Меҳр-муҳаббат ойи
Амирал-мўъминин Али (а)-нинг шаҳодат топган куни
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз. Бугунги эшшитиришимиз Амирал-мўъминин Али (а)-нинг шаҳодат топган куни муносибатига бағишланади. Бизни тинглаб боринг.
Азизлар, дуолар ижобат бўладиган ушбу малакутий лаҳзаларда Рамазон муборак ойининг 20 кунида ўқиладиган дуони биргаликда замзама этамиз.
Бугун Рамазон муборак ойининг 19-чи кечасидан бошлаб бир неча муддат давомида, шиа мазҳабидаги мусулмонлар ҳижрон ғамида ислом таърихининг энг қудратли шахсияти, яккапарастлик, тақводорлик , адолат, инсонийлик, садоқат ва покдоманликнинг ибрат-намунаси бўлган Амир-ал-муъминин Али алайҳиссалом ҳазратларининг ғам, қайғусини маросим олишади.
Биз ҳам ушбу қайғули муносабат билан барча мусулмонларга ҳамдардлик изҳор этамиз .
Амирал-муъминин Али алайҳиссалом уша йилнинг Рамазон ойида ўз шаҳодатлари ҳақида хабар берган эдилар. Ҳаттоки ойнинг ўрталарида, минбарда чиққан пайтларида ўз соқолларини ушлаб шундай марҳамат этдилар: «Энг шафқатсиз одамлар соқолимни бошимнинг қони билан буяшади».
Ул ҳазрат ўз умрининг охирларида ҳар кечалари ўз фарзандларининг ўйларига борардилар. Бир кечаси Ҳасан (а), бошқа куни Ҳусейн (а) , бошқа кечаси эса Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳонинг эри Абдулло Бин Жаъфар уйида ифторлик қилардилар. Ул ҳазрат жуда кам овқат еярдилар. Ул ҳазратдан фарзандларидан бири бунинг сабабини сўради.
Имом алайҳиссалом буюрдилар: «Худонинг амри келишини сезияпман ва қорним тўқ бўлмаслигини хоҳлайман. Умримга фақат бир ёки икки кун қолган холос!.»
Али алайҳиссалом ифторликни ўз қизлари Умм Кулсумнинг уйида қилдилар. Уша куни уч луқмадан камроқ овқат едилар. Ул ҳазрат фақат тоат-ибодат қилиш билан машғул эдилар. Ҳазрат Али алайҳиссалом изтиробда эдилар ва фақат осмонга қараб юлдузларнинг ҳаракатини тамоша қилардилар. Қанчаки тонг ботиши яқинлашса, шунча ул ҳазрат ташвиш ва изтиробга тушардилар ва шундай марҳамат этардилар: «Худога қасамки мен ёлғон айтмаяпман ва уша менга хабар берган киши ҳам ёлғон айтмаган. Бугун ваъда берилган шаҳодат кунидир!
Гоҳида истиғфорни замзама этардилар ва гоҳида Ёсин сурасини тиловат қилардилар. Уша кечаси Али (а)-нинг Худо билан розу ниёз қилишлари бошқа кунлардан фарқ қиларди.
Охир-оқибат уша узун тун ўз охирига етди ва Али (а) эрталаб намоз уқиш учун масжид томон йўл олдилар. Уйдаги ўрдаклар ул ҳазратнинг орқаларидан эргашиб, у кишининг жомаларига осилишди. Айримлар уларни ул ҳазратдан узоқлаштиришга ҳаракат қилишди. Ул ҳазрат буюрдилар: «уларни ўз ҳолига қўйинг, чунки улар нола қилгувчилардирлар». Имом Ҳасан (а) айтди: «Бу қандай ёмон фол?»
Ул ҳазрат жавоб бердилар: «Йўқ , мен ёмон фол айтганим йўқ, лекин юрагим қатл этилишимга гувоҳлик бермоқда.»
Умм Кулсум Имом (а)-нинг сўзларидан хавотирланиб шундай деб айтди: «Жаъда масжидга бориб халқ билан бирга намоз уқишига дастур беринг»
Ул ҳазрат марҳамат этдилар: «Иллоҳий қазоватдан қочишнинг имкони йўқ».
Али алайҳиссалом нофила намозини ўқишга турдилар. Аммо бу намоз бошқача ранг тус олган эди.
Сўнгра, тасбиҳ ва такбир айтиш билан шуғулландилар. Ул ҳазрат масжидда ётган шахсларни ўйғотиб намозга чорладилар. Ибн Мўлжам эса масжиднинг бир бурчагида ўз ёмон ва ғаламиз нияти билан ётган эди. Али алайҳисалом унга хитоб айлаб: “Жойингдан тур Аллоҳ таоло ғазабига гирифтор бўласан”,- дедилар. Сўнгра, Ҳазрат меҳробга бориб намозга турдилар. Намозда ул ҳазратнинг саждалари узун эди. Ибн Мулжам бу фурсатдан фойдаланиб энг яқин бўлган устунга яқинлашди. Ҳазрат Али алайҳисалом биринчи саждадан бошларини кўтарганларида, Ибн Мўлжам икки сажда орасида ўз қиличи билан ул ҳазратнинг муборак бошларига урди. Ул ҳазрат бир матонат билан шундай қаттиқ зарбага чидаб марҳамат қилдилар: “Бисмиллаҳи ва биллаҳи ва ала миллати Расулиллаҳи”, яъни Аллоҳ таоло номи билан у зотга қасамки, Расулиллоҳ (с) динига имон келтирганман!”.
