июн 10, 2018 14:48 Asia/Tashkent

Жаннат ҳасратида

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!

Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.

Бизни тинглаб боринг.

Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 22-чи кунида ўқиладиган дуони биргаликда эшитайлик.

Қадр кечаси Худонинг энг яхши ойидаги энг яхши замони ҳисобланади. Бу кеча минг ойдан афзалроқдир ва гуноҳлар кечирилиши учун энг муносиб фурсатдир. Қадр кечасида рўзадорларнинг розу ниёзларини осмонга олиб бориш учун иллоҳий фаришталар гуруҳ-гуруҳ бўлиб ерга тушишади. Бас, энг яхши тақдирланишга эга бўлиш учун Худонинг чексиз даргоҳига тоат- ибодат қилинг!

Қадр кечаси муборак ва муқаддас кечалардан ҳисобланадики, Қуръони каримда парвардигор бу ойни буюк кеча деб таъкидлайди. Йил ойлари ўртасида қадр кечасидек фазилат ва эзгўликка эга бўлган ой учрамайди. Бу кеча Қуръон нозил бўлган ва фаришталарнинг осмондан ерга тушиш кечасидир. Қадр кечасида тоат-ибодат қилиш минг ой тоат-ибодат қилишдан афзалроқдир. Бу кечада инсонларнинг бир йиллик тақдири, умрлари, ризқлари ва бошқа муҳим ишлари белгиланади. Исломий ривоятларда шундай келтириладики, эҳтимолан қадр кечаси Рамазон муборак ойининг охирги ўн кунида қарор олган. Чунки пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам бу ойнинг охирги ўн кунида ётмасдан тоат-ибодат билан ўтказарди. Шунингдек Худога тоат-ибодат қилиш учун айниқса Рамазон ойининг 23 кунида ўз аҳли байтларини ётишга қуймасдилар ва биргалашиб Худо билан розу ниёз қилиш ва дуо ўқиш билан шуғулланпрдилар. Ҳазрат Али алайҳиссалом шундай марҳамат этади: “Аллоҳ таол қадр кечасини янада кўпроқ аҳамият қаратишингиз учун махфий сақлаган. Чунки агар бу кечани сизга ошкор ва аниқлаб берганида, сиз бу кечанинг фақат фазилатлари ва унинг аъмоллари пайидан бўлардингиз ва бошқа кечаларни эсдан чиқарардингиз.” Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам қадр кечасининг тафсири ҳақида шундай марҳамат қиладилар: “Бир соат тафаккур қилиш бир йил ибодат қилишдан афзалроқдир”. Албатта уша киши тафаккур қилишга муваффақ бўладиким, агар Аллоҳ таоло унинг қалбини тавҳид ва маърифат нури билан ёруғлантирган бўлса ҳамда сулук ва ибодат қилиш йўлида қадам ташлаган бўлса. Бу тафаккур инсонни ўзининг ички дунёси, истеъдодлари ва шунингдек ўз айби ва унда мавжуд бўлган ёмон хусусиятлари билан ошно этади. У машқ қилиш билан энг эзгў сифат ва хислатларни ўз ичида тарбиялаши ва вақт ўтиши билан ёмон хислатларни ўзидан узоқлаштириши  мумкин. Бундай тафаккур инсонни камолотга етказиш учун катта аҳамият ва фойдага эгадир. Ўз аъмоллари ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида тафаккур қилиш ўзида мавжуд бўлган камчилик ва заиф томонларни кўрсатади ва ўтган инсонларнинг аҳволи ҳақида тафаккур қилиш инсонни амалларининг натижаси, ишининг охир-оқибати, хушбахтлик ва гирифторликларининг босқичлари ҳамда табиатдан ташқи олам билан ошно этади. Тафаккур убудият олами ва бандалик мақомига эришиш учун мислсиз бир воситадир.                                         

Азизлар энди эса “Рамазон муборак ойида ифторлик қилиш” ҳақида тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг сўҳбатини тинглаймиз. Марҳамат                                  

Тинглаганингиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг сўҳбатлари эди.                                                       

 Қадр кечасида халқ мазҳабий фазо ва масжидларга ҳузур топиш билан ўзаро бирбирлари ёнида тўриб тонг ботгунча Худонинг азаматини тарифлашади ва унинг даргоҳидан офият ва мағфират тилашади. Бу маънавий жамоатдан худопараст ва пушаймон бўлган инсонларнинг замзамалари осмонга кўтарилади ва ҳама жойда Қуръоннинг тиловати, розу ниёз қилиш ва муножот айтиш садоси эшитилади. Рамазон ойининг 23 чи кечасида Қуръонни ўз бошларига олиб, раҳмат ёмғири ёғиши  ва уларнинг жонларини зулол суви билан тозалаши учун Худони 14 нур, яъни аҳли байт алайҳимсаломлар билан қасам беришади.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари қадр кечасининг аҳамияти ҳақида шундай буюрадилар: “Ҳақиқатан ҳам қадр кечасидан мўмин рўзадор инсон янги йилни башлайди. Қадр кечасида иллоҳий котиблар томонидан унинг бир йил давомидаги тақдири ёзилади. Инсон янги бир йил, янги босқич ва дар ҳақиқат янги ҳаёт ва валодатга киради.”                               

Азизлар, энди  дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли охирги қисмида “Жаннат ҳасратида” мазмунли бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!

Ўз нафсларини тийиб, ўзларини ёмонликдан сақлаб, саломатлик ва саодатга эришиш мақсадида рамазон ойида рўза тутганларга саломлар йўллаймиз.

Азиз дўстлар, бугун «Жаннат ҳасратида» номли бир ҳикояни биргаликда эшиттамиз.

Од қавми Жазиратул арабнинг жанубий-ғарбий  қисмида жойлашган Аҳқоф сарзаминида яшардилар. Улар бой, баланд бўйли, кенг ярғинли кишилар бўлиб  ўзоқ умр курадиган одамлар эдилар ва жуда яхши об-ҳаво, сув каби, чиройли иқлимга ва бир ям-яшил водийга эга эдилар. Од қавмининг насл- насаби Од Бин Авс қавмига бориб тарқалади. Однинг  Шадод ва Шадид номи билан икки ўғлиси бор эди. Од оламдан ўтганидан кейин ўғиллари Шадод ва Шадид ўз атрофида бир гуруҳни тўплаб шаҳарларни босиб олишарди ва зулм, зўравонлик ва ғоратгарчилик қилиб барча жойларга ҳукмрон бўлишди. Шадид ҳам оламдан кўз юмди ва Шадод ягона ва рақибсиз шоҳга айланди. У ғурур ва такаббурликка берилиб кетди.   

Аллоҳ таоло уларни ҳидоятга бошлаш учун ўзларидан бўлган Ҳуд алайҳиссаломни Пайғамбар қилиб танлади. Ул ҳазрат шадодни худопарастликка даъват этди ва унга буюрди: Агар Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилсанг, У Зот сенга абадий жаннатни мукофот айлайди.

Шадод,  жаннат қандай экан деб савол берди.

Ҳазрат Ҳуд алайҳиссалом жаннатни тавсифлаб берди.

Шадод айтди: Худонинг жаннатига ўхшаган жаннатни ўзим ҳам яратишим мумкин. Такаббур  ва мағрурлик  Ҳуд алайҳиссалом сўзларига қулоқ солиши ва пайравлик қилиши учун унга тусиқлик яратди. Шадод  олам парвардигорининг олдида мағрурлик ила туриб жаннатни қуришга қарор қилди.  У Ирам шаҳрини қурди ва юзлаб қумондонларни бу шаҳарда жаннатни  яратиш учун маъмур этиб тайинладиким, ҳар бири минг нафар ишчиларни назорат қилиб ишлашга мажбурлашарди.Шадод дунёнинг барча подшоҳларига нома ёзиб унга жаннат қуриш учун тилла ва олтин буюмларни юборишларига илтимос қилди.

