май 29, 2018 16:01 Asia/Tashkent

Сайъ- ҳаракатнинг баракати

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!

Аллоҳнинг ҳабиби азиз Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.

Азиз тингловчилар, имкониятлардан фойдаланиш диний таълимотларни тасдиқлаш, мантиқий ва ақлоний асл ҳисобланади. Рамазон ойи унумли баҳраманд бӯлиш учун арзигули фурсатдир. Бу ойда ийжобий хусусиятларни мустаҳкамлаш билан ӯтмишдаги хатоларни қоплаш ва ӯзини камолотга етказиш билан инсоний ва иллоҳий қадриятлар ва поклик тӯла дунёни ташкил этиш мумкин.

«Меҳр-муҳаббат» ойининг дастурига биноан қулларимизни осмон томон кўтариб ягона яратгувчининг даргоҳига қабул бўлиши учун Рамазон муборак ойининг ўн иккинчи кунида ўқиладиган дуони  биргаликда замзама этайлик.

Азизлар бугунги дастуримизда мумин мусулмонларнинг амалий масъулиятларнинг бошқа бир қисмини таҳлил этамиз.

Ўтган дастурда ваъда берган эдикки муминларнинг амалий масъулиятларини кӯриб чиқамиз. Чунки амал имоннинг ажралмас бир қисмидир. Қуръони каримда ҳар қаердаки имон ҳақида сӯз юритилса, ундан сӯнг амал ва унинг намуналари ҳам баён этилади. Умумий бир қарашда амалий масъулиятни икки қисм, яъни сӯз ва хатти-ҳаракатга ажратиш мумкин. Дастлаб сӯзлашув қисмини таҳлил этамиз. Чунки тил инсонларнинг ички ва фикрий таровати ва ниятларининг нишонасидир. Дастлабки оятга эътибор қаратинг: Эй имон келтирганлар! Иллоҳий тақвони танланг ва устувор ва мустаҳкам сӯзни тилга олинг. Тил иллоҳий буюк неъматлардан биридир. Бу неъматга шукрона қилиш шундан иборатки ундан энг яхши шаклда фойдалансак. Ахлоқ уламолари шундай деб айтишади: Тил тана аъзоларининг энг баракатлиси ва ислоҳ этиш, ҳидоят этиш, ҳамда тоат ибодат қилишнинг энг таъсирчан воситаси ҳисобланади.

Ислом динининг суюкли Пайғамбари (с) ҳақида келтирилган ҳадисда шундай марҳамат этади: "Худо бандаларидан бӯлмиш ҳеч қайси бир инсоннинг имони қалби тӯғри бӯлмаса амалда татбиқ этилмайди ва бу нарса уша вақти ҳақиқатга айланадиким тили тӯғри ва назорат этилган бӯлса.

Бу оятда ишлатилган таъбир “қавли садид”-дирким ҳақиқатга мувофиқ устувор ва мустаҳкам маъносидадир. Айрим ҳадисшунослар уни савоб маъносида, яъни ёлғондан холис , зоҳир ва ботиннинг бир-бирига тӯғри келиши ёки ривож-равнақ топиш маъносида таъбир этишган.

Шуни зикр этиш жоизки Қуръони карим “қавли садид” ҳақида сӯз юритишдан олдин шундай марҳамат этади: “Иллоҳий тақвони танланг.”

Бинобарин , агар гуноҳлардан қайтарувчи кучга эга бӯлган тақво иймонли инсонда ижод этилмаган бӯлса ва уни фазилатлар сари ва чалғинишлардан қайтармаса, инсон “қавли садид”-га устувор туролмайди.Чунки устувор ва мустаҳкам сӯзнинг мавқеи тақво ва имондир.

Қавли садиднинг нишоналаридан бири ҳикмат ва панд-насиҳат билан бевосита боғлиқ бӯлишидир.

