май 24, 2018 14:31 Asia/Tashkent

«Ҳаёт берадиган нарса»–иймон ва Исломдир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!

Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.

Бизни тинглаб боринг.

Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 6-чи кунида айтиладиган дуони биргаликда эшитайлик. Марҳамат.

Бугунги дастуримиз давомида мўмин инсоннинг бошқа сифатларидан бири ҳақида сўҳбатлашамиз. Ўтган дастуримизда Пайғамбар (с) ва Худога итоат қилишни таҳлил этган эдик. Эслатиб ўтган эдикки, ислом оламининг ваҳдатга етишининг ягона йўли бу ана шу асосий йўл ва аслга эътибор қаратиш ҳисобланади ва унга нисбатан эътиборсизлик қилиш уруш ва ихтилофларнинг келиб чиқиши сабабига айланади. Шундай савол вужудга келадики, Пайғамбар ва Худонинг даъватига жавоб бериш ва итоат қилишга жавоб беришдан Қуръоннинг мақсади нима?

 Қуръон бу ҳақда шундай марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг ва билинки, албатта, Аллоҳ киши билан унинг қалбини ажратиб қўяди ва, албатта, Унинг ҳузурида тўпланурсиз. («Ҳаёт берадиган нарса»–иймон ва Исломдир. Қуръони Карим таъбири бўйича, ҳақиқий ҳаёт иймон ва Исломдир. Инсон буларсиз ўликдир. Аллоҳ инсон билан қалбининг орасини ажратгандан кейин у ўзини ўнглай олмай қолади. Инсон ўз қалбига молик бўла олмай қолмайди.)”

Бу оят қатъийлик билан Пайғамбар ва Худонинг даъвати ҳаёт ва яшаш томон етаклайдиган даъватдир деб айтади. Сиёсий, ижтимоий, ахлоқий, маданий, эътиқодий ва маънавий ҳаёт бир қарашда барча заминалардаги ҳаёт туюлади.  Бинобарин агар бирон киши биздан нима учун Худо ва Пайғамбар уларга итоат қилишни ва уларнинг даъватини қабул қилишимизни сўрайди деб сўраса, бир жумлада жавоб бериш мумкинки, уларнинг мақсади инсон ҳаётининг барча жабҳаларида инсоний ва иллоҳий ҳаёт руҳини вужудга келтиришдан иборат.  Ҳозирги аср жамияти жиддий эҳтиёж сезадиган уша нарсадир. Шунга асосан маълум бўладики, дин ва мазҳабни руҳсиз бир дастур ва башариятнинг ижтимоий ҳаётидан хорижда деб биладиган ҳамда ҳаёт матнидан ташқарида деб тасаввур этадиган одамлар қай даражада хато қилишади.

Ислом дини ижтимоий, шахсий, илмий ва фикрий барча заминаларда ҳаёт ва шодоблик бағишлайди ва жамият ва инсон тақдири баробарида масъулиятни ҳис этишни вужудга келтиради ва унга ҳақиқий ҳаёт бағишлайди. Шу сабабдан Муҳаммадий пок исломнинг кундан кунга нуфуз топишидан ва кенгайишидан куфр олами қурқади ва уларнинг мавқелари ва манфаатларини хатарга юзмаюз этадиган исломий миллатларнинг ҳаётларини ўзгартириш билан шиддат билан мухолифат қилади ва ҳаёт бағишловчи ислом динини нобуд қилиш мақсадидадир.

Башқача қилиб айтганда бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқларига тажовул қилган, дунёнинг ҳою-ҳавасларига берилиб кетган ва гуноҳ ботқоқига чукиб кетган шахс ва жамият мазлумларнинг дод фарёдини эшитмайдиган ўликка ўхшайдилар. Қуръони карим Аъроф муборак сураси 179 ояти каримасида буларнинг хусусиятларини тавсиф бериб шундай марҳамат қилади: “Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсонларни яратдик. Уларнинг диллари бору тушуна олмаслар. Кўзлари бору кўра олмаслар. Қулоқлари бору эшита олмаслар. Ана ўшалар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Балки улардан ҳам баттарроқдирлар. Ана ўшалар ғофилдирлар.”

Шуни зикр этиш жоизки, буюк Аллоҳ таоло инсоний ва маънавий ҳаётга эга бўлмаган одамлар  ақл ва тафаккур неъматидан баҳраманд бўлмаган ва ҳеч қандай ўрганиш воситасига эга бўмаган чорвога ўхшатади ва кейин такидлайдиким, булар ақл, кўз ва қўлоққа эга бўлсаларда, аммо ҳеч қандай дарк ва ҳис-туйғуга эга бўлмаган ўликдек ҳаёт кечиришади. Улар ҳатто чорводан ҳам баттарроқдирлар. Қуръон бундай одамларни қабристонда дафн этилган ўликларга ўхшатади.      