Қўшин қомондонлари ўзоқ вақт давомида жаннат қуриш билан шуғулланиб жаннат қурилиши тугаганига қадар унинг атрофида мустаҳкам панжара, шукўҳли  саройлар бино этишди. Сўнгра жаннатни очиш учун Шадод, унинг вазирлари ва қўшинларини олиб келишига хабар беришди. Шадод  ҳамроҳлари билан уша қурилган шаҳр томон ҳаракат қилишди. Шаҳарга етиш учун бир кечаю кундуз  қолган эдиким тусатдан осмондан момоқалдироқ гумбурлаб уларни қаттиқ уриб ерга яксон қилди. Од қавмини ҳалок қилди, у ўтган жойлардан масканлардан (уйлардан) бошқа ҳеч нарса қолмади. Қавмнинг ҳаммаси ҳалок бўлди. Ҳар доим Аллоҳ таоло жиноятчи қавмларни шундай жазолайди. 

Шундай ривоят қилишадиким, Худо расули (с) утирган эдиларким Азроил ул ҳазратнинг зиёратига ҳозир бўлди. Пайғамбар (с) сўрадилар: Эй биродар, сен минг йиллар давомида инсонларнинг руҳ ва жонини олиш учун маъмурсан. Уларнинг жонларини олганингда бирон раҳм-шафқат қилганмисан?

Азроил жавоб берди: Бу муддат ичида фақат икки кишига раҳм қилганман. Бир куни денгизда бўрон кўтариб кемалардан бирини бўзиб ташлади. Кемадаги йўловчилар чўкиб кетишди ва фақат бир ҳомила аёл нажот топтди. У кеманинг бир ёғочи устидан сўзиб денгиз тўлқинлари уни қирғоққа олиб келди ва уша ерда ташлади. Бу ўртада у бир ўғил тўғди. Мен бу аёлнинг жонини олиш учун маъмур бўлган эдим. Аммо унинг ўғлига раҳмим келди.

Иккинчи маротаба эса, Шадод Бин од йиллар давомида ўзининг боғи ва жаннатини қуришга машғул эди ва уни қуриб битирганидан кейин жаннатни кўришини истаганида Аллоҳ таолодан шундай фармон келдиким унинг жонини олай. У ўз умрини бу жаннат ва боғни қурилишига сарфлади , аммо уни кўрганини истаганида ўлим асирига тушди.

Азроил Худо Расули (а) олдиларига ҳозир бўлди ва буюрди: Эй Муҳаммад, худойим сенга салом юборди ва шундай буюрди: Азаматим ва жалолим номига қасам ичаманки бу ўғил уша Шадод Бин Оддир ва мен уни онасиз вояга етказдим ва подшоҳлик мансабига етказдим. Аммо у нонкўрлик ва такаббурлик қилди. Сўнг унга қаттиқ азоб юбордик, токим кофирлар билишлари керакки биз уларни синовдан ўтказамиз аммо уларни озод қилмаймиз.

Аллоҳ таоло Оли Имрон муборак сурасининг 178 ояти каримада шундай буюради:”Куфр келтирганлар уларни тек қўйганимизни ўзлари учун яхши деб ҳисобламасинлар. Биз уларни фақат гуноҳлари кўпайиши учунгина тек қўямиз. Уларга хорловчи азоб бордир.”

Азизлар умид қиламизки Оллоҳ таоло бизларнинг тавбаларимизни тавфиқ айлаган бўлса ва ўз пок фитратларимизга қайтишимиз учун иноят қилган бўлсин!

Оллоҳ таоло бизларни ҳам ўз мағфирати ва кечиришига лоиқ деб билсин!                                     

Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Қадрли  тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини  Аллоҳ Таоло қабул айласин. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ  Парвардигор ёру мададкорингиз  бўлсин.