Меҳр-муҳаббат ойи
Пайғамбарнинг илтифотлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.
Бизни тинглаб боринг.
Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 24-чи кунида ўқиладиган дуони биргаликда эшитайлик.
Бизга маълумки, ҳозирги дунё оммавий ахборот воситаларининг асридир. Хабар ва дунёда юз берган ҳодисалар қисқа бир муддатда дунё бўйлаб инъикос этилади ва дунё оммавий афкорини ўзининг тасир остига қарор беради. Муҳим нуқта шундан иборатким, оммавий ахборот воситалари, айниқса хабар тарқатиш воситалари баробарида бизнинг масъулиятимиз нимадан иборат? Ҳар бир хабарни ҳар қандай моҳиятга эга бўлган ахборот воситаларидан қабул қилишимиз лозимми ва уни зудлик билан ва таҳлил этмасдан бошқаларга етказишимиз лозимми? Ёки масъулият ва огоҳлик билан уни таҳлил этиб, унинг туғри эканлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин уни тарқатишимиз лозимми? Қуръони карим бу ҳақда мўминларга хитоб айлаб Ҳужурот муборак сурасининг 6 ояти каримасида шундай буюради: “Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар. (Агар хабар Аллоҳдан ва Пайғамбар алайҳиссаломдан бўлса, сўзсиз қабул қилиш вожибдир. Қабул қилмаганлар гуноҳкори азим, кофир бўладилар. Ояти каримада Аллоҳ таоло «фосиқ хабар келтирса, аниқлаб» хабарнинг собитлигини текшириб кўришга амр қилмоқда. Аллоҳнинг амрига бўйсуниш вожиб. Афсуски, мусулмонлар ушбу оятга амал қилмаганлари оқибатида катта мусибатларга дучор бўлмоқдалар. Бир хабарни эшитиши биланоқ, суриштирмай, бирор иш қилинса, кейин хабарнинг ёлғонлиги ёки хатолиги аён бўлса, ҳақиқатдан афсус-надоматга сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло «бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар», демоқда.)”
Азизлар энди эса тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг дуо қилиш, садақа бериш ва хайру эҳсон қилиш ҳақидаги сўҳбатларини биргаликда эшитамиз. Марҳамат.
Тинглаганингиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг сўҳбатлари эди.
Ҳижрий 9 йилда Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Валид Бин Уқбани Баний Мусталақ қабиласига юбордилар токим улардан закот олсин. Улар унинг келишини эшитганлари билан унинг истиқболига чиқишди. Аммо улардан кина-кудурати бор Валид уни қатл этиш мақсадида чиқишган деб тасаввур этди. Чуқурроқ таҳлил этмасдан Мадинага қайтиб келди. Улар закот беришдан бош тортилар ва диндан қайтганлар деб ҳисобот берди. Бу мавзўдан бохавар бўлган қабиланинг пешволари Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг хизматларига келишди. Пайғамбар ва Худодан бош тортиш ва ғазабидан қурқиб Худодан бошпанаҳ сўраймиз деб айтишди. Бунга қарамай ул ҳазратга етиб келган ҳисобот учун айримлар дастлаб уларнинг садоқатларига шак-шубҳа қилишди ва уларга таҳдид қилишни сўрадилар. Шунинг учун бу оят нозил бўлди ва Валидни ёлғон хабарни келтирган фосиқ шахс унвонида таништирди.
Қуръон биз гумроҳ бўлмаслигимиз ва уларнинг домига тушиб қолмаслигимиз учун огоҳлантириш беради. Сизга хабар келтирадиган ҳар қандай фосиққа ишонманг, балки уни яхшилаб текшириб кўринг. Чунки фосиқ шахс барча чегара ва бор ҳадд-ҳудудларни бўзиб ташлаши мумкин. Шунингдек ҳар қандай ишга ҳам қўл ўриши ҳамда ўз мақсади ва манфаатларига етиш учун ёлғон айтиши мумкин. Усулан Қуръон кўркўрона пайравлик қилиш ва огоҳсизликка шиддат билан мухолифат қилади ва Исро муборак сурасининг 36 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил — ана ўшалар, масъулдирлар.”
Шунингдек Қуръон оятида “наба” сўзини ишлатиш асосий ва янги хабарлардан далолат берадиким, қараш ва ишончларга тақдирни белгиловчи тасир етказиши, бўҳронларни келтириб чиқариши, изтироб ва ҳаяжонларни ижод этиши, бадбинлик ва умидсизликни яратиши ва ҳатто уруш майдонини қушунларнинг қочиш саҳнасига айлантириши мумкин. Чунончи Уҳуд урушида бундай ҳодиса юз берди ва душманлар пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам қатл этилди деб овоза тарқатишди. Мусулмон жиҳодчилар ҳеч қандай текширув ўтказмасдан уруш майдонини душманнинг фойдасига қолдириб қочишди. Агар Али алайҳиссалом ва Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг вафоли айрим ёронлари шужоат билан муҳофазат этмаганларида пайғамбар салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам қатл этилган бўлардилар. Худо Расули акрам саллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламни ёлғиз қолдириб, душманнинг овозалари тасири остида қолган шахсларни мазамат қилиш учун Ол-Имрон муборак сурасининг 144 ояти каримасида шундай марҳамат этади:”Муҳаммад ҳам бир Пайғамбар, холос. Ундан аввал ҳам Пайғамбарлар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга қайтасизми?! Кимки орқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч зарар келтира олмас. Ва Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлар. (Кимки Исломнинг улуғ неъмат эканини тушуниб етса, шукр қилса, яъни, Исломни ўзига ҳаёт йўли қилиб олиб, Аллоҳга бу неъмат учун ҳамду сано айтса, Аллоҳ таоло унга мукофот беради. Уҳуд ғазотида бўлиб ўтган бу ҳодиса ва унинг баёни бўлиб тушган ушбу оят орқали Аллоҳ таоло мусулмонларни Пайгамбар алайҳиссаломнинг шахсларига ортиқча ёпишишдан қайтариб, асосий манбаъга қарашга одатлантиришни хоҳлаган. Мусулмонлар тўғридан-тўғри Аллоҳнинг ўзига мурожаат қилишни ўргансинлар. Улар Аллоҳнинг олдида ўзларини масъул эканликларини сезсинлар.)»
