Меҳр-муҳаббат ойи
Хоинликнинг тўлови
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.
Бизни тинглаб боринг.
Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 26-чи кунида ўқиладиган дуони биргаликда эшитайлик. Марҳамат.
Азиз тингловчилар, бугунги дастурда мўмин мусулмонлар томонидан бошқаларни масхара қилмасликлари ҳақида сўҳбатлашамиз.
Азиз тингловчилар ривоятларга кўра, қадр кечасининг бошқа муҳим кечаларидан бири бу Рамазон муборак ойининг 27- чи кечаси ҳисобланади. Бу кечада ўзимизнинг заиф ва кучли томонларимизни текшириб кўриб, Худонинг кўмаки билан ўзимиз учун умид бағишловчи ёруғ охиратни яратишимиз учун энг охирги фурсатдир. Ўтган дастуримизда исломий умматга ваҳдат келтирувчи, уларнинг иззат-эҳтироми, истиқлоли ва қудратининг кафолати бўлмиш дўстлик, тинчлик ва ва биродарлик алоқаларини мустаҳкамлаш каби ижобий ва муҳим омиллар ҳақида сўҳбатлашган эдик. Шунингдек эслатиб ўтган эдикки, мусулмонларнинг шукўҳ, шаҳомати ва азаматини кўра олмайдиган ислом душманлари мусулмонларнинг биродарлик ва ваҳдат пойдиворларини бўзиш ва уларни заифлантириш учун турли йўллардан фойдаланишади. Бу биз огоҳлик ва узоқни кўра билиш билан душманнинг барча фитна-найрангларини бартараф этишимиз маъносидадир. Аммо шуни эсдан чиқармаслик керакки, хорижий хавф-хатарларга қараганда исломий умматнинг сўзи ва хатти-ҳаракатининг хатари жиддийроқдир.
Келтиришларича, Имом Али алайҳиссалом шундай марҳамат этади: “Расули акрам саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам мусулмонларнинг оғир ва тоқат қилиб бўлмайдиган урушдан қайтиб келганларидан кейин шундай марҳамат этдилар: “Жиҳоди асғар”, яъни кичик жиҳодни амалга оширган ва “жиҳоди акбар”, яъни катта жиҳод қилишга тайёр бўладиган кишиларга шарафлар бўлсин! Ҳали уруш чарчоғи уларнинг вужудларидан хориж бўлмаган ва озгина дам оламиз деб умид қилган мусулмонлар Расули акрам (с) катта урушга тайёргарлик курибтилар деб ажабланиб сўрадилар: Жиҳоди акбар ва бундан каттароқ урушдан мақсадингиз нима? Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам менинг мақсадим “Нафс билан жиҳод қилиш”-дан иборатки, хорижий душманлар билан тўқнашишда оғирроқ ва хавфлироқдир.” Қуръони карим Моида муборак сурасининг 3 ояти каримасида бу ҳақда шундай марҳамат этади:” Бугунги кунда куфр келтирганлар динингизга зарар етказишдан умид уздилар. Улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим. Кимки гуноҳга моил бўлмаган ҳолида очликдан музтар бўлса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. ”
Азизлар энди тошкентлик ҳамкоримиз , Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг Рамазони шариф Ўзбекистонда ўтиш жараёни ҳақидаги сўҳбатларини биргаликда эшиттамиз.
Тинглаганингиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг сўҳбатлари эди. Дастуримиз давом этади.
Исломий буюк мутафаккир ва файласуф шаҳид Мутаҳаррий шундай деб айтади: “Худонинг мендан қурқинг деб айтиши, яъни ўзингизнинг ички таҳдидларингиз ва хатарларингиздан қурқинг деганидир.”