 Шу сабабдан ҳаким Аллоҳ таоло Расули Акрам (с)-га шундай буюради: «Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир. (Аввало, даъват «Аллоҳнинг йўлига» бўлмоғи керак . Баъзи шахсларга, гуруҳларга эмас,холис Аллоҳнинг йўлига бўлиши керак. Иккинчидан, даъват ҳикмат билан амалга оширилиши керак. Бунда даъват қилинаётганларнинг ижтимоий, маданий савиясини эътиборга олиб, оғир келмайдиган йўсинда даъват қилиш лозим. Учинчидан, даъват яхши мавъиза орқали йўлга қўйилмоғи керак. Кишиларни қизиқтириш учун чиройли гапларни топиб гапириш зарур. Уларни нафратлантирмаслик лозим. Тўртинчидан, кишилар билан «гўзал услубда мунозара қилиш» керак. Аллоҳнинг йўлига даъват, аввало, фикрий ҳаракатдир. Фикрий ҳаракат бор жойда мунозара бўлиши турган гап. Ислом даъватчиси мунозарани ғоятда гўзал услубда олиб бориши керак. У рақиби билан талашиб, тортишиб, бақир-чақир, уруш-жанжал этмасдан, унинг табъига йўл топиб, унга қаноат ҳосил қилдириб, ўзи сезмаган ҳолда Исломга мойил бўлиб қоладиган усталик билан мунозара олиб бориши лозим. Бешинчидан, даъватчи ўз вазифаси даъват қилиш эканини, ҳидоят ва залолат Аллоҳга боғлиқлигини ҳеч қачон унутмаслиги керак.)

Наҳл сураси 125 оят.

Азизлар, энди  дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли қисмида “Сайъ ҳаракатнинг баракати ” номли бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари! Бу нуроний зиёфатнинг маънавий соатларида ва Оллоҳ таоло билан унс ва улфат олиш лаҳзаларида ўз хайрли дуоларингиз билан бизларни ҳам дуо қилишни унутманг!

Азизлар, бугун сиз билан биргаликда “Сайъ-ҳаракатнинг баракати” мавзўси билан бир ҳикояни эшитамиз.

У Расули Акрам (с)-нинг саҳобаларидан бири эди . У оғир ва аччиқ кунларни бошидан ӯтказарди. Шу даражада қашшоқ ва камбағал бӯлган эдики ӯз фарзандлари ва хотинининг кунлик озиқ-овқатларини таъминлай олмасди. Ӯз фарзандларининг оч қолгани ва бегуноҳ чеҳраларини кӯрганида  ҳаёт у учун хиралашиб қоларди. Нима қилишни билмасди. Тижорат қилиш учун сармояси ҳам йӯқ эди. Ӯз турмуш ӯртоқи билан сӯҳбатлашди. Бундай вазъиятнинг давом этишининг имкони йӯқ эди. Турмуш ӯртоғи айтди: Пайғамбар (с) меҳрибон, мӯҳтожларнинг аҳволига эътибор қаратади. Агар бизнинг аҳволимиздан хабар топса, албатта бизга кумак беради. Эри ӯз хотинининг айтган сӯзларини қабул қилди.

Расули Акрам (с)-нинг ҳузурларида бошини эгиб турарди. Ӯз истак хоҳишини қандай айтишини билмасди. Ҳали ҳеч нима демасдан Расули Акрам (с) шундай марҳамат этдилар: Кимки биздан ёрдам сӯраса биз унга кумак берамиз. Аммо, кимки эҳтиёж сезмаса ва бирон махлуқдан эҳтиёжини бартараф этишни сӯрамаса парвардигор унинг эҳтиёжини қониқтиради. Бу сӯзни эшитгани биланоқ бу шахс  бирон нарса дейолмади. Ҳеч нимани сурамасдан ӯйга қайтди.

