Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида
Марказий Осиё минтақаларига оид муҳим янгиликлар шарҳи
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини эфирга узатамиз.Унда мазкур минтақада жойлашган мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.
Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:
- МДҲ давлатлари разведкалари терроризмга қарши ҳамкорликдаги курашни кучайтиришга келишди;
- Туркманистон президенти Эрон билан икки томонлама алоқаларни кенгайтиришни таъкидлади;
- КХШТ йиғилишида терроризмга қарши кураш масаласи муҳокама этилади;
- Тожикистон Ўзбекистон билан автомобиль қатновига оид шартномани ратификация қилди.
Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.
Санкт-Петербург шаҳрида сешанба куни ўтказилган разведка фаолияти масалаларига бағишланган мажлисда МДҲга аъзо давлатларнинг хавфсизлик органлари ва разкедка хизматлари раҳбарлари халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши ҳамкорликдаги ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати матбуот-бюроси хабар бермоқда.
"Мажлис якуни бўйича меморандумда томонларнинг халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши курашда мувофиқлаштирилган ҳаракатларни фаоллаштиришга интилиш, шунингдек, разведка маълумотлари билан ўзаро алмашиш, ҳамкорликка кирувчи мамлакатларнинг долзарб манфаатларига алоқадор ички ва ташқи таҳдидларни самарали бартараф этиш мақсадида миллий махсус хизматлар билан ҳамкорлик шакллари ва йўналишларини кенгайтириш қайд этилган", — дейилади хабарда.
Мажлис ишида Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон махсус хизматлари ва разведка хизматлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Туркманистон Эрон ислом жумҳурияти билан турли соҳаларда жумладан иқтисодий ва тижорий секторда алоқаларни янада кенгайтириш учун икки мамлакат ўртасида англашув меморандумларининг ижро этилишига тайёр турибди.
Туркманистон президенти Эрон билан икки томонлама алоқаларни кенгайтиришни таъкидлади.
ИРНА агентлиги тарқатган хабарга кўра, Гурбангули Бердимуҳаммедов Ашхабодда Вазирлар маҳкамаси йиғилишида шундай айтдики,
Туркманистон Эрон ислом жумҳурияти билан турли соҳаларда, жумладан иқтисодий ва тижорий секторда алоқаларни янада кенгайтириш учун икки мамлакат ўртасида англашув меморандумларининг ижро этилишига тайёр турибди.
Туркманистон президентининг маълум қилишича, Ашхабод ва Теҳрон ўртасидаги дўстона алоқалар ва яхши қўшничилик тамойилларига таянган ҳолда икки томонлама муносабатларни олдингидан кўра янада яхшилаш ва кенгайтириш, шунингдек, ҳозирги воқеликларни ва мавжуд имкониятларни эътиборга олиб ривожлантиришга тайёрдир.
Гурбангули Бердимуҳаммедов ушбу йўналишда Туркманистон ташқи ишлар вазириги кўрсатма бериб шундай деди:”Келишувлар ижросининг бориш жараёнида муҳокама этилган ҳолатлар ва шунингдек, Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Ашхабодга қилган охирги сафари давомида имзоланган ҳужжатлар жиддий тарзда ва муносиб йўсинда кўриб чиқилиши лозим.”
КХШТ Остона шаҳрида аъзо давлатларнинг хавфсизлик кенгаши котиблари иштирокида терроризмга қарши кураш мавусидаги навбатдаги йиғилишини ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу йиғилиш 24 май куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда терроризм ва экстремизмга қарши кураш учун муносиб чоралар кўриш мавзўси кўриб чиқилди.
Хабарда айтилишича бу йиғилиш Қозоғистон хавфсизлик кенгашининг котиби ва бу мамлакат президени ёрдамчиси Нурлан Эрмакбаев бошчилигида ўтказилди.
Йиғилишда шунингдек КХШТ бош котиби Юрий Хачатуров ҳам қатнашди.
КХШТнинг навбатдаги йиғилишида бир қатор масалалар жумладан бу ташкилот зоннасидаги таҳдид ва муаммолар масаласи муҳокама этилди.