Охирда шундай хулоса қилиш мумкинки, ахлоқий, инсоний ва иллоҳий ҳаётдан баҳраманд бўлишнинг ягона йўли бу Пайғамбар ва Худонинг ҳаёт бағишловчи даъватига огоҳона иймонга эга бўлиш билан буй суниш ҳисобланади. Самовий нидоларга жавоб бермайдиган ва унга эътибор қаратмайдиган шахслар замон ўтиши билан маънавий ўлимга мубтало бўлишади ва шу даражада инқироз топишадиким, чорволардан ҳам баттарроқ бўлишади.                            

Азизлар, энди  дастуримизнинг «Ўттиз кун, Ўттиз ҳикоят» унвонли охирги қисмида “Хурмо дарахти” номли бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари! Ушбу нуроний лаҳзаларда  энг чиройли маънавий тажриба ортирган азизларга Оллоҳнинг қутлуғи бўлсин.

Одамларни кўп азоб берадиган ва ранжитадиган киши қиёмат кунида Аллоҳ олдида барча одамлардан кўра азоби қаттиқроқдир.

Расулуллоҳ (с) –нинг ансорларидан бирининг боғи бор эди ва унинг ўйи уша боғда жойлашган эди. Самар Бин Жундаб исмли бир киши бу боғда хурмо дарахтини эккан эди. Баъзи-баъзида Самар келиб ўз дарахтидан ғамхўрлик қиларди ва унинг хурмоларини териб оларди. Самар ҳар гал ўз дарахтидан хавар олишни хоҳлаган пайтда хабар бермасдан  ўйга кирарди. Ўйининг аҳли унинг хатти-ҳаракатидан хафа бўлган эдилар. Ўй эгаси ансорийдан  ҳар гал у ўйга киришдан олдин уларни огоҳлантиришни илтимос қилди. Лекин Самар янада аҳамият бермасдан боғга кириб уларни огоҳлантирмасди.

Ансорий уша киши Расулуллоҳ (с) олдиларига келди ва Самар Бин Жундабдан шикоят қилиб деди: “ Бу одам менинг ўйимга огоҳлантирмасдан киради ва оиламнинг тинчлигини бузади. Сиз унга хабар бермасдан менинг ўйимга кирмаслигини  айтинг. Расулуллоҳ (с) Самарани ўз олдиларига чақириб дедилар: “Бу ансорий киши сендан шикоят қилди ва сен унинг ўйига хабар бермасдан кирар экансан деб айтди. Сенинг бу хулқ-атворинг унга ёқмади. Бундан кейин  рухсатсиз ва  хабар бермасдан унинг ўйига кирма. Самар Пайғамбар (с) сўзларига қулоқ солмади ва ул ҳазратга итоат қилмади.

Пайғамбар (с) унга буюрдилар: “Бундай бўлса,дарахтни сотгин.

Самар қайсарлик қилиб дарахтни сотишга рози бўлмади.

Расули Акрам (с) Самарга шундай буюрдилар: “Агар бу дарахтни сотсанг, жаннатга бир дарахтга эга бўласан.

Самар бу гал ҳам ул ҳазратнинг сўзларини қабул қилмади. Самар шундай деб айтди:Ўз дарахтимдан ҳам қўл тортмайман ва боғга кириш вақтида боғнинг эгасидан ҳам ижозат олмайман.

Самарнинг бундай хатти-ҳаракатларини кўрган Расули Акрам (с) шундай буюрдилар: Сен қаттиққўл ва бошқаларга зиён етказадиган шахс экансан. Ислом динида зиён етказиш ва қаттиққўллик қилиш қабул қилинмайди. Сўнгра Расули Акрам (с) ансорийга қараб шундай айтдилар: “Бориб хурмо дарахтини томиридан тортиб олиб Самарнинг олдига ташла.

Ансорий хурсанд бўлиб бу ишни бажо келтирди.

Расули Акрам (с) Самарга шундай марҳамат этдилар: Энди борингда дарахтни қаерга хоҳласанг уша ерда эккин.

Расули Акрам (с) шундай марҳамат қилганлар: “Кимки бу дунёда шахсга кўпроқ озор берган бўлса, қиёмат кунида Худо олдида унинг азоби ҳамадан қаттиқроқ бўлади. “

Жабраил  Расули Акрам (с) олдиларига нозил бўлди. Ул ҳазрат Жабраилга буюрдилар: Эй Жаброил! Менга мавқиза қилгин.

Жабраилнинг Расули Акрам (с)-га берган насиҳати шундан иборат эди: Муминнинг шарафи кечалари намоз уқиши ва унинг иззати эса халққа озор етказишдан қўл тортишидир.

    Азиз рўзадорлар, Оллоҳ таоло ибодатингизни ўз даргоҳида қабул қилишини  умид қиламиз. Ҳамда  муборак рамазон ойида  Оллоҳ таолога хуш келадиган амалларни ижро этишга сиз азизларга омад ва муваффақият тилаб қоламиз.

Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Қадрли  тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди.

Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини  Аллоҳ Таоло қабул айласин.

Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ  Парвардигор ёру мададкорингиз  бўлсин.