Қуръон умумий қилиб айтишдан чиқиш учун кўп оятларни баён этишда ички хатарни ярутувчи сўзлашув ва хатти-ҳаракатларнинг турли намуналарини келтиради ва Ҳужурот муборак сурасининг 11 ояти каримасида шундай буюради: “Эй иймон келтирганлар ! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон ! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзлари золимлардир. (Албатта масхара ёмон одат бўлиб, жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг бузилишига сабаб бўлади. Бир одам иккинчисини масхара қилса, камситса, устидан кулса, албатта, масхара қилинган одамнинг аччиғи чиқади, у ҳам масхара қилувчига ўзига яраша жавоб беришга уринади. Орада низо-жанжал чиқади, ижтимоий алоқалар бузилади ва жамият заифлашади. Ислом эса доимо мусулмонлар жамиятининг мустаҳкам бўлиши учун қайғуради. Шунинг учун ҳам ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсонларни бир-бирини масхара қилишдан қайтармоқда.)”
Тафсирчилар бу оятни турлича тафсир этишади. Жумладан пайғамбар (с)-нинг хатиби Собит бин Қайс ҳақида шундай нақл этишадиким, унинг қулоқлари оғир эди. Масжидга киргинида ҳазрат пайғамбар(с)-нинг сўзларини эшитиши учун ул ҳазратнинг ёнларида жой ажратиб қуйишарди. Бир куни масжидга кирди. Жамиятнинг ўртасидан ўтиб йўл беринг, йўл беринг!,-деб айтди. Мусулмонлардан бири унга айтди: Ана шу ерда ўтир. У унинг орқасида ўтирди. Аммо жуда хафа бўлди. У бу шахсга қараб айтди: Сен кимсан? У ўз номини мен фалончиман деб айтди. Гўё бундай фурсатни пойлаб ўтирган Собит шундай деб жавоб берди: Фалон аёлнинг фарзандими сен? Бу шахс шарманда бўлди ва бошини эгиб ўтирди. Чунки жоҳилият даврида бу одамнинг онасини ёмон маънони бирдирадиган лақаб билан чақиришарди. Ана шу вақтда оят нозил бўлди ва мусулмонларни тафриқа соладиган бундай хатти-ҳаракат ва сўзлардан наҳий этди.
Азизлар, энди дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли қисмида “ Хоинликнинг тўлови ” номли бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътибрингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Ўз нафсларини тийиб, ўзларини ёмонликдан сақлаб, саломатлик ва саодатга эришиш мақсадида рамазон ойида рўза тутганларга саломлар йўллаймиз!
Азиз дўстлар, бугун сиз билан биргаликда “Хоинликнинг тўлови” номли ҳикояни эшиттамиз.
Абу Лубоба жуда хафа ҳолатда масжидга борди. У минг афсус чекиб, Расулуллоҳ (с.а.в)-га кўринишдан уялиб, ўзини масжид устунига боғлатиб, қўл оёқларига занжир солдирди ва тавбам қабул бўлмагунча шу ерда боғланиб туравераман,-деб қасам ичди. Одамлар унинг ишидан ҳайратда эдилар. Расули Акрам (с) ҳижратнинг иккинчи йилида Мадинадан чиқиб кетишлари пайтида Абу Лубобани ўзларининг сиёсий ишларига ноиб этиб қўйган эдилар. Одамлар бир-бирларидан сўрашарди: У қандай гуноҳ қилганким ўзини бундай жазога лойиқ деб билган?
Ҳақиқат шунда эдиким, Ислом Пайғамбари (с) Мадина шаҳрига кирганлари биланоқ ички ихтилофларни бартараф этиш учун Авс ва Хазраж қабилалари, махсусан бу қабилаларнинг яҳудийлари ўртасида шартнома туздилар. Бу шартнома асосида улар Мадина шаҳридан ҳимоят қилишни аҳд қилган эдилар.
Бошқа томондан Пайғамбаримиз cаллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва cаллам Мадинага келгандан кейин мусулмон ва ғайримуслимлар орасида бир умумий шартнома тузиб, унда мусулмонлар ва
яҳудийларнинг бир жамиятда яшашлари урғуланиб,
яҳудийлар Пайғамбаримиз(c.а.в)-нинг
рухсатисиз ҳеч қандай ҳарбий ҳаракат қилмасликлари
таъкидланганди. Яҳуд қабиласи бу шартномани бўздиларким, Аҳзоб жангида араб мушриклари қўшини билан исломни нобуд этишда ҳамкорлик қилган Бани Қурайза қабилалари улар жумласидан эдилар. Аҳзоб жангида мушрик араблар ва яҳудийлар исломга қарши урушдилар, аммо охирида бу жанг мусулмонларнинг ғалабаси билан охирга етди.
