август 30, 2016 13:44 Asia/Tashkent

Қазвин вилоятининг қадимийлиги

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Муҳтарам мухлислар, сиз билан яна Қазвин вилояти бўйлаб саёҳатимизни давом эттирамиз. Ёдингизда бўлса, шамсий 1376, милодий ҳисоб билан 1997 йилда эса  мамлакатнинг охирги маъмурий  бўлинишлари асосида ва хос минтақавий хусусиятлари сабабли Қазвин мустақил бир вилоятга айлантирилгани ҳақида сизга маълумот берган эдик.

Қазвин вилояти  қарийб 15800 квадрат километр масоҳат  билан  Эроннинг шимоли-ғарбида жойлашган ҳамда Мозандарон, Гилон, Ҳамадон, Занжон, Марказий ва Албурз вилоятлари билан қўшнидир.

Қазвин вилояти учта фарқ этувчи минтақа: тоғли, тоғ этаклари ва даштдан иборатдир. Мазкур вилоят Албурз ясси тоғларининг яшил этакларида жойлашгани боис  кўплаб баланд чўққиларга эгадир. Вилоятнинг ғарбидан шарқига чўзилган қатор тоғлар  Қазвин вилояти сатҳининг ярмини эгаллашган.

Эронлик археологларнинг таъкидлашича, деҳқончилик тамаддуни Қазвин даштларидан бошланган ва кейинчалик ушбу юртнинг бошқа минтақаларига ёйилган.

Қазвин вилоятининг ўсимликлар билан қопланган жойларини  одатда яйловлар ҳамда Гилон ва Мозандаронга яқин Мушарраф баландликлари ҳам ўрмон жойларида  кузатиш мумкин. Дарахт, гиёҳ ва ўсимликларнинг турли хилларини мазкур минтақа ўрмонларида кўпроқ учратиш мумкин. Дуб, ёввоий олма, ёввоий писта, зиришк, ёнғоқ шулар жумласидандир. Қазвин вилояти яйловларининг масоҳати мазкур минтақанинг қарийб 55 фоизини  ташкил этади.

Қазвин вилоятининг кенг минтақаси турли ёввоий ҳайвонлар ва қушларнинг қулай  яшаш жойларига айланишган.

Мазкур минтақаларда сут эмузивчиларнинг турли хиллари, қушлар ва сув мавжудотлари  яшашашади. Уларнинг энг муҳимлари тоғ эчкилари, кийик, айиқ, йўлбарс, чиябўри, ёввоий мушук, тулки,  олмахон, каклик, каптар, турли бургутлар, ўрдак ва ғозлар ҳисобланишади. Вилоятнинг қўриқланган минтақалари эса  икки минтақа: Токистон ғарбида жойлашган  ва ов қилиш ман этилган Бошкул бўлиб, иккинчиси Қазвин шимоли-шарқидаги Рудбори Алмутдир.

Қазвин минтақаси  Эрон халқларининг қадимий юртларидан бири  ҳисобланади  ҳамда тарихнинг турли даврларида  қадимий маданият ва тамаддун меросидан баҳраманд бўлган. Мазкур минтақа узоқ асрлардан бери Эрон платосида одамлар яшайдиган муҳим марказлардар бири  ҳисобланган. Зеро ушбу ерларда сақланиб қолган турли ва бой қадимий экспонтатлар мазкур минтақа бир неча минг йиллик тарихга эга эканлигидан  далолат беради.

Ёзма манбалардан маълум бўлишича, Қазвин минтақасининг пайдо бўлиши  мидияликлар даврига бориб тақалади. Токистон, Буйин Заҳро ва Алмутнинг бошқа қишлоқларида яшовчи аҳоли сўзлайдиган тот  тили қадимий тиллардан бири ҳисобланади. Қазвин, Сагзобод, Буйин Заҳро ва Токистон атрофидаги қадимий тепаларда олиб борилган  археологик қазишмалар ва топилган экспонатлар  натижасида маълум бўлишича,  қарийб милоддан 8 минг йил олдин ҳам ушбу минтақаларда одамлар яшашган ва ўз тамаддунларига эга бўлишган. Тахминларга кўра, ушбу минтақада яшаган қадимий қавмлар деҳқончилик ва саноат билан ошно бўлишган.    

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Қазвин минтақасида  Ислом дини жорий этилишидан кейин ҳижрий уч  аср давомида турли сиёсий ва тарихий воқеалар юз берган. Ҳижрий бешинчи асрнинг охирларидан бошлаб, то ҳижрий-қамарий 645 йилда исмоилиийлар қалъалисига мўғулларнинг Ҳулокухонни ҳужум қилганига қадар мазкур минтақа исмоилийлар ҳукуматининг ҳудудлари бўлган.

Элхонийлар даврида Султония, яъни  Занжон  пойтахт сифатида танланган вақтда  Қазвин минтақаси кўпроқ ривожланади ва кўпроқ эътиборга эга бўлади. Сафавия ҳукумати даврида эса Қазвин ривожланишнинг баланд чўққиларига эришади.

Қазвин вилояти кенг ҳудудларга эга бўлмасада, унда турли қавмлар, тиллар ва удумлар мавжуддир. Қазвин даштларининг шимолий ҳудудларида яшовчи аҳоли форс тилида сўзлашади.Вилоятнинг шимоли-ғарбий ва жанубида турк тилида сўзловчилар яшашади. Қазвин вилоятининг ғарбий минтақаларида, айниқса Токистон шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларда аҳоли тот тили ё шевасида сўзлашади. Мазкур вилоятнинг шарқий қисмида яшовчи аҳоли эса курд ва лур тилларида гаплашишади.   

Қазвин вилояти Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрини мамлакатнинг ғарбий вилоятлари  ва Европа билан боғловчи муҳим ва стратегик йўлда жойлашгани боис хос мавқега эга бўлган. Бунга илова ушбу вилоятда кўплаб тарихий ёдгорликлар ва обидалар мавжуд бўлгани боис Эроннинг маданий ва тарихий марказларидан бири ҳисобланади.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

Ёрлиқ