Азизлар, энди дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли охирги қисмида “ Пайғамбарнинг илтифотлари ” мазмуни билан бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Ўз нафсларини тийиб, ўзларини ёмонликдан сақлаб, саломатлик ва саодатга эришиш мақсадида рамазон ойида рўза тутганларга саломлар йўллаймиз!
Азиз дўстлар, бугун сиз билан биргаликда “Пайғамбар (с)-нинг илтифотлари” номли ҳикояни эшиттамиз.
Ислом динининг суюкли Пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) одамлар билан жуда меҳрибонлик ва мулойимлик билан муносибат қилардилар. Ҳаттоки баъзида айрим араблар Пайғамбар (с)-нинг минбарлари олдида ёмбошлаб ул ҳазратдан бизга бирон-бир ҳадис айтинг деб илтимос қилардилар.
Пайғамбар (с) ҳар гал масжидга бораётган пайтда яҳудий бир киши ўз уйининг томи устидан ул ҳазратнинг бошларига кул сепарди. Худо Пайғамбари (с) бу яҳудийнинг хатти-ҳаракатига ҳеч қандай аксиламал кўрсатмасдан кийимларини тозалаб яна ўз йўлларини давом этардилар. Бошқа куни Пайғамбар (с) бу ҳодиса такрорланишини билсаларда, аммо ўз йўлларини ўзгартирмасдилар. Ҳар куни яҳудий бу шахснинг Худо Расули (с)-ни озор беришига қарамай ул ҳазрат унинг қилмишига аксиламал кўрсатмасдан бирон-бир сўз ҳам айтмасдилар. Бир неча кун ўтди, аммо бу кунлар давомида уша яҳудий киши Расулуллоҳ (с)-нинг бошларига бошқа кул сепмади.
Ислом Пайғамбари (с) марҳамат этдидлар: Ҳар куни бизни эслаб тўрадиган бу дўстимиз кўринмайди? Қаерда бўлиши мумкин?
Ул ҳазратга шундай жавоб бердилар: Яҳудий киши бир неча кундан бери касал бўлиб ётибти.
Худо Пайғамбари (с) шундай марҳамат этдилар: Келинг, унинг аёдатига борайлик!
Яҳудий киши ўз тушагида ётган эдиким, тусатдан уйнинг эшикини тақиллашди. Хонанинг эшик очилганида, Расули Акрам (с) ва ул ҳазратнинг саҳобалари уйга киришларини кўрди. Яҳудий шахс хижолат тортди. Яҳудий ўзича деди: Мен Расули Акрам (с) билан ёмон муносабатда бўлдим, аммо ул ҳазрат менинг ҳоламдан хабар олиш учун келибтилар! У нима дейишни ҳам билмасди. Ҳамда ўз бошини кўтариб Худо Расули (с)-нинг кўзларига қарашдан хижолат тортарди. Аммо Худо Расули (с) уни зиёрат қилиб унинг ёмон қилмишлари ва ул ҳазратга нисбатан кўрсатган ҳурматсизликлари ҳақида гапирмадилар.
Яҳудий киши Худо Расули (с)-нинг нуроний юзларига бир қараши биланоқ гўё ул ҳазрат билан йиллар давомида дўст бўлгандек юзларида содиқона меҳрибонлик ва самимийликни кўрди. Уша яҳудийнинг Расули Акрам (с)-га нисбатан бўлган барча гина-кудурати меҳр-муҳаббатга айланди.
У ўзича айтди: Оддий бир одам бундай кечиримли бўлиши ва бундай амал қилиши мумкин эмас. Албатта ул ҳазрат Пайғамбардирлар. Чунки бошқаларнинг ҳурматсизликларига сабр-тоқатли бўлиб, ёмонлик қаршисида яхшилик билан жавоб қайтарадилар. Ҳаттоки раҳбари душманлар билан яхши муносабатда бўлган дин – меҳр-уҳаббат, ахлоқдан тўла босафо дин ҳисобланади.
Яҳудий бу шахс Пайғамбар (с) –нинг хулқ-атворларини кўриб иймон келтирди ва мусулмон бўлди. У ўз қабиласининг раҳбари ва Мадина шаҳрининг энг обрўли шахсиятларидан бири эди. Шунинг учун у мусулмон бўлганидан сўнг кўп яҳудийлар ҳам ислом динини қабул қилишди.
Меҳрибон Аллоҳ таоло Қалам муборак сурасининг 4 ояти каримасида шундай буюради:” Ва албатта, сен улкан хулқдасан.
Ҳамда, Оли Имрон сурасининг 159 ояти каримада шундай буюради: “Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир. (Аллоҳ таоло ушбу амр ила Пайғамбар алайҳиссаломни қалби кенгликда, мулойимликда–кишиларни атрофларида жамловчи олий сифатларда бардавом бўлишга чақириб, айблар ўтган бўлса хам, мусулмонларни афв этишга буюрмоқда.)”
Азизлар, Аллоҳ таолодан ушбу азиз ва баракотли ойда руҳ ва жонларимизни турли ёмонликдан ва гуноҳлардан асрашини ва инсоний олий даражаларини касб этишини бизларга мушарраф айласин деб тилаб қоламиз!
Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.