Ислом Пайғамбари (с) Аллоҳ таоло амри билан бани Қурайза яҳудийларини нобуд қилишга маъмур этиб тайинланган эдилар. Чунки етарли даражада тажҳизотларга эга бўлган мушриклар Мадина шаҳрига қайта ҳужум қилишлари ва Мадина шаҳрининг ичида ҳузур топган Бани Қурайза бу ишда ёрдам беришлари ва ҳамкорлик қилишлари мумкин эди. Шунинг учун мусулмонлар Бани Қурайза яшаётган маҳаллага бориб улар қалъаларини қуршовга олдилар. Яҳудийлар Пайғамбар (с)-дан уларнинг хиёнатларини авф этишни сўрадилар. Аммо Худо Расули (с) бу таклифни қабул қилмадилар ва Саъд Бин Муоз бу жараёнга ҳакамлик қилишини таклиф этдилар.
Абу Лубобанинг мол-мулки ва оиласи Бани Қурайза
юртида эди. Пайғамбаримиз (c) Абу Лубобани яҳудийларга жўнатдилар.
- Яҳудлар Абу Лубоба билан маслаҳат қилишди. Улар, Саъд ҳакамлик қилишига рози бўлишни тўғри деб биласанми, -деб сурашди. Абу Лубоба боши билан ҳа, деб ишора қилиб урушда хоинлик қилиш ва аҳд бўзиш жуда ёмон ҳукм бўлишини ва Саъд ўз доварлигида уларга нисбатан жуда оғир жазони назарга олган. Шунинг учун унинг доварлигига рози бўлмаслик лозим деб уларга тушунтирди.
Ваҳий фариштаси, Жаброил нозил бўлди ва Худо Пайғамбари (с)ни Абу Лубобанинг хиёнатидан огоҳ қилди.
Уша вақтда Абу Лубоба тушундиким катта хато қилган. Шунингдек у мусулмонлар ва Расули худога хиёнат қилганини тушуниб етди. У ўзини жазолаш мақсадида масжид томон борди. У ўзини масжид устунига боғлатиб, қўл оёқларига занжир солдирди ва тавбам қабул бўлмагунча шу ерда боғланиб туравераман, деб қасам ичди.
Бу гапларни эшитган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам саллам) “Агар Абу Лубоба олдимга келиб кечирим сўраганда кечирар эдим, ўз билганича иш тутдими, энди Аллоҳдан ҳукм тушмагунча ўша ерда тураверсин”, дедилар. Яҳудийларни қамал қилиш ниҳоясига етгач, Расулуллоҳ Мадинага келдилар.
Аллоҳ Абу Лубобанинг тавбасини қабул қилганини ваҳий билан маълум қилиб, Тавба сурасининг 102-оятини нозил қилди. Шундан сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ўз қўллари билан Абу Лубобани масжид устунидан озод қилдилар. Шу воқеадан сўнг мазкур устун Тавба ёки Абу Лубоба устуни номини олган. Мусулмонлар хиёнаткор Бани Қурайза яҳудийларини 25 кун қамал қилдилар. Яҳудийлар иш шу зайлда давом этса, очликдан қирилиб кетишларини билиб, мусулмонлар билан сулҳ қилишга келишдилар. Яҳудийлар билан сулҳ тузгани борган Абу Лубоба яҳудийларга бехосдан мусулмонларнинг асл мақсадини айтиб қўйди. Оятда шундай дейилади:
“Улардан бошқа бир қисми гуноҳларини эътироф
этдилар. Улар яхши амални ёмони билан қориштирган
эдилар. Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилса ажабмас.
Азизлар, Азизлар, бу ойда нафасларингиз атиргулнинг ҳидидек тоза, уйқунгиз ибодат, амалларингиз мақбул ва дуоларингиз эса мустажоб бўлишини тилаб қоламиз!
Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.