КХШТга аъзо мамлакатлар хавфсизлик кенгаши котиблари, шунингдек терроризм ва эктремизмга қарши курашга тегишли масалалар заминасидаги муттахассислар гуруҳининг қонун қоидаларидаги ўзгаришлар хусусида махсус қарорлар лойиҳасини тақдим этишди.
Ушбу юртга доир бошқа хабаримиз шундан иборатки,
Қозоғистон ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев Олмаотада очилган Евроосиё медиа форумида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг табрик хатини ўқиб эшиттирди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган KUN.UZ мухбири хабар берди.
«Ўзгариб бораётган дунёда … ОАВ можаролар ёйилишининг детонатори ҳам бўлиши, халқаро тарангликнинг олдини олиш ва глобал тийиб туриш омилига ҳам айланиши мумкин. Журналистиканинг олий масъулияти ҳам мана шундадир», — деган Назарбоев ўзининг мурожаатномасида.
«Ишончнинг йўқолиб бораётгани, яъни аудитория борган сари мустақил блогерлар ва ижтимоий тармоқлардаги муқобил ахборотларни маъқул кўраётгани классик журналистикага жиддий таҳдид бўлмоқда. Шу билан бирга анъанавий ОАВларнинг рақобат борасидаги устунликлари касбикомиллик ва контент сифатига асосланиб қолаверади. Фақатгина тўғри ва ишончли ахборот, фейк янгиликларнинг текширилиши аудиториянинг кўпайишини таъминлаши, холис ахборот манбаи сифатида ОАВнинг нуфузини ошишига хизмат қилиши мумкин. Бунинг учун ахборотни қўлга киритишнинг очиқ каналларини ривожлантириш ва узлуксиз мулоқотни таъминлаш керакки, у пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал этишда ҳамкорликни йўлга қўйиш учун бош шарт ҳисобланади. Журналистлик касби жамиятга хизмат қилиш, юқори этика ва аҳлоқий сифатларга эга бўлиш рамзи сифатида қолавериши керак», — дейилади хабарда.
Тожикистон парламенти депутатлари томонидан Ўзбекистон билан автомобиль қатновига оид шартнома ратификация қилинди. Мазкур ҳужжат юк ва йўловчи ташиш тизимини соддалаштиради, юк ва йўловчилар сонини кўпайтиради, ўзаро транзит салоҳиятини оширади.
“Халқ сўзи” хабарига кўра, бундан ташқари, янги инфратузилмалар яратиш имконини беради. Хусусан, компаниялар Россия ва Қозоғистонга рейсларни амалга ошириш учун автомашиналар, жумладан, юк ва йўловчи транспорти воситаларини сотиб олиш имконига эга бўлади.
Мазкур йўналишлардан туристлар ва меҳнат муҳожирлари ҳам фойдаланиши мумкин.
Ушбу мамлакатга доир бошқа хабаримиз шундан иборатки,
Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ўзининг «русча» фамилиясини тожикчасига алмаштирди.
Сирожиддин Аслов фамилиясини ўзгартириш жараёнини ўтган йилдаёқ бошлаган эди, бироқ халқаро тадбирларда доимий бандлиги туфайли фамилиясининг Муҳриддинга алмаштирилиши бугунга келиб содир бўлди, деган «Азия плюс»га Тожикистон ташқи ишлар вазирлигидаги манба.
Бугун Тожикистон Республикаси ТИВ сайтида вазир «Созандагони Ватан» ёшлар ижтимоий ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар чиқди. Бу ахборотда Сирожиддин Аслов Сирожиддин Муҳриддин деб ёзилган.
Тожикистонда русча усулда ёзилган фамилиялардан қутилиш жараёни 2007 йилда мамлакат президенти Имомали Раҳмонов ўз фамилиясини Раҳмон деб ўзгартирганидан сўнг бошланган ва давлат раҳбарига республикада жуда кўпчилик таассуб қила бошлаган. Бироқ, орадан бироз вақт ўтиб, улар Россиядан қайтиб, ўзларининг эски, «русча» фамилияларига қайта бошлашган. Уларнинг фикрича, русча усулда ёзилган фамилия билан Россияда ишлаш ва яшаш осонроқ.
Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.