август 30, 2016 12:08 Asia/Tashkent

Ислом ва иқтисодий тараққиёт

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен, Адиба Қодирий "Ислом ва иқтисодий тараққиёт"  туркум эшиттиришнинг  навбатдаги сони  билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Агар эсингизда бӯлса ӯтган бир неча дастурларимиз давомида иқтисодий тараққиёт ривожланишнинг хусусиятлари ҳақида сиз билан  сӯҳбатлашган эдик. Ҳамда шуни таъкидлаб ӯтган эдикки ривожланиш ислом динида бир неча жиҳатдан иборат бӯлган жараёндан иборат. Ислом динига бӯлган қараши инсон вужудининг икки жиҳати яъне маънавий ва моддий жиҳатларини назарга олади.  Шу сабабдан исломий тараққиёт ӯзига хос хусусиятга эгадир. Худопарастлик ва инсон вужудининг қадриятларига аҳамият бериш бу хусусиятларнинг энг муҳими саналади.

Таъкидлаб ӯтганимиздек исломий тараққиёт моделида бундай ёндошиш ижобий оқибатларни вужудга келтиради. Жумладан  иқтисодий фаъолиятларда (зулм қилмаслик душманлик,  фирибгарлик ва фасоддан ӯзоқда бӯлиш бу хусусиятларнинг сирасига киради. Шунингдек исломнинг иқтисодий таълимотида адолат ривожланиш ва фаровонликнинг бошқа муҳим омилларидан саналади. Бойликни адолат юзасидан тақсимлаш ва жамиятда мувозанатни ижод этиш ривожланиш ва бойликнинг ортиши ва халқнинг молиявий қудратининг кенгайиши билан бирга амалда татбиқ этилади.

Исломий тараққиёт моделида мавжуд бӯлган бошқа хусусиятлардан бири бу атроф муҳитни сақлашга аҳамият қаратишдир. Сизга маълумки табиий манбалар инсон ҳаётида муҳим ҳаётий рол ӯйнайди. Ҳар йили донишмандлар кетмакет тадқиқотлар олиб боришлари билан энергетиканинг янги манбаларига эришадилар. Ёки ернинг қалбидан янги маъданларни кафш этишади. Бугунги устувор тараққиётнинг мафҳуми шундан иборатки дунёнинг тараққиёт жараёнида атроф муҳитнинг шароити ва табиий манбаларнинг имкониятларига эътибор қаратилмайди.

Милодий 60-70 йиллар атроф муҳитни муҳофазат этиш зарурати заминасида инсониятнинг ӯйғониш даври саналади. Уша замондан бошлаб ҳозирги кунгача муттахасислар ва донишмандлар манбаларнинг охирга етиши  ва табиатга катта зарарлар етказилиши ҳақида огоҳлантириб келишмоқда.

Мутафаккирларнинг аксарияти ҳам саноатлашган мамлакатларнинг адолатсизликча ва ҳаддан ташқари ривожланишлари хусусида хавотирланиш изҳор этишган. Эндиликда дунёнинг мамлакатлари шундай хулосага келишганки муносиб технология кӯп маҳсулот берадиган ва атроф муҳит учун энг кам зарар етказадиган технология саналади. Ривожланган мамлакатлар ҳам табиий манбаларни истеъмол этишда  тижамкорликка эга бӯлган технологиялардан фойдаланишга эҳтиёж сезишади. Устувор тараққиётнинг тарафдорларининг нуқтаи назарига кӯра атроф муҳит иқтисодий ривожланишнинг ажралмас бир қисми ҳисобланади ва тараққиёт жараёнида эса унга нисбатан ҳурмат -эҳтиром кӯрсатиш лозим. Табиийки ривожланиш атроф муҳитни мулоҳаза этмасдан назарга олинса устувор бӯлмайди.
Табиат инсоннинг фойдаланиши учун фақат хом модда унвонида назарга олинганми?  Албатта табиат билан инсоннинг алоқаси фақат табиатдан фойдаланиши мумкин эмас,  балки табиат ва инсон ӯртасидаги алоқада мувозанат ва мӯьтадиллик риоят этилиши лозим.
Ҳозирги кунда шоҳид бӯлмоқдамзки инсоният илм, технология ва ривожланишга эришиш мақсадида яхши ҳаёт кечириш учун атроф муҳитни муносиб этиш ӯрнига унга зарар етказиш билан шуғулланмоқда. Устувор ривожланишнинг ҳомийлари шундай ақидага эгаларким ҳамиша иқтисодий ривожланиш ва атроф муҳит ёки улардан бири бошқа бирининг ӯрнига қурбон бӯлиши шарт эмас. Чунки атроф муҳитнинг кайфияти иқтисодий таррақиёт ва ривожланишга ҳам ёрдам беради. Шунинг учун инсоният атроф муҳитнинг азим инқилобига эҳтиёж сезмоқда,  чунки табиий манбаларни келажак авлод учун ҳам сақлашимиз лозим. Шу тартиб билан устувор тараққиётда табиий ресурслардан мантиқий фойдаланиш,  умумий ҳамжиҳатлик ва иштирок этиш,  ҳамда адолат ва мувозанатга бӯлган эҳтиёж яхши мушоҳада этилади.  Бундай факторлар исломнинг иқтисодий таълимотларида кенг учрайди.