Меҳр-муҳаббат ойи
Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.
Бизни тинглаб боринг.
Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 21-чи кунида ўқиладиган дуони биргаликда эшитайлик. Марҳамат.
Азиз тингловчилар, бугунги дастурда жамиятда синфий оралиқ ва тенгсизликни баратараф этиш учун мўмин мусулмонларнинг бошқа айрим хиусусиятлари ҳақида сӯҳбатлашамиз.
Азиз тинловчилар бу айём эркинлик ва адолатнинг намунаси, нотиқ Қуръон, маҳрум бўлиб қолганларнинг муҳофазатчиси, жоҳил ва золимларнинг душмани ва комил инсоннинг барча ибрат-намунасининг тимсоли бўлмиш Амирал-мўминин Али алайҳиссаломнинг мазлумликча шаҳодатга етган айёмлари билан туғри келади. Амирал-мўминин Али алайҳиссаломнинг шаҳодат топган айёмларини огоҳлик билан кечаларини бедорлик билан ўтказаётган рўзадорлар ҳамда ҳақиқат ва ҳақнинг барча ошиқларига тасаллият изҳор этамиз.
Агар эсингизда бўлса ўтган дастурларимизда такидлаб ўтган эдикки, ҳозирги замоннинг мушкулотлари ва кескинликларидан бири бўлмиш синфий оралиқ, яъни синфий тенгсизлик ҳисобланадики, бир томонда астрономик бойликка эга бўлган шахслар осойишталик ва фаровонлдикда ҳаёт кечиришади ва бошқа томонда эса бугунги дунёнинг аксариятини ташкил этадиган одамлар камбағаллик ва қашшоқликда кун кечиришади. Ислом синфий бушлик ва тенгсизликларни бартараф этиш учун турли иқтисодий ва молиявий йўлларни баён этадиким, ўтган дастурлар давомида уларнинг айримларини таъкидлаб ўтгандик.
Синфий тенгсизликнинг сабабларидан бири бу бойликни йиғиш ҳисобланади. Шак-шубҳасиз агар бой одамлар инсоний ва диний масъулиятларига қараб амал қилсалар, Қуръон таъбири билан айтганда маҳрум қолган шахсларнинг молиявий ҳуқуқларини поймол этмасалар, ўз оила ва фарзандлари манфаатларининг фикрида бўлмасалар, мол-мулк йиғиш ҳамда манаполия қилишга қўл ўрмасалар замон ўтиши билан синфий оралиқлар ўртадан йўқ бўлиб кетади. Қуръони карим мол-мулк йиғиш маданиятини илдизидан йўқ қилиб ташлаш учун қатъилик билан кўраш олиб боради ва Тавба муборак сурасининг 34 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: : “Эй иймон келтирганлар! Албатта, ҳибр ва роҳибларнинг кўплари одамларнинг молларини ботил йўл билан ерлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсарлар. Олтин ва кумушни хазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг башоратини беравер.(Аҳли китобларнинг ҳибр ва роҳиблари мол-дунёга ўчлиги тарихда маълум ва машҳурдир. Улар одамларнинг молларини ботил йўл билан еганлар. Ушбу ояти каримада бу қабиҳ иш уларнинг «кўпларига» нисбат берилмоқда. Озчилиги ботил йўл билан одамларнинг молини ейишга қизиқмайди. Бу эса, воқеъликка тўғри келади. Бир вақтлар ҳибр ва роҳиблар тўплаган дунёлари подшоҳ ва императорларникидан ҳам кўплиги ошкор бўлган.Ояти каримада баён қилинишича, ҳибр ва роҳиблар фақат одамларнинг молларини ботил йўл орқали ейиш билан кифояланиб қолишмайди. Балки Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар ҳам:)” Бу оятда бир нечита муҳим нуқта назарга ташланади. Биринчиси бу шундан иборатки, оят ммўминларга ъитоб айлаш билан бошланади ва бу икки паёмга эга бўлиши мумкин. Биринчи паём бу бойларнинг оғир тақдирларига гирифтор бўлмаслик учун бойлик йиғадиган одамларнинг йўли билан бормасликдан уларни огоҳлантиради. Бу оятнинг иккинчи паёми шундан иборатки, ботил йўл орқали халқнинг мол-мулкини ейдиган яҳудийлар ва насронийлар уламоларининг шиорлари ва фиребларига гирифтор бўлмаслик ҳамда халқнинг Худога яқинлашиш йўлини бекитадиган изҳоротларининг зоҳирий фитна найрангларига алданиб қолмасликлари лозим. Дарвоқе, ислом ривоятларида шундай келтириладики, агар мусулмонлар ҳам уларнинг уламолари бойлик ва қудратга мойиллик зоҳир этганлари ва дунёнинг мол-мулкига берилиб кетганларини мушоҳада этсалар улардан узоқлашишлари лозим.