Шаҳид Мутаҳаррий Али (а) сўнги умрлари ҳақида шундай айтади: Али (а) умриннинг энг ҳайратланарли лаҳзалари 45 соат ичида , яъни зарба етказиш лаҳзасидан бошлаб шаҳодат топган лаҳзаларигача эди. Али (а)-нинг аҳволи оғир эди. Саҳобалар хафа эдилар, нола қилишарди. Аммо Али (а)-нинг лабларида табассум жорий эди ва ул ҳазрат буюрдилар: «Худо йўлида шаҳодат топиш ҳамиша менинг орзуйим эди. Тоат-ибодат пайтида шаҳид бўлганим энг яхши лаҳзалардандир.»
Ҳазрат Али (а) ўз баракатли умрининг давомида ўлим ва шаҳид бўлишдан қўрқмасликларини кўрсатдилар. Пайғамбари Акрам (с.а) Маккадан Мадинага ҳижрат қилган пайтларида, амакивачалари Али (а) ул ҳазратнинг ётоқ жойларига кириб ётган пайтида, ўз жонига хатар солганини яхши билардилар.
Ҳазрат Али алайҳи саломнинг фидокорлигидан кейин нозил бўлган Бақара муборак сурасининг 207-чи ояти каримасида Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилган: "Одамлар орасида Аллоҳ таоло ризоятини олиш йўлида ўз жонини берадиган зотлар ҳам бор. Ва Аллоҳ таоло ўз бандаларига ғамхўр, меҳрибондир."
Ислом дини Расули (с.а) Али алайҳиссаломнинг шаҳодат топгани ҳақида кўпгина башоратларни далел келтириб, Ҳазрат Али (а) ўлимни интизорлик билан кўтган эдилар ва ҳатто ўз умрининг сўнги лаҳзаларида ҳам шундай амал қилардиларки гўё бу узоқ вақт кўтган интизорлик ўз якунига етмоқда.
Аммо ул ҳазрат шаҳид бўлиш учун муштоқликлари, маъбуд висолига етишлари ва Расули Акрам (с.а) ёнига қарор олишлари ул ҳазратни нафақат дунёвий ишларни бажаришни орқага сурмасдилар, балки бу амалларни Аллоҳ ризоятини касб этиш учун бир восита деб билардилар.
Али алайҳимсалом уша довюрак ва жасур шахслардан эдики Пайғамбари Акрам саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ул ҳазратни "иймонинг барчаси" деб билган эдилар.
Заҳарланган энг заҳарли қилич шафқатсиз кишининг қули билан ибодат меҳробида, энг адолатли бўлган шахснинг бошини ёриб ташлади ва унинг "фузту ва раббал Каъбати" нидоси мўъминлар юракларининг бор қарорини доимий йўқ қилиб ташлади.
Мусулмон ва ғайримусулмон муттафаккирлар Али (а)нинг фазилатлари ва мақоми ҳақида кўпгина жозибали ва қийматли сўзларни баён этганлар. Аммо ул ҳазратнинг катта ўғлиси Ҳасан бин Али (а) нинг айтган сўзи ҳамадан ҳам жозибалидир. Ҳазрат Али (а) ни дафн этилганидан сўнг Имом Ҳасан алайҳисалом ушбу қайғули ҳолатда кўз ёши тукилган ғам ва алам бор вужудини қуршаб олган пайтда, минбарга чиқиб халққа шундай марҳамат қилди:
"Ўтган кечада биз шундай шахсни қулдан бой бердикки Ислом динининг пешволари ўртасидан Расули Акрам (с.а)-дан бошқа киши бу шахсдан афзалроқ киши йўқ эди. У Пайғамбар(с.а)ёнида тўриб жиҳод қилди ва Жабраил ва Микоил ул ҳазратни муҳофазат этган ҳолда, Пайғамбарнинг байроқини қулга олди. Қуръон Пайғамбар (с.а)га нозил бўлган ва Исо бин Марям алайҳиссалом осмонга кўтарилган кечада ва Юшаъ Бин Нун шаҳодатга етган пайтда, ул ҳазратга иллоҳий раҳмат насиб бўлди.... Мени отам дунёнинг молу- мулкидан ўз хонадони учун 700 дирҳамдан бошқа бирон бир динор ва дирҳамни мерос қолдирмади."
Азиз тингловчилар, яна бир карра ушбу қайғули муносабат билан барча мусулмонларга ҳамдардлик изҳор этамиз .
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди.
Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин.
Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.