Эрон бозори
Эроннинг қолин гиламлари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз “Эрон қолин гиламлари” мавзуига бағишланган. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Азизлар, қатор радиомақолалар билан сизни Эроннинг жаҳон бозорларида муҳим ўринларга эга маҳсулотлар билан таништириб келмоқдамиз. Эслатиб ўтамиз, Эрон писта етиштириш бўйича АҚШдан ўзиб, биринчи ўринга кўтарилиб олган. Турли маълумотларга қараганда, ўша йилда Эронда 220-230 минг тонна писта ишлаб чиқарилган. Бугунги кунда ҳам унинг етиштириш мазкур мамлакатда ошиб бормоқда.
Заъфарон ҳам Эроннинг экспорт бўладиган муҳим маҳсулотларидан бири ҳисобланади.
Ҳар йили бутун дунё бўйича бор-йўғи 300 тонна заъфарон етиштирилади. Кўриб турганингиздек, мазкур усул жуда машаққатли бўлгани учун заъфарон Ўрта асрлардан буён баҳоси тушмаган ягона зиравор ҳисобланади.
Эрон умумий ҳисобда 170 тонна заъфарон ишлаб чиқариб, жаҳон мамлакатлари бўйича етакчи ўринни эгаллайди.
Қора марворид номини олган Эрон икраси ҳам жаҳон бозорларида муҳим маҳсулотларидан бири саналади.
Айтиш лозимки, ҳар йили Эрон ишлаб чиқарувчилари 1.5-2 минг тонна бақра балиқ икраси (қора икра) экспорт қилишни режалаштиришади.Бу ҳақда Эрон Балиқчилик ташкилоти раҳбари, қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Ҳасан Солиҳий баёнот берган эди. Унинг маълумотларига қараганда, ўтган йили Эрон 1.2 минг тонна қора икра ва 600 тонна бақра балиқ гўшти ишлаб чиқарган. Бу йили эса қора икра ишлаб чиқариш 60 фоизга ўсиб, 2.5 минг тоннага етиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Солиҳий Сори шаҳрида йилига 2 минг тонна бақра балиқ гўшти ва 10 тонна бақра балиқ икраси ишлаб чиқарувчи хўжалик очилишини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, Каспий бўйи давлатлари – Эрон, Озарбайжон, Туркманистон, Россия ва Қозоғистон жаҳон бозорига қора икранинг 80 фоизини етказиб беради. 2010 йилда ушбу 5 давлат бақра балиқ популяциясини кўпайтириш мақсадида уларни овлашни 5 йилга тақиқлаган эди. Бундан ташқари, Эрон денгизга 3 млн дан ортиқ бақра балиқ боласини чиқариб юборган эди.
Айтиш лозимки, Эрон қолин гиламлари мазкур мамлакатда ҳунар, яратувчанлик, қўшма ҳаракатларнинг уйғунлиги ва миллий маданиятнинг тажаллийсидир. Тарих давомида Эроннинг қолин гиламларни ушбу маданиятининг бир бўлаги сифатида доимий тарзда ўзининг партавига эга бўлган.
Эронлик тадқиқотчи ва адиб доктор Ҳусейн Тажаддуд “Эрон қолинларининг энциклопедияси” номли муҳим китобининг муқаддимасида шундай ёзган: “ Узоқ ўтмишдан бери жаҳон аҳли Эрон юртининг икки фахрли нарсаси билан танишишади: шеър ва қолин гилам. Бошқача айтганда, эронликларнинг эстетик завқлари ва салиқалари мафҳум ва маъно жиҳатидан шеърда, модда ва сурат жиҳатидан қўлдан тўкилган қолин гиламда тажаллийсини топган.
Форс тилида фарш деб ерда ёйиладиган кигиз, бўрё ва турли гиламларни айтишади. Аммо фарш ёхуд гилам деганда, асосан қолин гилам назарда тутилади. Зеро ушбу қолин гиламлар пахта ипак ва жун толаларидан гўзал нақшлар ва рангларга эга бўлган ҳолда тўқилади.