Бу оятдаги бошқа муҳим нуқта шундан иборатки, агар бойлик жамлайдиган одамлар бу дунёда бир неча кун неъмат ва фаровонликда ҳаёт кечирсаларда, аммо абадий дунёда албатта ўзларининг инсонга зид бўлган амалларининг жазоси билан юзмаюз бўлишади. Шунинг учун оятнинг охирида шундай марҳамат этади “Олтин ва кумушни хазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг башоратини беравер”
Қуръони карим Тавба муборак сурасининг 35 ояти каримасида шундай буюради: “ Бир куни ўша(олтин-кумуш)-ларни жаҳаннам ўтида қизитилади ва пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босилиб: «Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди тўплаб юрган нарсангизни татиб кўринг!» дейилур.”Эҳтимол айримлар ислом дини бу таҳдидлар билан иқтисодий фаолиятларга қаршиддир деб тасаввур этишлари мумкин . Ҳолбуки бундай хулоса чиқариш нафақат ислом динининг иқтисодий асосларига қаршидир , балки бу қарашга хилоф тарзда ислом исломий жамиятни бегоналарга қарам бўлмаслик, истиқлол ва иззат-эҳтиромини сақлаш учун сайъ-ҳаракат қилиш ва ишлашга даъват этади ва Нисо муборак сурасининг 5 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Аллоҳ (ҳаётингизни) тургизиш (воситаси) қилган молларингизни эси пастларга берманг. Уларни ўша моллардан ризқлантиринг, кийинтиринг ва уларга яхши сўзлар айтинг.”
Шуни билишимиз лозимки, Қуръони каримда 110 маротаба дунё ва шу мизонда охират ҳақида сўз юритилади. Муҳим нарса шундан иборатки, социалистик ва капиталистик тизимларга хилоф тарзда исломда мол-мулк ва бойлик асосий мақсад эмас, балки ижтимоий ва шахсий эҳтиёжларни қониқтириш учун бир восита ҳисобланади. Бунга қўшимча Муҳаммадий салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам пок исломининг ижобий маданиятига кўра, ҳеч ким бойликни манополия қилиш ҳаққига эга эмас. Мол-мулк ва бойлик ҳамда табиий манбалар синфий оралиқларни вужудга келтирмаслиги учун бойликни хазина қилувчи шахсларнинг ихтиёрида бўлмаслиги лозим.
Азизлар, энди дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли қисмида “ Жаннат аҳлидан бўлган кекса киши” унвонли ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари! Бу нуроний зиёфатнинг маънавий соатларида ва Оллоҳ таоло билан унс ва улфат олиш лаҳзаларида ўз хайрли дуоларингиз билан бизларни ҳам дуо қилишни унутманг!
Азизлар, бугун сиз билан биргаликда “ Жаннат аҳлидан бўлган кекса бир киши ” ҳақида бир ҳикояни эшиттамиз.
Расули Акрам (с) утирган эдилдар ва бир неча саҳобалари ул ҳазратнинг атрофида тўпланиб Расули Худонинг сўзларидан баҳра олаётган эдилар. Шу пайтда ул ҳазрат бир томонга ишора этиб марҳамат этдилар: Яқинда бу йўлдан жаннат аҳлидан бўлган киши келади. Бир неча вақт ўтмасдан кекса бир киши етиб келди. Кекса ёшда бўлган киши вузўъ олган эди ва ўнг қўли билан уни артаётган эди ва ўз пойафзалини чап қўлига олган эди.
