар ва ўзларининг қариндошлик барча алоқаларини эътиборга олмасалар.
Аллоҳ таоло Мужодала сураси 22 ояти каримасининг охирида шундай марҳамат этади: “ Аллоҳ улардан рози бўладир. Улар Аллоҳдан рози бўладир. Ана ўшалар, Аллоҳнинг фирқасидирлар. Аё, огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг фирқаси, ҳа, ўшалар ютувчилардир. (Аллоҳннинг ризолигини топиш... Кимки яратган Роббиси ризолигини топмас экан, мабодо унинг иймони сақлаб қолмаса, бу ёлғончи дунёда умри алданиш билан, охиратда эса фақат азобга дучор бўлиш билан интиҳо топади.)”
Азизлар, энди «Ўттиз кун, Ўттиз ҳикоят» унвонли дастуримизнинг охирги қисмида Узайр ва Аллоҳ таоло амри ила уни тирилтириши ҳақидаги ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари! Ўз нафсларини тийиб, ўзларини ёмонликдан сақлаб, саломатлик ва саодатга эришиш мақсадида рамазон ойида рўза тутганларга саломлар йўллаймиз!
Азизлар рўзадорлар, дастуримиз давомида Узайр алайҳиссалом ҳақидаги ҳикоятни биргаликда эшиттамиз.
Бир шахс эшакка миниб сафар қиларди. У ўзи билан ичимлик ва озгина овқат олган эди. У бундан олдин уш бу йўлдан ҳали ўтмаган эди. Шунинг учун йўл унга нотаниш туюларди. У ўз йўлига давом этди. Аммо йўлда бир неча йиллар олдин одамлар яшаган ва ҳозирда бу обод жойдан фақат харобазор ва вайроналар боқий қолган бир жойга етиб келди.
Вайроналар орасида одамларнинг жасадлари ва даҳшатли шаклда бу ерда ҳаёт кечирган одамларнинг суяклари кўринарди. Бу одам ҳайрат билан бу саҳналарни тамоша қиларди ва ўзигча уйларди: “Бу обод жойнинг аҳолиси аҳли йўқ бўлиб кетган ва уларнинг суяклари чириб, ҳама жойга тарқалиб кетган ва уларни аниқлаш қийин.” Бу шахс қурқиб кетганидан Худога мурожаат этди: Худойим, биланман сен қудратлисен ва сен айтадиган сўз ҳақиқатдир. Берган ваъдаларинг содиқона эканлиги ва унда хилоф йўқлигини биламан. Қиёмат куни келиши ва ўликлар тирилишини биламан. Аммо Худойим, бу йўқ бўлиб кетган таналарни ва чириган суякларни қандай қилиб иккинчи маротаба ўз аввалги шаклига келтирасан? Бу шахс ўз фикрида банд бўлиб қолган эди ва Худо унинг жонини олиши ва юз йилдан кейин унга иккинчи маротаба янги жон беришидан хабари йўқ эди. Ва юз йилдан сўнг Аллоҳ унга иккинчи маротаба янгитдан жон бағишлайди.
Бу шахс Аллоҳ таоло буйруқи билан тирилтирди.
У: «Аллоҳ буни ўлимидан кейин қандай тирилтиради?» деди. Бас, Аллоҳ уни юз йил ўлдирди, сўнгра қайта тирилтирди. У зот:«Қанча ётдинг?», деди. У: «Бир кун ёки бир куннинг баъзисича ётдим», деди. У зот: «Балки юз йил ётдинг, таомингга ва шаробингга назар сол, ўзгаргани йўқ ва эшагингга ҳам қара. Сени одамларга ибрат қилиш учун шундай қилдик. Ва суякларга назар сол, уларни қандоқ ҳаракатга соламиз ва уларга қандоқ гўшт кийгизамиз», деди. Унга равшан бўлганда: «Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирлигини билдим», деди. (Демак, ўша киши Аллоҳ таолонинг ҳар бир нарсага қодир эканига шубҳа билан қарарди. Шунда Аллоҳ таоло унга, ўлган нарсаларни қандай қилиб тирилтиришини тушунтириб ўтирмади-да, у банданинг ўзини тажриба қилиб қўя қолди: «Бас, Аллоҳ уни юз йил ўлдирди, сўнгра қайта тирилтирди». Бўлиб ўтган воқеани тушуниб етиш учун Аллоҳ унга: «Қанча ётдинг?» деди». У одам ўзининг қанча ётганини қаердан билсин. Вақтни сезиш тирик, ҳаёт нашидасини суриб турган кишиларга хос хусусият. У бўлса, юз йил ўлиб ётди. Бунинг устига, ҳис-туйғу одамни алдайди ҳам. Шунинг учун: «У: «Бир кун ёки бир кунининг баъзисича ётдим», деди». Ўзининг билганича жавоб берди. Ўзининг юз йил ўлиб ётиб, яна қайта тирилгани унга бир кун ёки бир кундан ҳам озроқ ётгандай бўлиб кўринди. Бу ҳолати ўзига тасдиқлатиб олингандан сўнг, бўлган ишнинг ҳақиқати унга айтилди: «Балки юз йил ётдинг», дейилди.)
