июн 20, 2018 12:59 Asia/Tashkent

Исломда оиланинг ташкил топиши инсон табиатига асосланган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 “Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз                                              

Биз инсон саломатлиги, парҳизкорликда  ва чуқур ижтимоий ўзгаришларда муҳим рол ўйнаган жуда машҳур эркак ва аёлларни кўрганмиз ва улар имонли оналар ва шойиста оталар бағрида тарбия топганларини кўриб оиланинг аҳамиятини тобора ортиб бораётганини мушоҳада этмоқдамиз.  

Исломда оиланинг ташкил топиши инсон табиатига асосланган. Ислом имтиёзи шундаки унинг қоидалари инсониятнинг устувор ва доимий инстинктларига асосланади. Баъзи одамлар жамиятнинг шакли ва кўринишини ҳар бир асрда ўзгариб кетган деб ҳисоблашади, лекин аслида 21 асрдаги инсон табиат, мақсад ва доимий табиий тенденциялар нуқтаи назаридан ўтмишдаги одамга ўхшайди ва ҳар иккаласининг хусусиятлари ва маънавияти, умуман олганда бирхил ва ҳеч қачон  ўз истинкти ва вужудларининг хусусиятларини ўзгартирмайди.

Инсон ӯзининг фитрати ва вужудида мавжуд бӯлган  ижтимоий ҳаёт ва оилани ташкил этишдан ӯзоқлашиши дарвоқеъ яратилиш қонунларидан  чалғиниб салбий аксиламалларга гирифтор бӯлади. Чунки моностеризм инсон табиати ва фитрий принципларига зиддир ва кенг тарқалган фосидлик,  яъне коррупцияни вужудга келтиради. Ислом дини  жамият саломатлиги йӯлида ислом инсоннинг ҳақиқати ва ғаризаларини воқеийлик билан ӯрганиш орқали оилани инсоний жамиятда Худонинг буюк оятларидан  бири унвонида таништиради.

Оиланинг ташкил этиш аҳамияти ва унинг мавқеи шу даражада қарор оладиким Қуръони карим  оилани ташкил этиш ва ӯйланишдан қочиш учун  бирон -бир баҳона ё узрни қабул қилмайди. Қашшоқлик ва молиявий имкониятларнинг йӯқлигини инкор этади.

Нур муборак сурасининг 32 ояти каримада шундай марҳамат этади:  " Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи зотдир."

Азизлар,  энди диққатингизни Эрон оилаларида никоҳ маросимига жалб этамиз.

Керакли барча нарсалар тайёр. Ҳама биргалашиб икки ёш бир -бирлари висолига етиш ва хушбахтлик  ҳис -туйғусини уларда ижод этиш заминасини вужудга келтиришган. Бу эронлик ота -оналарнинг  энг чиройли ва энг яхши лаҳзаларидан ҳисобланади. Уларнинг орзуларини сӯраганда энг муҳими фарзандларимизнинг туйини куриш деб жавоб беришади. Улар қизғин хурсандчилик билан  никоҳ ақдининг нарсаларини тайёрлаб икки ёшнинг бир -бирига етиш кунини  интизорлик билан кутишади.

Зикр этиб ӯтган эдикки никоҳ  дастурхони турмуш қуришнинг чиройли одобларидан ҳисобланадиким унинг устига қуйиладиган ҳар бир нарса ӯзига хос ният билан қӯйилади. Дастурхоннинг устига қуйиладиган нарсалар билан танишсак аҳамиятдан холи эмас. Оина ва шамдон никоҳ суфрасида қӯйиладиган зарурий нарсалардан саналади. Суфранинг устида қӯйиладиган оина келин-куёвнинг рубарусида қӯйилади,  токим улар бир -бирларини ойинада кӯриб юраклари бир -бирларига нисбатан зулол ва мусаффо бӯлсин. Оинанинг икки томонида бир жуфт шамдон қӯйилади. Шамдонларда ёқилган шамлар келин -кӯёв ӯртасида никоҳ ақди ва висолларининг илиқ ва ёруғ муносибатларининг нишонасидир.

Қуръони мажид ва жойнамоз ҳам оилани ташкил этишни эркак ва аёл осойишталигининг воситаси деб қарор берган Худо тасдиқлашининг нишонасидир. Жойнамоз эса куёв -келиннинг диний усулларга боғлиқ эканликларнинг гувоҳидир. 

Навот никоҳ суфрасида қӯйилиши ҳаётнинг ширинлиги унвонида чиройли бир идиш ёки бир неча қаватли идишда тирилиб қуйилади.

Нон,  пишлоқ ва кукатлар никоҳ суфрасида  борлигини оилалар таъкид қилишади. Чунки улар дастурхонда ҳаётнинг баракати учун фойдаланилади. Кӯпинча ноннинг ёнида пишлоқ қӯйишади ва уни ризқ -рӯзи кенгайишининг нишонаси деб билишади. Кукат ҳам саломатлик шодобликнинг нишонасидир.  Бугунги кунда чиройли манзарани ижод этиш учун нону пишлоқ ва кукатни кичик луқмалар ва турли шаклларда безатишади. Кичик бир идишда дастурхонда қӯйилган асал  никоҳ хутбаси ӯқилгандан сӯнг келин -куёв бир бирларига беришади.  Бу келажакда келин -куёвнинг ҳаёти ширин бӯлиши маъносидадир.

Бу нарсалардан бошқа наслнинг давом этиши ва туғилишининг нишонаси бӯлмиш товуқ тухми,  келин -куёв ризқи кенгайишининг рамзи бӯлмиш сикка яъни танга,  қизил олма ва анор каби турли мевалар худонинг табиий неъматларидан келин -куёвнинг фойдаланишлари маъносида қӯйилади.

Никоҳ суфраси устида шунингдек янғоқ бодом писта ҳам қӯйилади.

Никоҳ суфрасига чирой ва тароват бағишладиган бошқа нарса бу чиройли гулдасталарни унинг устида қуйилишидир. Бундай     кунларда эронликлар муҳаббат ва севги белгиси бўлган қизил рангли гуллардан кўпроқ фойдаланишади.

Ҳамда айтиш жойизким, никоҳ суфраси устида иккита қу қушини қўйишади. Бу қушлар ўз умрининг охиригача дойим ўз жуфтлари билан бирга яшайдилар ва ўз жуфтларига содиқ бўлишади. Шунинг учун улардан бир гўзал рамз сифатида фойдаланишади.

Ер ва хотиннинг бир-бирларига муҳаббат  

Эр-хотин бир-бирларини эъзозлашларининг  йўлларидан бири бу калом ёки сўзлаш одоби  саналади. Бир-бирларидан миннатдорчилик билдириш одати, меҳр-муҳаббатнинг давомийлиги, турмуш ўртоқнинг ҳамкорлиги ва ҳамроҳлиги вафодорлик ва қадрлашнинг белгилари саналиб меҳр ва муҳаббатни кучайтириб, турмуш ўртоқларни эса бир-бирларига яқинлаштиради.

Расули Акрам (с) шундай марҳамат қиладилар: "Турмуш ўртоқини танлаган киши унга иззат-эҳтиром зоҳир этиши лозим."