Меҳр-муҳаббат ойи
Кўркам боғ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.
Бизни тинглаб боринг.
Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 27-чи кунида ўқиладиган дуони биргаликда эшитайлик. Марҳамат.
Азиз тингловчилар, бугунги дастурда мўмин мусулмонларнинг ҳурмат эҳтиромини муҳофазат этиш зарурати ҳақида ҳақида сўҳбатлашамиз.
Азиз тингловчилар Рамазон муборак ойининг баракотларидан бири бу гуноҳларни поклаш билан юраклар бирбири билан янада яқинлашади. Гина-кудуратлар эса тозаланади. Жамият ўртасида ҳамдаррдлик ва дўстлик ҳисс-туйғуси мустаҳкамланади ва ижтимоий алоқалар фазосида маънавият ва мусаффолик ҳукмрон бўлади. Шу сабабдан Қуръони карим ихтилофларни келтириб чиқарадиган хатти-ҳаракат ва сўзларни қатъийлик билан нафий этади. Ўтган дастуримизда бирбирини масхара қилиш ва Қуръонда уни наҳий қилиш ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бу ҳақда Қуръони карим Ҳужурот сурасининг 11 ояти каримасида шундай марҳамат этади:" Эй иймон келтирганлар ! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон ! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзлари золимлардир. (Албатта масхара ёмон одат бўлиб, жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг бузилишига сабаб бўлади. Бир одам иккинчисини масхара қилса, камситса, устидан кулса, албатта, масхара қилинган одамнинг аччиғи чиқади, у ҳам масхара қилувчига ўзига яраша жавоб беришга уринади. Орада низо-жанжал чиқади, ижтимоий алоқалар бузилади ва жамият заифлашади. Ислом эса доимо мусулмонлар жамиятининг мустаҳкам бўлиши учун қайғуради. Шунинг учун ҳам ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсонларни бир-бирини масхара қилишдан қайтармоқда.)"
Ислом иймонли инсонга нисбатан махсус ҳурмат эҳтиром қаратади ва ҳеч қачон унинг шахсияти ва каромати зарар кўриши ва поймол бўлишини хойҳламайди. Чунончи бир ривоятда шундай келтирилади: Мўминнинг ҳурмати Каъбанинг ҳурматидан баландроқ ва афзалроқдир”. Қанча ривоят ва оятларда Каъбанинг аҳамияти ва мавқеи ҳақида сўзлар баён этилган ва ҳар куни дунёнинг барча мусулмонлари ўзларининг диний маросимларини Каъба томон қараб бажо келтиришга вазифадордирлар. Ҳар бир киши у ерга кирса амонда бўлади ва ҳеч ким унинг жонига тажовуз қилишга ҳаққи йўқ. Ҳар йили миллионлаб мусулмонлар бутунжаҳон Ҳаж маросимини ўтказиш учун Каъбага боришади ва ҳеч нарса ва ҳеч кимга заррача бўлса ҳам зиён ёки озор етказишмайди. Тортишув ва жанжаллардан ўзларини тийишади. Хулоса қилиб айтганда, унлаб бошқа диний амалларни ижро этишадиким, Каъба ҳурматининг нишонасидир. Аммо барча бу сифат ва хусусиятларга эга бўлишига қарамай мўмин мусулмоннинг ҳурматини ва кароматини сақлаш Каъбанинг ҳурматидан ҳам муҳимроқ ва афзалроқдир.
Азизлар энди тошкентлик ҳамкоримиз , Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг Ўзбекистон масжидларида Қуръон хатми бориши ҳақидаги сўҳбатларини биргаликда эшиттамиз.
Тинглаганингиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг сўҳбатлари эди. Дастуримиз давом этади.
Мўмин мусулмоннинг ҳурмати ва кароматини сақлайдиган муҳим сайъ-ҳаракатлардан бири бу унинг айбини хаспўшлаш ҳисобланади. Айниқса, агар инсон ўтмишда йўлдан адашгани ёки хато қилганидан тавба қилса, ҳеч ким уни айбини ошкор этиш ва унинг ҳурмати ва кароматига кўркўрона таассублар ва ўзбошимчалик мақсадлари билан поймол этиш ҳаққига эга эмас. Ривоят қилишларича, “Хайбар фатҳи” можаросидан кейин яҳуд динини тарк этган ва мусулмон бўлган ҳамда пайғамбар (с) –нинг никоҳига кирган “Сафия” Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг хизматларига келди. Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам уни йиғлашини кўриб, Нима учун бундай хафа бўлганини сўрадилар. У жавоб берди: “Оиша” мени ўришади ва эй яҳудийзода деб айтади! Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай буюрдилар: Нима учун отам Ҳорун, амаким Мусо ва турмуш уртоғим Муҳаммаддир деб айтмадинг!” Расули Акрам саллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг бундай ижобий муносибат қилишлари шундай муҳим нуқтага ишора этадики, ҳар доим бошқалар билан муносибат қилишда, айниқса ўз ўтмишларидан пушаймон бўлган шахслар билан муносибат қилишда уларнинг салбий жиҳатларига эмас, балки уларнинг ижобий хатти-ҳаракатларига эътибор қаратиш лозим.
Азизлар, энди дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли қисмида “ Кўркам боғ ” номли бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Ассалому алайкум азиз рўзадорлар! Иллоҳий зиёфатнинг азиз меҳмонлари!
Ўз нафсларини тийиб, ўзларини ёмонликдан сақлаб, саломатлик ва саодатга эришиш мақсадида рамазон ойида рўза тутганларга саломлар йўллаймиз!
Азиз дўстлар, бугун сиз билан биргаликда “Кўркам боғ” номли ҳикояни эшитамиз.