Қашшоқлик, бу шахс ва оиласининг аҳволини оғирлаштириб қӯйган эди. Яна бир неча кунларни шундай вазъиятда ӯтказди. Аммо чора топмади. Ҳаётнинг оғирлиги уни таҳликага солган эди.

У иккинчи  маротаба Пайғамбар (с) ҳузурларига борди. Ӯз мушкулотини баён этиш ва ул ҳазратдан кумак сурашни истаганида Расулуллоҳ ундан олдин уша сӯзларни такрор этдилар. “Кимки биздан ёрдам сӯраса биз унга кумак берамиз.

Бу шахс  ӯз истак хоҳишини баён этмасдан яна ӯйига қайтди. Бошқа нима қилишини ҳам билмасди. Ҳаётнинг оғирлиги чидаб бӯлмайдиган даражада етган эди. Ӯзича айтди: “Агар бу гал Худонинг Расули олдига борсам қандай йӯл билан бӯлмасин ул ҳазратдан ёрдам сурайман.

Учинчи маротаба Расуллулоҳ олдиларига борди. Аммо бу гал ҳам ӯз истак хоҳишини айтолмади.

Ислом динининг меҳрибон Пайғамбари (с) яна уша олдинги сӯзларни такрорладилар. Бу гал бу сӯзларни эшитганида ӯз мушкулотларнинг чорасини топганини сезди. Ӯзича ӯйлади: Худога таянаман ва Худо менга иноят этган истеъдод ва кучдан фойдаланаман ва  ишимга ёрдам беришни сӯрайман. Бу шахс  ӯзича айтди: Нима иш қилишим мумкин?

Зеҳнига саҳрога бориш ва утин жамлаб уни бозорга оббориб сотиш фикри келди.  Тешани қарзга олди ва саҳрога чиқди. Ӯтин жамлаб уни бозорга чиқариб сотди. Дз-моз даромад кӯрди. Бу маблағ билан озиқ-овқат сотиб ӯйига олиб борди. Ӯз қӯли билан ишлаган даромаднинг лаззати шу даражада эдиким кейинги кунларда катта ҳавас билан саҳрога чиқиб утин жамлаб уни сотди. Кӯпроқ утин жамлаш мақсадида эрталаб жойидан турарди ва саҳрога йӯл оларди. Қӯлга киритган даромадининг бир қисмини оила эҳтиёжларини таъминлаш ва бир қисмини эса захира этарди. Эҳтиёж сезадиган барча воситаларни сотиб олди. Худо унинг сайъ-ҳаракатига иноят кӯрсатиб  эҳтиёжларини бартараф этди. Бу шахс  қул ва бойлик эгасига айланди.

Бир куни Расулуллоҳ (с) унинг олдига келиб чиройли табассум  қилиб шундай марҳамат этдилар: “Айтмадимми, кимки биздан кумак сураса унга ёрдам берамиз. Аммо агар кимки эҳтиёжи бўлсаю бошқалардан кумак сурамаса Аллоҳ таоло унга кумак беради.

Аллоҳ таоло Нажм муборак сурасининг 39 оятида шундай буюради: “Ҳар бир инсонга ўз қилганидан бошқа нарса йўқ..”

Азизлар, иллоҳий даргоҳга яқинлашиш тавфиқига эришган ва ушбу қадрли ойда Парвардигорнинг неъмат ва файзу баракотидан баҳра олган рўзадорларга таҳсинлар бўлсин деймиз. Ҳамда бу муборак ойда ўзларимизни қайта тарбиялаш, ўзимизни англаш ва бандаликнинг синовининг тавфиқига мушарраф бўлиш учун шукроналар айтамиз. Гуноҳлардан узоқлашишга сайъ-ҳаракат қилайлик ва Парвардигор даргоҳидан ўз гуноҳларимизни кечиришини сурайлик.

Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Қадрли  тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди.

Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини  Аллоҳ Таоло қабул айласин.

Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ  Парвардигор ёру мададкорингиз  бўлсин.

 

Ёрлиқ