Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил хурдод ойининг 17-си, Ҳижрий қамарий 1439 йил рамазон ойининг 22-чиси ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июн ойининг 7- кунидир.
Бундан 1166 йил олдин, ҳижрий-қамарий 273 йил рамазон ойининг 22-куни етук муҳаддис ва муфассир Ибн Можа оламдан ўтган.
У ҳижрий –қамарий 209 йилда Эрон шаҳарларидан бири Қазвинда таваллуд топган. Кейинчалик ҳадис илми билан танишиш учун кўплаб исломий мамлакатларга сафар қилади. Ибн Можа ҳадис илмини ўрганишда катта маҳоратга эга бўлганидан кейин “Суннани Ибн Можа “ номи билан машҳур китобини ёзади. Суннат аҳли учун ушбу китоб ҳадисларга оид муҳим олти китобнинг бири ҳисобланади.
“Қуръон тафсири” ва “Қазвин тарихи” бу улуғ олим ёзган бошқа муҳим китоблардан ҳисобланади.
Хххххххххххххххххххх
Ҳижрий-қамарий 1286 йил рамазон ойининг 22-куни, яъни бундан 153 йил муқаддам Эроннинг машҳур уламоларидан бири “Шайхул Ироқайн” лақаби билан машҳур Ҳож Абдулҳусейн Теҳроний оламдан ӯтди.
Ӯткир зеҳн-заковат ва мустаҳкам ҳофизага эга бӯлган олим жуда-жуда парҳезкор ва порсо киши эди. У фиқҳ, ҳадис ва Қуръони карим тафсири йӯналишлари бӯйича замонасининг тенгсиз устодига айланганди.
Шайхул Ироқайн диний китобларни йиғиш ишига эътибор қаратарди. Вафотидан олдин ӯзининг улкан кутубхонасини маърифат аҳлига вақф айлади.
ххххххххххххххххххххххх
Бундан 38 йил бурун, 1980 йилнинг 7 июн куни Америкалик машҳур ёзувчи Ҳенри Миллер оламдан ӯтди.
Унинг адабиёт майдонидаги илк уринишлари муваффақиятсиз бӯлиб чиқди. Аммо Париж шаҳрида 9 йил яшаш ва Шарқий Осиё мамлакатларига сафарлари натижасида Миллернинг ёзувчилик маҳорати сайқал топди.
"Фалсафий мактублар" ва "Қора баҳор" асарлари унинг қаламига мансуб.
Ххххххххххххххххх
1980 йилнинг 7 июн куни, яъни бундан 38 йил илгари сионистик режимнинг қирувчи самолётлари Ироқ тупроғига тажовуз қилиб, Бағдод шаҳри яқинидаги "Тамуз" АЭСини бомбалаб, нобуд қилишди.
Сионистик режимнинг бу қилмиши оммавий афкор ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан маҳкум этилган бӯлсада, Тел-Авивга нисбатан бирор-бир амалий чора кӯрилмади.
Сионистик режим ядровий қурол-яроқ ишлаб чиқаришни кун сайин ривожлантирмоқда. Бу босқинчи режим ҳозирнинг ӯзида 200 тадан кӯпроқ ядровий калакчага эга. Аммо у Халқаро Атом энергияси ташкилотининг ӯз ядровий муассасалари устидан назорат қилишига йӯл қӯймай келяпти.