Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил хурдод ойининг 24-си, Ҳижрий қамарий 1439 йил рамазон ойининг 29-чиси ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июн ойининг 14- кунидир.
Бундан 791 йил олдин, ҳижрий-қамарий 648 йил рамазон ойининг 29-куни Аллома Ҳилий лақаби билан машҳур мусулмон олим ва мутафаккири Жамолиддин Ҳасан бин Юсуф Ироқнинг Ҳилла шаҳрида дунёга келди.
Зуҳд ва тақво билан машҳур бӯлган бу улуғ олимдан кӯп сонли шогирдлардан ташқари 120 жилддан иборат арзирли илмий мерос ёдгорлик қолди.
“Тазкиратул фуқаҳо” ва “Кашфул мурод” китоблари шулар жумласидандир.
ххххххххххххххххх
Бундан 311 йил муқаддам милодий 1707-йилнинг 14 июн куни
Франциялик табиатшунос олим Дени Папен томонидан сув буғидан куч ишлаб чиқариш кашф этилди. Папен биринчи маротаба саноат таърихида сув буғидан куч ишлаб чиқаришдан фойдаланиб автомобиль маторини ҳаракатга келтиришни кашф этди.
Папен томонидан ихтиро этилган буғли машина буғ билан ҳаракатланадиган биринчи танспорт ҳисобланади ва кейинчалик бунга асосланиб буғ ёрдамида ҳаракатланадиган автомобиль ва кемалар ишлаб чиқарилди.
хххххххххххххххххххххххххх
Бундан 135 йил бурун милодий 1883 йил 14 июн куни
Инглиз шоир ва ёзувчиси Эдвард Фицжеральд 74 ёшида вафот этди. У шарқ тилларига ва айниқса форс тили ва адабиётига катта қизиқиш билан қарарди.
Фицжеральд форс адабиётининг икки улуғ шоири Абудараҳмон Жомий шеърлари ва Умар Хайёмнинг рубоийларини инглиз тилига таржима қилди.
У, айниқса, Хайём рубоийлари таржимасида юксак маҳорат кўрсатди. Натижада бу таржималар уша замонда дунёнинг энг яхши таржималари дея тан олинди.
Ххххххххххххххххх
Бундан 38 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1359 йил хурдод ойининг 24 - куни мужоҳид олим Оятуллоҳ Ғуломҳусейн Табризий Абдухудоий 97 ёшида оламдан ўтади.
У аввалига диний фанларни Табризда ўрганади ва кейинчалик эса таҳсилини Нажаф шаҳрида аломма Саййид Муҳаммад Козим Яздий наздида давом эттиради.
Оятуллоҳ Абдухудоий Ризохоннинг Эрондаги мустабид ҳукумати даврида Табризда “Тазаккуроти диёнати” номли диний журнални нашр эттиради. У Ризохон истибдодига қарши курашиш жараёнида ойлар давомида яшириниб юради.
Улуғ олим шамсий 1310 йилдан бошлаб умрининг охиригача муқаддас Машҳад шаҳрида яшаган.