июн 18, 2018 13:09 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 28-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил шавол 4-чиси рамазон ойининг 26-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июн ойининг 18-чи кунидир.

Бундан 221 йил муқаддам, ҳижрий-шамсий 1176 йил хурдод ойининг 28-куни Қожория даврининг биринчи подшоси Оғомуҳаммадхон Қожор Грузияда қатл этилди.

У Эрон ҳукмронларининг Зандия силсиласини тугатгач, шафқатсиз қатл ва хунрезликлар қилиб, бутун Эронни ӯз тасарруфига киритди ва 1174 йили Теҳронда подшоҳлик тожини бошига қӯндириб, Эрон тарихида жуда заиф ва ӯта ишратпараст Қожория сулоласига асос солди.

Юрт бошқариш ишида лаёқатсиз бу ҳукмдорлар, айш-ишратга муккасидан кетган подшоҳлар сулоласи даврида Эрон тупроғининг кӯп қисмлари бӯлиниб кетди.

Аммо подшоҳлик  тожи Оғомуҳаммадхон Қожор бошини узоқ муддат безамади. Икки йиллик ҳукмдорликдан сӯнг Кавказ ва Грузияга қӯшин тортган чоғи хизматкорларидан икки нафари уни қатл қилдилар. Унинг фарзанди йӯқлиги сабабли подшоҳлик тожи укасининг ӯғли Фатҳалишоҳ Қожорга насиб этди.

Бундан 82 йил илгари милодий 1936 йил июн ойининг 18-чисида:

Россиянинг машҳур ва буюк ёзувчиси Максим Горький вафот этди. Баланд матрабали россиялик ёзувчи Максим Горький номи билан танилган Алексей Максимовий Пешкоф милодий 1868 йил март ойининг 28-чисида Россиянинг Горький шаҳрида таваллуд топди. Горький 1895 йилда жиддий тарзда адабий фаолиятни бошлади ва Максим Горький, яъни аччиқ маъносидаги лақабни ўзи учун танлади. Қашшоқлик ва мўҳтожлик, ота-онанинг меҳр-муҳаббати ва меҳрубонлигидан маҳрум бўлиш ҳамда ҳаётда мувафаққиятсизликка юзмаюз бўлиши туфайли бу тахаллусни танлашига сабаб бўлди. Горькийдан кўп асарлар мерос қолган ва уч жилддан иборат “Менинг таржимаи ҳолим”, “Болалик”, “Она ва мерос” каби асарлар унинг  шоҳасарлари ҳисобланади. Максим Горький охири милодий 1936 йил июн ойининг 18-чисида 68 ёшида вафот этди. 

Бундан 39 йил бурун, милодий 1979 йилнинг 18 июн куни Америка ва собиқ СССР  раҳбарлари томонидан "ОСВ-2"  яъни Стратегик қуролларни чеклаш шартномаси имзоланди.

Собиқ СССР ва Америка ӯртасидаги қуролланиш пойгаси бу икки қудратли давлатни охир-оқибат ӯз ядровий қуролларини чеклаш шартномасини тузиш учун музокаралар олиб боришга мажбур этди.  1969 йили дунёнинг бу икки тенгсиз қудрати бошлиқлари томонидан стратегик қуролларни ишлаб-чиқаришни чеклаш ҳақидаги "ОСВ-1" шартномасининг имзоланишига эришилган эди. Аммо ҳар икки мамлакат бу шартномада кӯзда тутилмаган йӯллар билан ядровий қуролларни ишлаб чиқаришни давом эттиришди. "ОСВ-1" шартномаси имзолангандан кейинги даврда ядровий қуроллар сони ҳар икки мамлакатда икки бараварга кӯпайди. Шу сабабли улар янги шартнома имзолашга мажбур бӯлдилар. Қайд қилиш жоизким, Ядровий қуролларни чеклаш ҳақидаги қатор шартномаларнинг имзоланишига қарамай, ядровий қуролларга эга мамлакатлар бундай қуролларни ишлаб чиқаришни сон ва сифат жиҳатидан тобора ривожлантирмоқдалар.