Қолин тўқиш ҳунари Эроннинг энг қадимий саноатларидан бири ҳисобланади ва асрлар ўтиши билан ўзига хос янги шакллар, нақшлар, сифатлар ва нафисликларга эга бўлган.
Кўплаб сайёҳлар ва тарихчиларнинг ёзишларича, Эрон юртининг турли минтақалари, жумладан, Форс, Озарбайжон, Хузистон, Исфаҳонда қолин тўқиш жойлари мавжуд эканлигини ва ушбу ишхоналарда эронлик қолин тўқувчилар катта завқ ва шавқ билан ўз ишлари билан шуғулланишганини таъкидлашган.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “"Эрон бозори” рукни остидаги янги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.
Юнонлик тарихчи Ксенофон “Куруш сирати” номли китобида “эронликлар ухлаш пайтида ётадиган ўринлари юмшоқ бўлиши учун ётадиган жойлари остида кичик қолин ҳам ёйиб қўядилар” деган ишораларни қилган. Бу каби маълумотлар Эронда қадимдан қолин гиламлардан кундалик турмушда кенг фойдаланилганидан далолат беради.
Ўша вақтда ҳам эронликлар учун қолин гилам уй-рўзғорнинг муҳим бўлган буюмларидан бўлган. Қўлдан тўкилган қолин гилам агар бирон эронликнинг уйида бўлмаса, унинг уйи худди руҳсиз ҳамда ишқ ва ҳаётдан бўшдек туюлган.
Таъкидлаб ўтганимиздек, қолин гиламлари Эронда ҳунар, яратувчанлик, қўшма ҳаракатларнинг уйғунлиги ва миллий маданиятнинг тажаллийсидир.Қолин тўқиш ва уни тайёрлашда кўп кишилар бевосита ва билвосита хизмат қилишади.
Зеро унинг толаларини биров тайёрласа, биров улар учун ранг тайёрлайди ва айрим турли нақшлар яратишса, бошқалар уларни тўқиш вақтида фойдаланишади.
Тарих нуқтаи назаридан гилам тўқиш билан шуғулланган биринчи қавм ва халқнинг макони ва замони аниқ эмас. Бунинг сабаби қўлдан тўқилган гиламларнинг табиий тузилмасидир. Айтишларича, ўсимлик иплари ва дарахтлар пўчоғидан тўқилган сабад ва бошқа нарсалар такомиллашганидан кейин гилам тўқиш ҳам юзага келган.
Қўйлар уй ҳайвонига айлантирилганидан кейин одамлар уларнинг жунларидан гилам тўқишган. Тарихнинг гувоҳлик беришича, биринчи гиламлар аёллар орқали тўқилган ва асрлар давомида ушбу касб билан кўпроқ аёллар шуғулланишган. Улар уй учун гиламларни тўқиш билан бирга ром этилган ҳайвонларнинг устини ёпиш ва айрим нарсаларни олиб юриш учун халта ва хуржинларни ҳам тўқишни бошлашади.
Эронликлар томонидан қўлдан тўқилган энг биринчи гилам “Позирик” қолин гилами ҳисобланади. Бу гиламни рус археологлардан бири Руденко милодий 1949 йилда Сибир минтақасида жойлашган Позирик водийсида топган. Бу жой Саколар сулоласи шоҳларидан бирининг қароргоҳи бўзлган. Позирик қолин гилами жундан тўқилган ва турли ранглар билан безатилган. Ундаги нақшларда отлиқ кишилар, ўтлаб юрган бўғилар, танаси арслон ва боши бургутга ўхшаган жонварлар расмларини кўриш мумкин.
Олимларнинг аниқлашларича, позирик қолинидаги нақшлар Эрон платосида мавжуд маданият, санъат ва удумлар билан яқинлик қилади.
Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори” рукни остидани янги эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.