Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил хурдод ойининг 12-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил муборак Рамазон ойининг 17-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 2- июнь.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан мен Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил хурдод ойининг 12-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил муборак Рамазон ойининг 17-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 2- июнь.
Ривоят қилишларича, бундан 1440 йил муқаддам, ҳижратдан олдин, Рамазон ойининг 17 кунида Исломнинг азиз Пайғамбари (с) Аллоҳ амри билан кечаси Маккадан Байтулмуқаддасга сайр этадилар ва осмонларга меърож қиладилар. Қуръони каримнинг Исро сурасидаги биринчи оятда шундай буюрилган; “Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога оят-мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи зотдир.”
Шу тартибда , ушбу оят ва Ҳазрат Муҳаммад (с) сўзларига қараганда, Ислом пайғамбари меърож вақтида кўплаб илоҳий сирлар, яратилиш олами ва инсонлар тақдири рамзлари билан танишадилар. Бу ҳодиса Ислом Пайғамбари мўъжизаларидан бири ҳисобланади ва ул ҳазратнинг юксак мавқеларини кўрсатади.
Бундан 136 йил муқаддам, милодий 1882 йилнинг 2- июнида Италиянинг машҳур ватанпарвари Гарибалди вафот этди. Мазкур мамлакатда 14 асрда юзага келган тартибсизликка барҳам бериш ва бирликни ватанида яратиш учун кўплаб курашлар олиб борган Жозеп Гарибалди милодий 1882 йил 2 июнда 74 ёшида вафот этди. Гарибалди мустақил ҳокимлар қўлидан Италиянинг турли минтақаларини озод этганидан кейин Рим шаҳри Италиянинг пойтахти бўлиши учун Поп ҳукмронлиги остида бўлган ушбу шаҳарга икки маротаба ҳужум қилди. Франциянинг католик подшоси эса Попга ҳарбий кўмак юборади ва Гарибалди жангчилари сон ва қурол-яроқ жиҳатидан кўп бўлгани боис ушбу ҳарбий амалиётлар узоққа чўзилади. Франция кучлари бир неча муддат давомида Римнинг ягона Италияга қўшилишига тўсиқлик яратадилар. Гарибалдининг ўзи республика тарафдори эди ва аксариятнинг назарига ҳурмат кўрсатарди.
Италия парламенти бутун Италияда подшолик қилиш учун Эмануэлга овоз беради. Ҳукумат Бош вазир раҳбарлиги остида бўлиш шарти билан Гарибалди бу қарорни қабул қилади. Шоҳлик режими Италияда Иккинчи жаҳон уруши тугагунга қадар давом этади ва 1946 йилда референдум йўли билан ушбу режим республика бошқарувига айлантирилади.
Бундан 121 йил олдин, ҳижрий-қамарий 1318 йилнинг 17-Рамазон ойида мусулмонларнинг уламо ва пешволаридан бири бўлган ҳожи Мирзо Муҳаммад Ҳошим Хонсорий вафот этган. У қамарий 1235 йилда Хонсор шаҳрида таваллуд топган ва болалик пайтида оиласи билан биргаликда Исфаҳонга боради. Ҳожи Мирзо авваллари отаси ва Муҳаммад Боқирнинг шогирдларидан эди. Кейинчалик Саййид Садриддин Омулий олдида илм ўрганади. У бир неча йил Нажафи ашрафда ҳам Шайх Ансорий (р) каби етук устозлар қўлларида таълим олади ҳамда ўзи ҳам устозлик ва ижтиҳод даражасига етади. Фиқҳ заминасида ёзган унинг “Мабоний ул усул” китоби Ҳожи Мирзо Муҳаммад Ҳошимнинг машҳур асарларидандир. У ҳадис, усул, калом, ражол ва фалсафага доир ҳам китоблар ёзган.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.