Боғнинг эгаси даррахтларга назар ташлади. Дарахтларнинг новдалари мевадан тўла эди. Қуёшнинг нури меваларга нур сочиб уларнинг гўзаллиги ва тароватини икки баробарга оширарди.
Боғнинг эгаси ўзича айтди: Чиройли ва тароватли бу боғ Аллоҳ таолонинг берилган амонати ва мен уни бошқаришим лозим. У ўз боғининг меваларини териб олиб улардан олган даромадини ўз оиласига сарфлаш ва қолган бошқа қисмини эса Худонинг ризояти учун маҳрум қолганларга бериш қарорига келди. Камбағаллар ҳам мева ва маҳсулотларини йиғиш фаслини кутиб туришди. Бу кишининг кўрсатадиган кўмакидан улар хурсанд бўлишди. Бу шахс ўз умрининг охиригача ўз Худоси билан қилган аҳдига содиқ қолди ва камбағалларнинг саҳмини унутмади. Аммо у киши бу дунё билан видолашди ва фарзандлари бу боғни бошқаришни ўз зиммаларига олишди. Аммо унинг фарзандлари ўз оталарига ўхшамасдилар ва унга хилоф тарзда хасис ва худбин эдилар. Улар оиламиз жуда катта ва харожатлар ҳам оғир деб айтишарди. Биз бу боғнинг маҳсулотларидан фойдаланиш учун бошқаларга қараганда сазовормиз. Нима сабабдан боғ маҳсулотларининг бир қисмини ўзимиз учун ва бошқа бир қисмини хайр-эҳсон қилишимиз керак.
Шу сабабдан боғдан йиғиштирадиган маҳсулотларнинг бир қисмини бошқа мискин-қашшоқларга бермаслик қарорига келишди.
Маҳсулотни йиғиштириб олиш пайтида фарзандлар тонг отгунча боғнинг маҳсулотини териб олши ва ушбу маҳсулотларни шундай йиғиб олиш қарорига келишдиким ҳуч ким сезмасдан ва боғнинг меваларини ҳеч кимга бермасликка қасамёд қилишди. Ака-укалардан бири уларга қараб айтди: “Сизнинг қилаётган бу ишингиз тўғри эмас. Бу боғ худонинг лутфидандир. Нима учун сизлар бу боғ фақат сизларнинг қилган меҳнатларингизнинг натижаси деб ўйлайсизлар?
Нима учун эрта меваларни териб олиамиз деб қасам ичасизлару, аммо иншаоллоҳ демайсизлар?
Аммо ака-укалар унинг сўзларига эътибор қаратишмади.
Фарзандлар хотиржамлик билан бошқа кунларга қараганда эртароқ ётишди. Аммо кечаси улар ухлаган вақтда парвардигор уша боғга бузиб юборувчи азобни юборди ва боғни бутунлай нобуд қилиб юборди. Бутун боғни ёнғин қуршаб олди. Меваси тўла чиройли дарахтлар ва тароватли боғдан бир мушт кул қолган эдию холос.
Бу ҳодисадан бехавар бўлган фарзандлар эрта-эрталаб ўйғонишди ва бир-бирига қараб айтишди: Шошилинглар, ҳеч ким хавар топмасдан меваларни териб олиш учун борайлик . Зудлик билан йўлга тушишди. Йўлда маҳрум қолган ёки камбағалларга учрамаслик учун эҳтиёткорлик қилдилар. Улар боғга етиб келишди, аммо боғ бутунлайин кулга айланиб қолган эди. Тўрт томонга қарасалар ҳам боғни танимасдилар ва бир-бирларига бу боғ бизники эмас деб айтишарди. Биз албатта, йўлда адашиб қолганмиз. Аммо ҳақиқат бошқа нарса эди. Аммо уларнинг бошқа чоралари йўқ эди.
Боғ ва маҳсулотларидан улар учун ҳеч нима қолмаганларини қабул қилишлари лозим эди.
Бошқалардан оқилроқ бўлган ва уларга огоҳлантириш берган акаси шундай деди: “Эй биродарлар! Мен сизларга тасбиҳ айтсаларингиз-чи, демабмидим?, деди.
Нима учун ўз қудратингиз ва бошқа зоҳирий нарсаларга ишонасимзлар ва албатта эртага меваларни терамиз деб қасам ичиб иншооллоҳ демайсизлар. Барча ишлар сизларнинг қулингизда деб, тасаввур этасизлар. Мен ширкдан парҳиз қилинг деб, таъкидлаган ана уша ширкдир.
Ўз гуноҳларга тушуниб етган ака-укалар айтдилар: “Худойим, биз сени поклик билан ҳамду сано айтамиз. Биз золимлардан эдик.
Бу азоб бизнинг зулмимиз ва нонкўрлигимиз сабаблидир. Сен эса ўз бандаларинга зулмни раво кўрмайсан.
Ака-укалари ҳар бирини айбдор деб биларди. Бир чеккага бориб фикрга ботиб утиришди. Улар бу гуноҳда ҳамалари гунаҳкор эканликларини билишарди. Улар ўзларича шундай деб айтишарди: Вой бизнинг ҳолимизга! Ҳақнинг фармонига бўйсунмадик.
Бас, баъзилари баъзиларини маломат қила бошладилар. Туғёнга кетган эканмиз. Шояд Роббимиз унинг ўрнига кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз, дедилар.
Азизлар, умид қиламизки Аллоҳ таоло бизларнинг тавбаларимизни тавфиқ айлаган бўлса ва ўз пок фитратларимизга қайтишимиз учун иноят қилган бўлсин!
Аллоҳ таоло бизларни ҳам ўз мағфирати ва кечиришига лойиқ деб билсин!
Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.