Чол яқинроқ келиб саломлашди.
Эртанги куни Расули Акрам (с) буюрдилар: “Жаннат аҳлидан бўлган бир киши яқинда бу йўлдан келади.” Саҳобалар яна уша кекса кишининг кириб келишини кўрдилар. Учинчи куни ҳам саҳобалар аҳли жаннатдан бўлган кекса кишини кўрдилар.
Абдуллоҳ Бин Амр Бин Ос уч кун Худо Расули (с) хизматида эди ва қадрли Набийнинг сўзларини эшитган эди . У бу кекса киши билан танишиб олиш ибодат ва хайрли аъмолларидан хавардор бўлиш ва унинг жаннат аҳлидан бўлган маънавий мақоми ҳақида маълумот олиш қарорига келди. Абдуллоҳ ушбу кекса кишини излаш пайида тушди. Унинг ўйига яқинлашгани билан унга айтди: “Мен отамдан хафаман ва қасам ичдимки уч кун ўйга қайтмайман. Агар сиз рози бўлсангиз уйингизда қолсам. Кекса киши унинг таклифини қабул қилди. Амр Бин Оснинг ўғли кекса кишининг ўйига келиб уч кунни уша ерда ўтказди.
Абдуллоҳ уч кун кекса кишини кўзатиб турган бўлсада, лекин бу муддат ичида унинг тоат-ибодат қилиши, намоз ўқиши ёки бирон-бир махсус аъмолни бажаришини кўрмади. Фақат бошини ёстиққа қўйган пайтида ҳар гал Худони зикр этарди. У тун бўйи ухлади ва бомдод намозига жойидан турарди. Абдулло уч кун мобайнида бирон-бир киши ҳақида ёмон сўз ундан эшитмади. Уч кун ўтди ва кекса кишининг хатти-ҳаракатлари Абдулло учун шунчалик оддий туюлдиким, ҳатто чолни таҳқирлаш ҳаддига келган эди, аммо ўзини тийди. Кекса киши билан хайрлашиш пайтида Абдулло унга айтди: “Мен ва отам ўртамизда бирон-бир гина-кудурат йўқ. Мен сиз ҳақида Расули Акрам (с)-дан жаннат аҳлидан эканингизни эшитгандим. Шунинг учун сизни яхшироқ танишим ва ибодатингиз ва аъмолларингизни билмоқчи эдим. Энди аъмолларингиз кўп эмаслигини англадим.
Расули Акрам (с) сизни жаннат аҳлидан эканингизни айтган эдилар, аммо сизнинг мавқеингизни юксалтирадиган нарса нима бўлишини билмадим.
Кекса киши Абдуллоҳнинг сўзларини эшитганидан сўнг жавоб берди: Хатти-ҳаракатим ва аъмолларим уша курганинг эди.
Амр Оснинг ўғли йўлга тушди. Бир неча қадам ташлаганидан кейин кекса киши уни чақириб: Сен ташқи хатти-ҳаракатим ва аъмолларимни кўрдинг. Аммо юрагимда бирон-бир мусулмонга нисбатан гина-кудуратим йўқ ва Аллоҳ таоло бирон-бир неъмат ато этган одамларга ҳасад ҳам қилганим йўқ, деди.
Абдуллоҳ деди: Бу хайр-эҳсон ва меҳр-шафқатингиз сизни иллоҳий марҳаматига сазовор айлаган. Биз эса сиздек покдил ва бошқаларни севадиган даражада меҳрибон бўла олмаймиз.
Пайғамбари Акрам (с) буюрмишлар: Олов утинни ёндириб кулга айлантирганидек гина-кудурат ва ҳасад яхши амалларини нобуд этади.
Аллоҳ таоло барчаларимизни Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг ахлоқи ҳамидалари билан яхши сифатланиб боришимизни насибу рўзи айласин! Мулойим, ҳаёли, қаноатли, кечиримли, солиҳ бандалардан бўлишимизга муваффақ айласин!
Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.