Бу шахс Худонинг иродаси ва ижозати билан бошқатдан тирилди ва Аллоҳ таоло унга хитоб айлади: Бу чўл-биёбонда қанча қолдинг? Фақат бир неча вақт бу ерда қолган деб тасаввур этган ушбу шахс зудлик билан жавоб берди. Бир кун ёки бир кундан камроқ вақт бу ерда бўлсам керак. Худо унга юз йил бу ерда эдинг, энди овқат ва ичадиган ичимликларингга қарагин. Улар Худонинг иродаси билан соғлом қолиб ҳатто ўзгаргани йўқ, юз йил бу дунёдан кетганингни кўришинг учун ўзингнинг эшакингга қарагин,- деб хитоб айлади. Бу шахс эшакига қаради ва айтди: Худойим, унинг танаси эзилиб, суяклари чириб кетган деб айтди. Бу шахс ҳайратда қолган бир вақтда Аллоҳ таоло унга бу ҳайвоннинг тарқоқ тана қисмларини қандай йиғишимиз ва қандай уни бошқатдан тирилтиришимизни кўргин,-деб хитоб айлади. Бу шахс бу манзарани кўриб айтди: Худойим, сен ҳамма нарсадан қудратли эканлигингни биламан, мен тинчландим! Қиёмат кунини ўз кўзларим билан кўрганимдан кейин менинг қалбим таскин топди ва тинчланди.
Бу шахс ўз хонаси томон ҳаракат қилди. Йўлда кўчалар, боғлар ва унинг уйи ўзгариб кетганини кўрди. Хонасига етиб келди. Бу шахс уйидан чиққан вақтида эллик ёшда эди ва рафиқаси ҳомиладор эди. Аммо қайтиб келагнида ўзи эллик ёшда бўлса, уғли юз йилга кирган эди. Бу шахснинг қайтиб келганига ҳеч ким ишонмасди.
Бу шахс ҳазрат Мусо алайҳиссаломдан кейин иллоҳий пайғамбарлардан бири Узайр (алайҳиссалом) эди ва ушбу дунёда қиёмат кунини ўз кўзлари билан кўрган шахс эди. Кекса ёшда бўлган бир аёл Узайрни танирди . У Узайрга шундай деб айтди: “Узайр солеҳ ва дуолари мустажоб бўладиган одам эди. Агар сен Узайр бўлсанг, Худо менинг ёшлигимни қайтариб бериши учун дуо қилгин. ” Узайр Худодан илтимос қилди ва Худонинг иродаси билан бу кекса ёшдаги аёл соғлом ваёш қизга айланди. Одамлар унга айтилар, Узайр Тавротни ёддан ўқийдиган шахслар жумласидан эди. Узайр, Тавротни улар учун ўқиб берди ва улар ҳақиқатан ҳам бу шахс Узайр эканлигига ишонишди.
Азиз тингловчилар набий Узайр (а) достони Бақара муборак сурасининг 259 ояти каримасида келтирилган ва дунёда вужудга келадиган қиёмат кунининг намунаси ҳисобланади.
Муборак рамазон ойининг илоҳий раҳмати ва хайру баракоти лаҳзаларида, сиз азиз рўзадорлар муборак ойида худо билан улфат ва унс олишингизни тилаб қоламиз.
Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдириб, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин.
Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.