июн 12, 2018 14:14 Asia/Tashkent

Баҳлул масжиди

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари! Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 23-чи кунида ўқиладиган дуони биргаликда эшитайлик.

Азиз тингловчилар, бугунги дастурда мўмин мусулмонларнинг жума намозини бажо келтиришлари ҳақида сӯҳбатлашамиз.

Азиз тингловчилар Рамазон муборак ойининг тақдирни белгиловчи ва ўта муҳим кечаларидан бири бу Қадр кечаси ҳисобланади. Қадр кечаси Қуръон асосида тафаккур қилиш, салбий ва ижобий масалаларни таҳлил этиш кечаси, йил давомида режа тузиш кечаси, тақдирланиш кечаси, ҳаётни қайта тиклаш ва янгилаш кечаси ҳамда янги ҳаётни бошлаш кечаси ҳисобланади. Бундан олдин таъкидлаб ўтганимиздек, ислом динида энг муҳим мавзў бу инсоннинг сўзлаши ва хатти-ҳаракатини назорат этишда ижобий рол уйнайдиган “Худони зикр этиш” ҳисобланади.  Шунингдек айтган эдикки, Худони зикр этишнинг муҳим намуналаридан бири бу намоз ва уни бажо келтириш, яъни намозни умумий бир маданиятга айлантириш ҳисобланади. Ислом бу маданиятни вужудга келтириш учун жамоат намози,кунлик дастурлар, ҳафталик режалар, жума намози ва йиллик дастурларда эса бутунжаҳон Ҳажж сафарини ижод этган.

Жума намозининг аҳамияти ҳақида шуни айтиш лозимки, Аллоҳ таоло Жума номи билан бир сурани нозил этган. Бу суранинг охирида шундай келтирилади: “ Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

Жума намози  бутунжаҳон Ҳаж сафарига нисбатан чекланган намоздир. Аммо аҳамиятга қарор оладиган муштарак мақсадга эгадир. Уларнинг мақсадларидан бири бу ўз қудрати ва бирдамлигини кўрсатиш учун мусулмонларнинг йиғилиши ва бирга бўлишлари ҳисобланади. Мушкулотларни ҳал этиш ва бўҳронларни бартараф этиш учун улар бирбирлари билан фикр алмашишади. Улар ҳарбий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва ижтимоий ҳодисалар жараёнида қарор олишади, руҳни поклаш ва нафсни тозалаш учун муносиб имконият яратишади ҳамда ислом ибодатининг шукўҳли маросимини тирик сақлаш учун Худони зикр этишади. Шу сабабдан жума намозини тоат-ибодат қилиш ва сиёсий йиғилиш деб билишади.                              

Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам жума намозининг аҳамиятини кўрсатиш учун шундай марҳамат этадилар: “Худо жума намозини сизларга вожиб этди. Кимки уни мен ҳаёт бўлганимда ёки менинг ўлимимдан кейин кичик деб билса ёки уни инкор этса, Худо унинг хотиржамлигини бўзади. Агар у жума намозига эътибор қаратмаса, Худо унинг ҳаётига хайр ва баракат бермайди, унинг намози ва закоти қабул бўлмайди. Унинг ҳаж ва эзгў амаллари қабул бўлмайди.”

Бу ривоятга кўра, шундай назарга ташланадиким, жума намози бизнинг эзгў амалларимиз, ҳажжимиз, закотимизнинг қабул бўлиши шунингдек намоз  тоат-ибодатининг қабул бўлиши учун тақдирни белгиловчи муҳим рол уйнайди. Бу шундан далолат берадиким, жума намози инсоннинг ижтимоий ва шахсий бошқа амаллари билан чамбарчасб боғлиқдир. Уни тарк этиш эса гўё гуноҳ қилиш билан тенгдир ва Аллоҳ таоло даргоҳига тавба қилиш керак бўлади. Шуни зикр этиш жоизки, хутбани баён этиш учун жума намозига ҳузур топган огоҳ ва одил имом “Мунофиқун” сурасини намозда қироат этиши лозим ва жума намози минбаридан мунофиқин хатарини ҳар ҳафта одамларга таъкидлаш уни жиддий деб билиш заруратини кўрсатади. Мунофиқлар зоҳиран ўзларини мусулмон ва дўст кўрсатишади, аммо ўзларининг куфр ва душманликларини яширишади.  

 Расули Акрам салллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат этадилар: “Мен умматим учун мўминдан ҳам мушрикдан ҳам қурқмайман. Чунки иймонли инсонни Худо унинг иймони учун муҳофазат этади ва мушрикни эса оёқдан йиқитади. Аммо мен тил билан уйнайдиган, сизларнинг эътиқодларингиз ҳамда ишончларингизга қараб сўзлайдиган, аммо сизнинг эътиқодингизга хилоф тарзда амал қиладиган  мунофиқлардан хавотирдаман.”

Бинобарин жума намози фақат тоат-ибодат қиладиган бир маросим эмас. Шунингдек дин ва сиёсат бирбиридан ажралмаслиги сабабли жума намозининг хатиби илмий ва диний саллоҳиятларга эга бўлишига қўшимча сиёсий огоҳликка ҳам эга бўлиши лозим ва дунёда юз берадиган барча ҳодисалар, айниқса ислом оламидаги ҳодисаларни таҳлил этиши лозим. Жума намозининг хатиби оммавий афкорни душманнинг фитна-найрангларидан огоҳ этиш ва қатъий позиция олиб куфр олами баробарида исломий жамиятнинг масъулиятларини кўрсатиши лозим.          

     Азизлар, энди  дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли қисмида “Баҳлул масжиди” мазмуни билан бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!

Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Қадрли  тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини  Аллоҳ Таоло қабул айласин. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ  Парвардигор ёру мададкорингиз  бўлсин.

 

Ёрлиқ